Интернет тизими хакида асосий тушунчалар


Глобал компьютер тармоклари


Download 130.5 Kb.
bet8/11
Sana17.06.2023
Hajmi130.5 Kb.
#1548978
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Internet

8. Глобал компьютер тармоклари.
Локал компьютер тармокларини улар орасидаги масофа жуда узок бўлганда хам бир-бири билан боГлаш мумкин. Лекин бу холда махсус кабел уланишларни ишлатишга имкон бўлмайди, чунки бу анча кимматга тушиши мумкин. Шунинг учун бундай холларда оддий алока линияларини кўллаш максадга мувофик бўлади. Масалан, телефон алока линиялари, радиостанциялар, оптик алока тизимлари, сунъий йўлдош оркали космик алока усули ва бошкалар. Бундай алока воситаларини ишлатганда уларнинг орасидаги асосий фарк уларнинг ишончлилигида (тегишли алока линиясининг бошкариб бўлмайдиган хатолик даражаси), маълумот узатиш тезлигида (маълумот узатиш каналининг ўтказувчанлик кўрсатгичи) ва маълумот узатилиши канчага тушишида (унинг бахоси канчалигида) бўлиши мумкин. Кўпинча энг яхши алока узатиш канали (гки усули) камрок маблаГ сарф килган холда вакт бирлигида иложи борича кўпрок ва ишончлиликни таъминлаган холда маълумот узитиб бера оладигани бўлади.
Икки гки ундан кўп индивидуал тармокларни ўзаро улаганда тармоклараро боГланиш хосил бўлади ва ўз-ўзидан глобал компьютер тармоГи хосил бўлади. Глобал тармок шахарни, вилоятни, республикани, бир канча давлатларни гки бутун ер шарини камраб олиши мумкин. Баъзи глобал тармоклар миллий хусусиятга эга бўлиши мумкин, масалан Мудофаа вазирлигининг миллий информацион тармоГи гки Ички ишлар вазирлигининг гпик глобал микгсдаги конфиденциал маълумотлар олиш тармоГи. Агарда бундай тармоклар бир-бири билан маълум бир маънода гки микгсда уланиши лозим бўлса, у холда бу ишни махсус компьютер гки программа амалга ошириши мумкин бўлади. Бунда ушбу махсус компьютер гки программа бир тармокда кабул килинган маълумотлар форматини иккинчи тармокда кабул килинган маълумотлар форматига ўтказишни таъминлаб бериши хамда алока хизмати кўрсатгичларини ўзаро мослаштириб ва тушунтириб бериши керак бўлади. Бундай ишни бажарувчи махсус компьютерлар гки программаларни шлюзлар деб аталади. Агарда айнан бир хил протоколларни ишлатувчи икки тармок бирлаштирилган бўлса, улар орасида турадиган техник ва программавий жихозларни кўприклар (мосты) деб аталади.
Кўпчилик холатларда тармок эгалари (масалан, банклар гки инвестицион компаниялар) катта имкониятларга эга бўлиш учун глобал тармокларга уланадилар ва улар оркали ташки фойдаланувчиларнинг уларнинг тармокларига киришларини асло истамайдилар. Демак, бунда маълумотлар химояси деб номланган аср муаммоси пайдо бўлади. Бундай холларда шлюз вазифасини ўйновчи компьютер химоя функциясини хам бажаради ва шунинг учун у брандмауэр (химоя воситаси) деб аталади. У оркали факатгина тармок администрацияси рухсат берган маълумотларгина ўтади холос.
Агарда компьютер тармок билан доимий равишда алока кила олса, бундай уланишни доимий уланиш деб аталади.
Агарда компьютер тармокка иш жарагнидагина боГлана олса, у холда бундай турдаги уланишни коммутацияли уланиш деб аталади.
Агарда тармок билан масофадан туриб уланиш ва мулокот килиш имконияти мавжуд бўлса (масала, телефон оркали), бундай турдаги алокани масофадан туриб уланиш деб номланади.

Download 130.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling