Интернет тизими хакида асосий тушунчалар


Локал тармоклар топологияси


Download 130.5 Kb.
bet6/11
Sana17.06.2023
Hajmi130.5 Kb.
#1548978
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Internet

5. Локал тармоклар топологияси.
Локал тармокнинг тузилишига ва ундаги компьютерларнинг ўзаро боГликлиги кандайлигига унинг топологияси деб аталади. Уларнинг куйидаги асосий турлари мавжуд:

  1. Шина турига мансуб топология. Бу турдаги тузилиш жуда оддий бўлиб, унда тармокдаги барча компьютерлар битта кабелга уланган бўлади. Ушбу кабел оркали тармок фаолияти учун зарур бўлган маълумотлар мажмуаси, адреслар ва бошкарув маълумоти харакат килади.

  2. Барча компьютерлари айланма усулда бир бири билан уланган турдаги тузилма айланма тармок деб аталади.

  3. Файл сервери асосида ташкил килинган тармоклар учун юлдузли кўринищдаги топология хам кўлланилиши мумкин. Бунда тармок компьютерлари юлдузсимон усулда бир-бири билан боГланган бўлади.

  4. Иерархик кўринишдаги тармок тузилиши бири-бирига боГлик бўлган тузилмалар мажмуаси шаклида бўлиб, уларнинг хар бир ишчи гурухида биттадан файл сервери бўлади ва бутун тузилма (гки ташкилот) учун битта марказий сервер мавжуд бўлади;

  5. Аралаш кўринишдаги тармокларда юкорида кўрсатилган барча турдаги топология турлари ишлатилиши мумкин. Глобал тармоклар кўпинча худди шундай топологияга, яъни, тузилишга эга бўладилар.

6. Локал тармокларнинг ишлаши.
Юкорида кўриб чикилган барча компьютер тармокларининг асосий мохиятини улар учун маълумотларни ва ресурсларни биргаликда ишлатиш имкониятини яратишдир деб ифодалашимиз мумкин. Бунда аввало маълумотларни биргаликда ишлата олиш имконияти тушунилади. Бирор бир лойиха устида иш олиб борагтган инсонларга кўпинча ўз хамкасабалари томонидан яратилган маълумотлар ва программалардан кенг микгсда фойдаланишга тўГри келади. Компьютерлараро тармок алокаси хосил килинганлиги туфайли бундай шахслар маълумотлардан галма-галдан навбат оркали эмас, балки бараварига фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташкари локал тармокда ишловчилар компьютернинг хилма хил жихозларини хам биргаликда ишлатиш имконига эга бўладилар. Масалан, кўпинча бўлим учун битта принтер сотиб олиб, бўлим хизматчиларининг барчасининг компьютерларини локал тармокка улаган холда ундан умумий фойдаланишни ташкил килиш анча арзонрок тушиши мумкин. Жихозлар, программалар ва маълумотларни ресурслар деган жамлама сўз билан ифодалаш мумкин. Демак, локал тармок тузишдан пировард максад – ресурсларни биргаликда ишлатиш имконини яратишдир. Бундан ташкари, локал тармокнинг административ функциялари хам мавжуд, яъни бирор-бир лойиха бўйича бажарилагтган ишларни назорат килиш ва бошкариш масалалари хам тармок ташкил килинган такдирда анча самарадор амалга оширилади. Чунки алохида мустакил компьютерларда бажарилагтган ишларни назорат килишдан кўра, тармокдаги компьютерларда бажарилагтган ишларни назорат килиш осонрок бўлади.

Download 130.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling