“Қимматли қоғозлар” билан ишлашнинг асосий қоидаларидан бири қуйидагини ифодалайди: “қимматли қоғозларга барча маблағларни қўйиш мумкин эмас, балки келажакда беҳоста тўсатдан вужудга келувчи инвестицион масалаларни ечиш учун бўш маблағлар заҳирасига эга бўлиш лозим”. Ушбу қоида “қимматли қоғозлар билан ишлашнинг олтин қоидаси” деб юритилади. Бундай масалаларни ечишда маълум ҳаражатлар мавжуд бўлиб, уларнинг миқдори фоиз ставкасига боғлиқ бўлади ва портфелнинг барқарорлигини ҳаражатлар бўйича таъминлайди. - “Қимматли қоғозлар” билан ишлашнинг асосий қоидаларидан бири қуйидагини ифодалайди: “қимматли қоғозларга барча маблағларни қўйиш мумкин эмас, балки келажакда беҳоста тўсатдан вужудга келувчи инвестицион масалаларни ечиш учун бўш маблағлар заҳирасига эга бўлиш лозим”. Ушбу қоида “қимматли қоғозлар билан ишлашнинг олтин қоидаси” деб юритилади. Бундай масалаларни ечишда маълум ҳаражатлар мавжуд бўлиб, уларнинг миқдори фоиз ставкасига боғлиқ бўлади ва портфелнинг барқарорлигини ҳаражатлар бўйича таъминлайди.
Инвестициялаш - Инвестициялаш. Махсус танланган молиявий қуролларга пулни қийматини кўпайтириш ёки ижобий даромад олиш мақсадида жойлаштириш жараёнини инвестициялаш деб аталади. Ушбу фаолият катта иқтисодий аҳамиятга эга, у мантиқий кетма-кет харажатлар сифатида бажарилиши мумкин, уни натижаси эса даромад олиш ҳисобланади.
- Инвестиция мукофоти. Инвестицияларга даромад ёки фойда жорий даромад ёки қўйилган маблағларни қийматини ўсиши сифатида олиниши мумкин. Масалан, банкни омонат ҳисобига жойлаштирилган пуллар мунтазам ҳисобланадиган фоизлар шаклида жорий даромад беради, шу билан бир пайтда бўш турган ер участкаси сотиб олишга қўйилган пуллар, уни сотиб олиш ва сотиш орасидаги ўтган пайтда участкани қийматини ўсими кўринишида даромад келтиради. Маблағларга муҳтож бўлаётганлар кимда улар ортиқча бўлса жалб қилишлари мумкин, даромад ёки фойда пул етказиб берувчиларни таваккалини қоплаши лозим. Соддароқ қилиб гапирганда инвестициялаш жараёни бир текис кетиши учун пул етказиб берувчилар мукофот олиши лозим, пул ҳаридорлари эса ушбу мукофотни таъминлашлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |