Лаборатория иши №1


-расм Гидроюритма шестерняли насоси корпусидаги


Download 0.57 Mb.
bet10/12
Sana25.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1296048
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Трактор ва КХМ ТЭ ЛАБ

1-расм Гидроюритма шестерняли насоси корпусидаги
зазорларни ўлчаш.
1-торец зазор, 2-ён зазор, 3-радиал зазор.


Ишни бажариш тартиби:

  1. Гидроюритма шестерняли насос қисмларга ажратилади.

  2. Қисмлардаги барча нуқсонлар аниқланади..

  3. Аниқланган нуқсонларга асосан деталлар яроқсиз ва таъмирталабга ажратилади.

  4. Деталларни таъмирлаш усуллари ўрганилади.

  5. Бажарилган барча ишлар натижалари жадвал асосида тўлдирилади.




Деталнинг номи

Деталдаги нуқсонни тури

Детални таъмирлаш усули















Назорат учун саволлар:
1.Гидроюритма шестерняли насослар кандай вазифа бажаради?
2.У қайси деталлардан тузилган?
3.Унда қандай нуқсонлар учрайди?
4.Бу нуқсонлар қандай бартараф этилади ва қайси усуллар билан қайта тикланади?
Лаборатория иши №6
Деталларни полимер ашёлари ёрдамида таъмирлаш усулларини ўрганиш


Ишдан максад: Деталларни полимер ашёлари ёрдамида таъмирлаш усулларини урганиш.
Керакли асбоб ва жихозлар: Эпоксидли смола асосли материаллар композицияси;полиамид, текстолит ва синтетик елимлар.


Умумий маълумотлар
Полимер материаллар ва уларнинг хоссалари. Ремонт тажрибасида машина деталларини тиклашда борган сари пластмассадан кўпроқ фойдаланилмоқда. Полимер материаллар кенг доирада ижобий хусусиятларга эга: деталларни тиклаш ва ясашнинг оддийлиги, яхши фрикцион ва антифрикцион сифатга эгалиги, етарли даражада пухталиги, мой, бензин ва сувга чидамлилиги, сермеҳнатлилигининг камлиги ва нархининг арзонлиги. Полимер материалларнинг камчиликларига температура ва хизмат муддати ўзгариши билан уларнинг физик-механик хоссаларининг ўзгаришини, қаттиқлигининг нисбатан камлиги, пухталиги, иссиқбардошлиги ва толиқишдан камайишини киритиш мумкин.
Машиналарни ремонт килишда эпоксидли смола асосли матери­аллар композицияси, полиамидлар (68, НД, ВД ва хоказо), АГ-4 волокнити, текстолит, ГЭН-150 (В) эластомери, «Эластосил» типидаги герметиклар ва синтетик елимлар анча кенг қўлланилмокда.ГОСНИТИ ремонт аптечкаси трактор, автомобиль ва бошқа машиналарнинг дала шароитларида ремонт қилишга мўлжалланган. Унинг таркибига қотиргич ва пластификатор бўлган ЭД-16 эпоксидли смоласи, темир кукуни, ПАК-1 алюминий кукуни, шиша лента, шиша тўқима, «Эластосил» 137-83 герметиги, пўлат, алюми­ний пластиналар ва ремонт пайтида зарур операцияларни бажариш учун ёрдамчи материаллар киради.
Қишлоқ хўжалик техникасини ремонт қилиш учун полимер ма­териаллар тўплами (ТУ 6-09-4090—75) дарзлар, тешикларни ямаш, қўзғалмас туташмалар, резьбали бирикмаларнинг ейилган сиртларини тиклаш, трубопроводларни ремонт килиш ва устахоналарда бошқа операцияларни бажариш учун мўлжалланган. Тўплам таркибида эпоксидли смола, қотиргич (полиэтиленполиамин) ва пластификатор (дибутилфталат) бор.
Деталларни эпоксидли смолалар асосидаги таркиблар билан тиклаш. ЭД-16 смоласи асосидаги таркиблар бири иккинчисига яхши бириктирилган деталларни елимлаб ёпиштириш, дарзлар ва тешикларни ямаш, ейилган юзаларга копламалар қоплашда ишлатилади. Таркиблар юзанинг талаб этилган механик хусусиятлари ва иш режимига караб тайёрланади. -70°С дан +120°С гача температурада ишлайдиган деталларни тиклаш учун қуйидаги тар­киблар тавсия этилади. ЭД-16 эпоксидли смоладан 100 қисм (массаси буйича) учун 7...8 кисм қотиргич (полиэтиленполиамин),
12... 15 кисм пластификатор (дибутилфталат) олинади ва тўлдиргич сифатида темир кукуни, ПАК-1 алюминий кукуни ёки «500» маркадаги цемент ишлатилади.
Тўлдиргичсиз таркиб втулка ва ҳалкаларни қўшимча деталлардан фойдаланиб маҳкамлашда ишлатилади. Пўлат ва чўян деталлардаги дарз ҳамда тешикларни ясашда тўлдиргич сифатида 160 кисм темир кукуни ёки 120 кисм цемент, алюминий деталларни тиклашда эса 30...40 кисм алюминий кукуни ишлатилади.
Таркиблар қуйидагича тайёрланади. Эпоксидли смола идишда 60..80°С гача киздирилади, дибутилфталат қўшиб аралаштирилади. Сўнгра зарур бўлса, аввал 100...120°С температурада 2...3 соат давомида қуритилган тўлдиргич қўшилади. Қотиргич (полиэти­ленполиамин) таркибни ишлатишдан олдин қўшилади. У ҳам тўлдиргич каби таркибга қўшишдан олдин вакуум қуритиш шкафида 110... 115°С температурада 3 соат давомида буғлатилади. Тайёр таркиб 20...25 мин ичида ишлатилиши лозим. Таркиб суркашдан олдин юза металл рангидек ялтирагунча тозаланади ва ёгсизлантирилади.
Дарз ва тешикларни ямаш. Дарз ўлчамлари аниклангач, унинг учлари 3 мм диаметрли парма билан пармаланади, дарзнинг бутун узунлиги буйлаб 60...70° бурчак остида 2...3 мм чукурликда фаска килинади (1-расм,а). Агар деталь деворининг калинлиги 2 мм дан кам бўлса, дарзларда фаска қилинмайди. Дарз буйлаб унинг иккала томонидан 40...50 мм масофада юза тозаланади. Тайёрланган таркиб ёгсизлантирилган юзага 0,1...0,15 мм қалинликда суркалади, чок эса шпатель билан зичланади (1-расм, б). Шиша тўқимадан тайёрланган ямок 2 дарзнинг иккала томонини 20...25 мм қоплайдиган қилиб жойлаштирилади. Кейин ямоқ устидан ролик 1 бостириб думалатилади (1-расм, в). Сўнгра таркибнинг иккинчи қатлами суркалади, иккинчи ямоқ солинади ва унинг ҳам устидан ролик бостириб думалатилади. Иккинчи ямоқ устига яна таркиб суркалади ва қотиши учун шундай қолдирилади. Ямалган дарзнинг умумий куриниши 1-расм, г да кўрсатилган.
Тешиклар одатда ишлов берилмаган юзаларда ва кўпи билан 600 см2 юзада икки вариантда ямалади.


Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling