117
мисол бўлади. Лойиҳалар экосистемани муҳофаза қилиш бўйича чет
ел мамлакатлари билан тузилган шартномалар бузилишига олиб
келиши керак эмас.
Айрим ҳолларда лойиҳа таъсирида экологик ҳолат
салбий
томонга қараб ўзгариши ва бунга рухсат берилиши ҳам мумкин.
Масалан, аҳоли жойлашган жой яқинига темир йўл қуриш
лойиҳалаштирилса ва бу лойиҳа амалга ошса, шовқин кўпаяди ҳамда
бу аҳоли яшаш тарзига салбий таъсир этиши мумкин.
Лойиҳада бу салбий таъсирни бартараф қилиш йўллари бўлиши
керак. Бунинг учун аҳолини бошқа жойга кўчириш (бу еса жуда
қийин, чунки одамлар ўзлари ўрганиб қолган
жойлардан, яхшироқ
шароит яратиб берилишига қарамасдан, кўчишга розилик
бермасликлари мумкин) ёки шовқинни
камайтирадиган, яхшиси
умуман йўқотадиган мосламаларни уйларга ўрнатиш керак.
Бу, албатта, қўшимча харажатларга олиб келади. Ундан ташқари
айрим вақтларда аҳолини компенсация бериш йўли билан ҳам рози
қилиш мумкин. Масалан, электростанция қуриш лойиҳаси
амалга
ошса компания эгалари атрофда яшовчи аҳолига электроэнергияни
текинга беришни ўз бўйнига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: