71
Бизнес режа тадбиркорга қандай ёрдам беради?
Бизнес-режа ишбилармонларга қуйидаги тўртта асосий
масалани ечишда ёрдам бериши керак:
1.
Бозор сиғими ва уни ривожланиш истиқболларини
ўрганишда.
2.
Бу бозорга зарур бўлган маҳсулотларни тайёрлаш учун
кетадиган харажатларни баҳолаш ва бу
харажатларни товарларни
сотиш баҳолари билан солиштириб, мўлжалланган
ишнинг
фойдалилиги даражасини аниқлашда.
3.
Янги бизнеснинг биринчи йилларида бозорда кутилиши
мумкин бўлган тўсиқларни аниқлашда.
4.
Иш ривожланаётганлиги, ёки орқага кетаётганлигини
доимий баҳолаб бориш имконини берувчи сигнал-кўрсаткичларни
аниқлашда.
Маҳсулотлар реализация қилинадиган бозор ва рақобатни
баҳолашда бизнес-режа катта ўрин тутади. Ишлаб чиқараётган
маҳсулотингиз ниҳоятда сифатли, охирги
техника ва технология
талабларига жавоб берадиган бўлишининг ўзи ҳали кутилаётган
натижа эмас.
Энг муҳими, маҳсулотингиз истеъмолчига керакли
бўлиши ва у сотилиши керак.
Харидор сиз ишлаб чиқарган товардан кутилаётган (ўзининг ёки
коллективнинг) эҳтиёжини қондириши керак.
Шунинг учун асосий
вазифаси
сизнинг
ишлаб
чиқарадиган
маҳсулотингиз
ўз
истеъмолчисини топа олиши ва рақобатга чидамлилигига инвесторни
ишонтира олишдан иборатдир.
Тадбиркорлар, олий таълим битирувчилари бизнес ғояга эга
бўлсалар, аввало, улар бизнес ғоясини ҳар томонлама таҳлил
қилишлари керак, чунки бизнес режани биринчи босқичи бизнес
ғоянинг ҳаққонийлигини таҳлил этишдир.
Бизнес режа бизнес ғоянинг мақсади ва
келгусидаги вазифалари
ифодалайди. Бизнес ғоянинг келажаги борлиги ва қанчалик фойдали
эканлигини аниқлаш учун биз SWOT таҳлили (ёки вазиятнинг
таҳлили) усулидан фойдаланамиз. Бунда SWOT сўзининг маъносини
қуйидагича ифодалаш мумкин:
Strength – ғоянинг кучли
томонлари
Weaknesses – ғоянинг кучсиз томонлари
Opportunities – ғоянинг имкониятлари
Threats – ғояда мважуд хатарлар