Инвестиция лойихаларини бошқаришни ташкил этиш


Тармоқнинг ишлар чуққиси типи


Download 32.2 Kb.
bet3/4
Sana08.07.2023
Hajmi32.2 Kb.
#1659181
1   2   3   4
Bog'liq
1 боб

Тармоқнинг ишлар чуққиси типи. Тармоқнинг бу тўғрида иш элементлари бир-биридан кейин келадиган мантиқий боғлиқликлар билан боғлиқ бўлган тўғри тўртбурчак кўринишида берилади. В ва С ишлари А, Д дан кейин В – С дан кейин келади.
Ишлар ўртасида мантиқий ўзаро боғлиқликнинг тўрт тури мавжуд:

Булардан тугаш - бошлаш тури кўпроқ учрайди.
Тугаш – тугаш, бошлаш – бошлаш турлардаги боғлиқликлар ҳақиқий бўлиб, у ишларнинг вақтдан олдин келиш алоқасини қисман ёпиш имконини яратади. С ва Д каби ишлар учун “қўйиладиган зинапоя” типидаги схема тузиш қабул қилинмаган. Шу мақсадда бундай конструкцияларни тез кўриш имконини берадиган тугаш-тугаш ва бошлаш-бошлаш турлардаги боғлиқликлардан фойдаланилади. Лойиҳанинг амалга оширилишини маромидан чиқарувчи ҳам ташқи ва ҳам ички омиллар таъсир қилади. Бу эса ҳисобланган (вақтинчалик ва нархий) параметрларнинг ўзгаришига олиб келади. Лойиҳа атрофидаги ўзгарувчан муҳит мавжудлиги туфайли раҳбарларда ишлар бажарилиши йўналишига ўз вақтида ўзгартишлар киритиш бўйича чоралар кўриш ва кўл остидагиларга буни асослаб беришга имкони бўлмай қолиши мумкин. Бизга маълумки инвестиция лойихаларини бошқаришда назорат функцияси ҳам етакчи ҳисобланади. Назорат тўғри ташкил этилиши икки томон манфаатларига эришига олиб келади. Назорат вазифалари қуйидагилардан иборат -лойиҳа бажаришнинг ҳолати хақида зарур маълумотларни олиб, уларни режадаги кўрсатгичлар билан таққослаш ва режадан четга чиқишни белгилаш натижасида битим тузиш хақида сигнал деб номланган ишланма тайёрланади.
Назорат ушбуларни таъминлаши зарур:

  • мониторингни (лойиҳа амалга оширилишинипг барча жараёнларни мунтазам ва режали кўзатиш);

  • тақвимий режаларда, бюджетларда, меҳнат ашёвий, молиявий меъёрий ҳаражатларга ҳисобий еҳтиёжларда жамланган қатор критерий ва чекловлар ёрдамида лойиҳа амалга оширилиш мақсадларидан четлашишларни аниқлашни;

  • юзага келган вазият оқибатларини башоратини;

  • лойиҳага ўзгартириш киритиш бўйича қарорни заруратини асослашни

Назоратнинг 3 та ури мавжуд:

  1. дастлабки;

  2. жорий;

  3. якуний;

Дастлабки назорат лойиҳани амалга ошириш бўйича ишларнинг амалда бошлангунича бошланади ва маълум қоида ва таомилларга риоя қилишга қаратилгандир. Дастлабки назорат, қоида бўйича, ишни маблағ билан таъминланишига қаратилган (меҳнат, моддий ва молиявий манбалар).
Меҳнат манбалари соҳасида у лавозим мажбуриятлари учун зарур ишбилармонлик ва касбий билим ва кўникмаларни синчковлик билан таҳлил қилишга қаратилган (зарур минимал маълумот даражаси, малакаси, иш стажи, тавсияномалар ва б.к. аниқланади).

Download 32.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling