Investitsiyalash yo’nalishlari - Investitsiyalash yo’nalishlari ham turlicha bo’lib, ular
- kapital qurilish sohasida (bu yerda asosiy fondlarga investitsiya qo’yilmalari amalga oshiriladi, ushbu soha buyurtmachi-investorlar, pudratchilar, loyihalashtiruvchilar, etkazib beruvchilar va boshqalar faoliyatini birlashtiradi),
- innovatsiya sohasida (bunda intellektual salohiyat va ilmiy-texnika mahsulotlari amalga oshiriladi) va boshqa sohalarda amalga oshiriladi.
Инвестициялаш қачон самарали бўлади? - Ишлаб чиқаришга, қимматли қоғозларга ва шу кабиларга маблағ сарфлаш қуйидаги ҳолларда мақсадга мувофиқ бўлади:
- шу қўйилмадан келган соф фойда маблағларни банк депозитига жойлаштиришдан келган соф фойдадан кўп бўлса;
- инвестицияларнинг рентабеллик даражаси инфляция даражасидан юқори бўлса;
- муайян лойиҳанинг рентабеллиги, пулнинг муваққат қийматини ҳисобга олганда, муқобил лойиҳаларнинг рентабеллигидан юқори бўлса;
- корхона активларининг рентабеллиги лойиҳалар амалга оширилгандан кейин кўпайса (ёки ҳеч бўлмаганда камаймаса)
- ҳар қандай ҳолда ҳам қарз маблағлари бўйича ўртача ҳисоб ставкасидан ортиқ бўлса;
- жорий этиладиган лойиҳа ишлаб чиқаришнинг рационал ассортимент тузилмасининг шаклланиши, харажатларнинг қопланиш муддатлари, чиқимлар қопланадиган молиявий манбалар мавжудлиги, барқарор, лекин оддий, ёки, аксинча, жамланган, лекин вақт жиҳатдан ажратилган тушумларни таъминлаш ва шу кабилар нуқтаи назаридан корхонанинг бош стратегик мақсадига мос келса.
-
- Амалиётда инвестицияларнинг самарадорлигини (ИС) аниқлаш учун фойда массасининг (Ф) инвестиция харажатларига (ИХ) бўлган нисбати фоиз кўринишида олинади;
- ИС=Ф/ИХ *100 (1.1)
- Инвестиция харажатларини фойда билан солиштириш жараёни доимий равишда инвестициялаш амалга ошгунча қадар (инвестицион лойиҳанинг бизнес-режаси ишлаб чиқариш даврида), инвестициялаш даврида (объектни қурилиши даврида) ва инвестициялашдан сўнг (янги объектдан фойдаланиш даврида) давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |