Iqtisodiyot” fakulteti “real iqtisodiyot” kafedrasi


"Кредит маҳсулотларини олишга аризаларни кўриб чиқиш"


Download 96.73 Kb.
bet5/22
Sana28.01.2023
Hajmi96.73 Kb.
#1134778
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Jamshidbek Avlayev

. "Кредит маҳсулотларини олишга аризаларни кўриб чиқиш"
2.2.1. Потенциал Қарз олувчидан унга кредит маҳсулотини тақдим этиш тўғрисида мурожаат олингандан сўнг, кредит бўйича ходим у билан суҳбат ўтказади. Ушбу суҳбатнинг мақсади Қарз олувчининг Банкнинг кредит маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш, потенциал Қарз олувчи, унинг фаолияти ва сўралаётган кредит тўғрисида маълумот олишдир.
2.2.2. Потенциал Қарз олувчи билан суҳбат давомида, камида қуйидаги саволларга жавоб олиниши лозим:

  • Сўралаётган кредитнинг мақсади, миқдори, муддати;

  • Потенциал Қарз олувчи ривожлантириш учун кредит сўралаётган фаолият соҳасидаги иш тажрибасига эгами, агар эга бўлса - неча йил;

  • Кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган/амалга оширилиши режалаштирилган фаолиятдан олинадиган даромаднинг ўртача ойлик миқдори ва кредитланаётган тадбир/лойиҳа амалга оширилгандан сўнг даромаднинг ортиш даражаси;

  • Потенциал қарз олувчи ҳисобварағида ўртача ойлик айланмаларининг амалдаги миқдори;

  • Потенциал Қарз олувчининг бинолар, иншоотлар, транспорт, ускуналар, акциялар, депозит сертификатлари, бошқа банкларда нақд пуллар кўринишидаги маблағлари мавжудлиги, уларнинг қиймати ва миқдори;

  • Кредитланаётган тадбирда/лойҳада Қарз олувчининг ўз иштироки шакли, улуши ва миқдори;

  • Қарз олувчи муқаддам кредитлардан фойдаланганми, унинг ёки унга алоқадор (боғлиқ) шахсларнинг кредит қарздорликлари мавжудлиги;

  • сўралаётган кредит учун таклиф этилаётган таъминот ва унинг тахминий қиймати;

  • асосий бизнес хамкорлари, мол етказиб берувчилари ва истеъмолчилари;

  • лойиҳа амалга ошириладиган жой/ҳудуд ҳақида мавжуд маълумотлар;

  • бошқа Банкларда ҳисобварақларнинг мавжудлиги ва ҳисобварақлар бўйича пул айланмалари, ўртача ойлиқ миқдори, уларни расмий Банк маълумотномаси билан тасдиқлаш имконияти;

  • маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни / фаолиятини амалга ошириш учун тегишли рухсатномаларнинг мавжудлиги талаб қилинади.

2.2.3. Суҳбат давомида, кредит ходими қарз олувчи эҳтиёжлари учун кўпроқ мос келадиган бошқа кредит маҳсулотларини таклиф қилиши мумкин.
2.2.4. Суҳбат натижаларига кўра Банкнинг потенциал Қарз олувчининг эҳтиёжларини қондириш имконияти аниқланади (тегишли кредит маҳсулотининг мавжудлиги, Қарз олувчи ва кредитланаётган тадбирнинг Банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва Кредит сиёсати талабларига мувофиқлиги).
2.2.5. Агар суҳбат натижаларига кўра, потенциал Қарз олувчи ва кредитланадиган тадбир/лойиҳа Банкнинг Кредит сиёсати ва бошқа ички меъёрий ҳужжатлари талабларига жавоб берса, кредит мутахассиси потенциал Қарз олувчига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ, кредит олиш учун ҳужжатлар рўйхатини тақдим этади, шунингдек зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришнинг мумкин бўлган харажатлари билан таништиради: бизнес-режа тузиш, дебет айланмалари учун харажатлар, суғурта тўловлари, гаровга қўйилган мол-мулкни баҳолаш харажатлари ва бошқалар).

Download 96.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling