Инвестиция лойихаларини бошқаришни ташкил этиш


Жорий назорат бевосита лойиҳа амалга оширилаётган пайтда амалга оширилади


Download 32.2 Kb.
bet4/4
Sana08.07.2023
Hajmi32.2 Kb.
#1659181
1   2   3   4
Bog'liq
1 боб

Жорий назорат бевосита лойиҳа амалга оширилаётган пайтда амалга оширилади.
Жорий назорат ушбу турларга ажратилади:

  • вақт назорати (оралиқ мақсадлар ва иш ҳажмларига еришиш);

  • молиявий назорат (молиявий маблағларни сарфланиш даражаси);

  • манбалар назорати (моддий - техникавий манбаларнинг амалдаги сарфи);

  • сифат назорати (иш сифат даражаси).

Якуний назорат лойиҳа бўйича ишлар ниҳоясига етган паллада лойиҳа якунланганлигини интеграл баҳолаш учун ўтказилади. Шу асосда тўпланган тажриба келгуси лойиҳа - аналогларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун умумлаштирилади, бошқарув таомйиллари такомиллаштирилади. Лойиха рахбари қуйидагиларни бажаради:
Буюртмачи, бош пудратчи ва пудратчилар орасидаги лойиҳа бўйича барча турдаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
Қурилиш ва материаллар етказиб бериш графикларини тайёрлаш учун жавобгар;
Дастлабки маълумотларни ўзгартириш бўйича кўрсатмаларни бажариш учун жавоб беради;
Материаллар ва ускуналар сотиб олишга буюртма тайёрлаш учун жавобгардир;
Лойиҳа ҳаражатлари бўйича ҳисобот учун маълумотлар тақдим этишга, мувофиқлаштирувчи кенгашлар ўтказиш учун жавоб беради. Лойиҳанинг вақти ва баҳоси бўйича бажарилишини солиштирувчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилганки, бу лойиҳанинг амалга оширилаётганлиги хақида умумлаштирилган кўрсаткичларга эга бўлиш мумкин. Раҳбарликнинг хар қандай даражаси учун бу кўрсаткичлар, тегишли ҳисоботлар, графиклар ЕҲМ ёрдамида ҳисоблаб чиқилиши ва чизиб берилиши мумкин. Лойиҳага самарали ўзгаришлар киритиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Созланиш жараёни;

  • Мониторинг ва тезкор ахборотнинг тайёрланиши;

  • Моделларни янгилаш

Бугунги кунда инвестиция лойихаларини жалб этиш ҳисобидан минтақаларда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун қуйидаги вазифалар ҳал қилинмоқда:

  1. Ишлаб чиқаришнинг техник ва техноло­гик даражасини ошириш;

  2. Вилоят, шаҳар ва туманларда саноат иш­лаб чиқаришни ривожлантиришни тенглаш­тириш;

  3. Ишлаб чиқаришнинг янги сифат тузи­лишини яратиш, яъни инновацион типдаги иқтисодиётни ривожлантириш;

  4. Ташқи иқтисодий алоқаларни таъмин­лашда тармоқлар ва ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлилигини шакллантириш;

  5. Саноат ишлаб чиқаришда маҳаллийлаш- тириш, диверсификациялаш, интенсивлашти­риш ҳисобига ялпи ҳудудий маҳсулот(ЯҲМ)да саноат улушини ошириш ва ҳ.к.лар.

Download 32.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling