Ўсувчан портфел курс баҳоси ўсиб борувчи компаниялар акцияларидан шаклланиб, унинг мақсади – дивидендлар олиш билан бирга портфелнинг капитал баҳосини ўсиши. Лекин, бунда дивидендлар миқдори кичик миқдорларда бўлади. Портфелга кирувчи акциялар тўплами (пакетлари) курс баҳосини ўсишига қараб, ушбу гуруҳни ташкил қилувчи портфеллар тури белгиланади. - Ўсувчан портфел курс баҳоси ўсиб борувчи компаниялар акцияларидан шаклланиб, унинг мақсади – дивидендлар олиш билан бирга портфелнинг капитал баҳосини ўсиши. Лекин, бунда дивидендлар миқдори кичик миқдорларда бўлади. Портфелга кирувчи акциялар тўплами (пакетлари) курс баҳосини ўсишига қараб, ушбу гуруҳни ташкил қилувчи портфеллар тури белгиланади.
- Агрессив ўсувчан портфел капитални максимал ўсишига қаратилган бўлиб, унга асосан ёш, тез ўсувчан, юқори рискли, лекин шу билан бирга юқори даромадлар келтирувчи компаниялар акциялари киради.
- Консерватив ўсувчан портфел паст рискли бўлиб, ўз таркибини асосан йирик, танилган компаниялар акциялари билан шакллантиради. Бунда акциялар курс баҳоси барқарор суръатлар билан ўсувчан бўлади. Портфел таркиби узоқ муддат давомида барқарор бўлиб қолиб, ўзидаги капитални сақлаб қолишга қаратилган.
- Ўртача ўсувчан портфел агрессив ва консерватив портфелларнинг омуҳтаси бўлиб, унга узоқ муддатга олинган ишончили молиявий инструментлар билан бирга таркиби тез (даврий) янгиланиб борувчи рискли инструментлар ҳам киради. Бунда ўртача ўсиш ва қониқарли риск даражаси кафолатланади. Портфелнинг ишончлилиги даражаси курс баҳоси консерватив ўсувчан инструментлар ҳисобига таъминланади, даромадлилиги эса – курс баҳоси агрессив ўсувчан инструментлар эвазига таъминланади. Бундай турдаги портфеллар амалиётда кенг тарқалган бўлиб, юқори рискка мойил бўлмаган инвесторлар томнидан кўп қўлланилади.
Даромад портфели фоизлар ва дивидендлар кўринишидаги юқори жорий тўловлар олишга қаратилган бўлиб, асосан курс баҳоси камроқ ўсувчан, лекин меъёр даражасида рискли ва юқори даромад тўловли корпоратив қимматли қоғозлардан таркиб топади. Бундай портфелни тузишдан мақсад – консерватив инвестор учун маъқул бўлган минимал риск даражасига мос келувчи маълум бир даромад миқдорини олиш. Шунинг учун будай портфелларнинг инвестицион объекти бўлиб, юқори ишончли фонд инструментлари (барқарор тўланадидан фоиз даромалари ва курс баҳосининг баланд нисбатига эгалари) ҳисобланади. - Даромад портфели фоизлар ва дивидендлар кўринишидаги юқори жорий тўловлар олишга қаратилган бўлиб, асосан курс баҳоси камроқ ўсувчан, лекин меъёр даражасида рискли ва юқори даромад тўловли корпоратив қимматли қоғозлардан таркиб топади. Бундай портфелни тузишдан мақсад – консерватив инвестор учун маъқул бўлган минимал риск даражасига мос келувчи маълум бир даромад миқдорини олиш. Шунинг учун будай портфелларнинг инвестицион объекти бўлиб, юқори ишончли фонд инструментлари (барқарор тўланадидан фоиз даромалари ва курс баҳосининг баланд нисбатига эгалари) ҳисобланади.
- Мунтазам даромадли портфел рискнинг минимал даражасида ўртача даромад келтирувчи юқори ишончли инструментлардан таркиб топади.
- Даромадли инструментлардан иборат портфел рискнинг ўртача даражасида юқори даромад келтирувчи қимматли қоғозлар ва юқори даромадли корпорациялар облигацияларидан таркиб топади.
- Ўсувчан ва даромад портфел фонд инструменларининг курс баҳосини тушиб кетиши ва кичрайиб кетадиган фоиз ва дивиденд тўловлари сабабли фонд бозорида мумкин бўлган йўқотишларни олдини олиш учун шакллантирилади. Портфелга кирган молиявий активларнинг бир қисми инвесторга капитал баҳосини ўсиши бўйича, иккинчи қисми эса даромадни ортишини таъминлайди. Бунда активларнинг бир қисми бўйича йўқотишлар иккинчисини кўтарилиши ҳисобига қопланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |