Инвестицияларнинг молиявий ва иқтисодий самарадорлигини баҳолаш режа
Корхонанинг соф пул оқими (Cash Flow – CF)14
Download 2.21 Mb.
|
8-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Соф жорий қиймат
Корхонанинг соф пул оқими (Cash Flow – CF)14.
Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини дисконтлаш асосида баҳолаш усуллари ҳар қандай инвестиция лойиҳасининг даромадлилигини, самарадорлилигини, фойдалилигини ҳамда уларнинг жалб этувчанлигини аниқлаб бера олади. Лекин айрим ҳолларда инвестиция лойиҳаларини баҳолашда барча усулларни қўллаш зарурияти бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу усулларнинг қўлланилиши таҳлил қилинаётган ҳар бир лойиҳанинг ўзига хос жиҳати ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Лойиҳанинг жалб этувчанлигини баҳолаш усуллари унинг барча хусусиятларини очиб бера олмаса ҳам, лойиҳанинг ҳақиқий самарадорлигини аниқлашда асосий хизмат вазифасини ўтайди. Соф жорий қиймат (NPV) - инвестициялаш объектидан фойдаланиш даврида олдиндан қатъий белгиланган ва ўзгармас фоиз ставкасида олинадиган даромадлар ва қилинадиган ҳаражатларнинг алоҳида муайян даврдаги барча кирим ва чиқимларнинг дискотлаштирилиши йўли билан олинган ва улар ўртасидаги фарқни ифодаловчи қиймат. Унинг моҳияти шундаки, йиллик соф пул оқими миқдори ҳар бир давр учун лойиҳани амалга оширишнинг бошланғич йилига келтирилади ва у оқибатда ўзини пул миқдорида соф жорий қиймат ёки соф дисконтлаштирилган даромад сифатида намоён этади. Уни ҳисоблаш формуласи қуйидагича: бу ерда, NPV- соф жорий қиймат; d - дисконтлаш ставкаси; I0 -бошланғич инвестиция; СҒt - t давр охирида келиб тушган пул оқими. Мисол. Бирон – бир инвестиция лойиҳаси учун 140 миллион сўм инвестиция қилиш талаб этилади ва ундан кутиладиган натижа йиллар бўйича 18, 40, 75 ва 80 млн. сўмни ташкил этди. Ўзгармас шароитда доимий дисконт ставкаси – 11%. У ҳолда, Бу ерда, It - t давридаги инвестициялар сарфи. NPV ни ҳисоблашда, одатда, доимий ставка (d) қўлланилади. Аммо баъзи бир вазиятларда, масалан, ҳисоб (фоиз) ставкасининг ўзгариши кутилаётган пайтда йиллар бўйича индивидуал дисконтлаш ставкасидан фойдаланиш мумкин. Бу эса ўз навбатида ҳисоб-китоб ишларини мураккаблаштиради. Дисконт ставкаси меъёри капитал бозоридаги узоқ муддатли ссудалар бўйича фоиз ставкасига ёки ссуда олувчи томонидан тўланадиган фоиз ставкасига, ҳақиқатда, тенг бўлиши керак. Бошқача сўз билан айтганда, дисконт меъёри инвесторнинг ўзи учун ундан пасти самарасиз деб ҳисобланган минимал фойда меъёри бўлиши керак. Инвестиция лойиҳаларини соф жорий қиймат усули асосида баҳолашдан олинган натижа, яъни соф жорий қиймат ижобий миқдорга эга бўлса (NPV>0), у ҳолда инвестицияларнинг рентабеллиги дисконт миқдоридан юқори бўлади, NPV=0 ҳолатда лойиҳа рентабеллиги дисконт ставкасига (минимал қоплаш меъёрига) тенг бўлади, агар NPV<0 бўлса, лойиҳа рентабеллиги минимал миқдордан паст бўлади. Биринчи икки ҳолатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мумкин. Бунда биринчиси инвестор капиталининг ўсиши таъминланишини кўрсатса, иккинчиси кўпаймаслигини ҳам, камаймаслигини ҳам билдиради. Учинчи ҳолатда эса лойиҳадан кутиладиган даромадни олиш имконини бермайди. Соф жорий қиймат усули бошланғич инвестиция миқдорининг, яъни инвестор бойлигининг қанчалик ўсишини миқдорий жиҳатдангина кўрсата олади, ҳолос. Лекин, инвестициялашнинг нақадар самарадорлигини аниқлашда миқдорий ўзгаришлар ва натижаларнинг ўзи етарли бўлмайди. Шунинг учун инвестицияларнинг қандай нисбий ўсишга эга эканлиги ва унинг ўсиш даражасини аниқлаш учун иқтисодий баҳолашнинг бошқа усулларидан фойдаланишга тўғри келади. 0> Download 2.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling