Инвестицияларнинг молиявий ва иқтисодий самарадорлигини баҳолаш режа


Инвестициянинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг дисконтлашга асосланган усуллари


Download 2.21 Mb.
bet3/6
Sana20.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1787717
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-mavzu

3. Инвестициянинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг дисконтлашга асосланган усуллари.

Ҳар қандай лойиҳанинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан баҳоланиши пул оқимлари ҳақидаги маълумотларга асосланади. Пул оқимлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлмасдан туриб инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини баҳолаш мумкин эмас.


Инвестиция лойиҳасини баҳолаш лойиҳани амалга оширишдан олдин бажарилиши сабабли, пул оқимлари ҳақидаги маълумотлар ҳам олдиндан режалаштирилади. Лойиҳа самарадорлигини баҳолашда пул оқимларини режалаштириш ва уларни ҳисобга олиш
жараёни асосий ўринни эгаллайди ва инвестиция лойиҳаларининг ҳақиқий самарадорлигини аниқлашга жиддий таъсир кўрсатади.
Дисконтлаш усули (ноанъанавий усул)нинг мазмуни шундан иборатки, пул маблағларининг қиймати муайян вақтда бир хил эмаслиги, яъни бугунги бир сўм бир йилдан кейинги бир сўмга (истеъмол қиймати бўйича) тенг эмаслиги концепциясига асосланади. Дисконтлашга асосланган усулларнинг барчаси (соф жорий қийматни аниқлаш усули (Net Present Value, NPV), фойданинг ички меъёрини ҳисоблаш усули (Internal Rate of Return, IRR), инвестицияларнинг рентабеллигини ҳисоблаш усули (Profitability Index, PI), дисконтлашнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш усули (Discount Payback Period, DPP)да инвестиция лойиҳаларининг муайян даврдаги барча кирим ва чиқимларнинг ўртасидаги фарқ – соф пул оқими (Cash Flow – CF) аниқланиб, дискотлаштириш йўли билан ҳисобланади. Бинобарин, дисконтлашга асосланган усулларнинг моҳиятини тушуниш учун аввало, корхона пул оқимларининг мазмунини ва соф пул оқимини аниқлаш формуласини билиб олишимиз керак бўлади.
Корхона пул оқимлари асосан қуйидагилардан ташкил топади:
операцион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими (4-шакл, 050-қатор);
инвестицион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими (4-шакл, 100-қатор);
молиявий фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими (4-шакл, 180-қатор)
Буни қуйидагича 2-расм орқали тасвирлаш мумкин:


Пул тушумлари ва чиқимларини таҳлил этиш инвестиция лойиҳаларини баҳолашда жуда муҳим саналади. Инвесторларни бойликни ўстирувчи тушумнинг қанчалиги, пул маблағлари кирими ва чиқимигина қизиқтирмасдан, балки корхонанинг бюджет олдидаги мажбуриятлардан ҳоли бўлгандаги, яъни солиқларни тўлагандан кейинги қоладиган натижа (фойда) қизиқтиради.


Буни қуйидаги кўринишдаги формула орқали аниқлаш мумкин:



бу ерда, Пт - пул тушумлари; Ст - сотишдан олинган тушум;
X-ҳаражатлар йиғиндиси (жорий ҳаражатлар); А - амортизация ажратмаси;
Тф,Tc - тўланган фоизлар ва солиқлар.
Иқтисодий адабиётларда инвестиция лойиҳаларининг соф пул оқимини топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
– Сотишдан тушган тушум
–Ўзгарувчан харажатлар
– Амортизация
Кредит учун фоиз
Бошқа доимий харажатлар
= Солиққа тортиладиган база
– Фойда (даромад) солиғи
= Корхона ихтиёрида қоладиган фойда (соф фойда)
+ Амортизация

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling