Iqtisodiyot” fakulteti “real iqtisodiyot” kafedrasi
"Хатарларни таҳлил қилиш"
Download 96.73 Kb.
|
Jamshidbek Avlayev
. "Хатарларни таҳлил қилиш"
2.7.1. Кўриб чиқилаётган ҳар бир кредит маҳсулоти учун кредит ходими қуйидагиларни назарда тутувчи хатар таҳлилини ўтказиши лозим: мавжуд хатарларни ва вужудга келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаш; хатарлар юзага келиш эҳтимоли юқори бўлган даврни аниқлаш; хатарларни камайтириш чораларини аниқлаш; барча хатарларни аниқлаш учун бошқа таҳлил турларидан фойдаланиш; хатарларни камайтириш чораларини амалга ошириш учун зарур бўлган ресурсларни ҳисоблаш ва бошқалар. 2.7.2. Потенциал қарз олувчининг фаолиятини ўрганиш, лойиҳанинг бизнес-режасини/техник-иқтисодий асосини таҳлил қилиш, ушбу ҳужжатлардаги маълумотларни қайта кўриб чиқиш учун ўз маркетинг тадқиқотларини ўтказиш жараёнида кредит ходими кредит олинадиган тадбир (лойиҳа) нинг мумкин бўлган хатарлари рўйхатини тузиши керак: Қарз олувчининг фаолияти билан боғлиқ хатарлар (ускуналарни кеч етказиб бериш, ускуналарнинг носозлиги, хомашё тақчиллиги/ таъминотининг йўқлиги, тайёр маҳсулотлар савдосининг камайиши, малакали ходимларнинг етишмаслиги ва бошқалар.); тадбиркор шахси билан боғлиқ хатарлар (ташкилотчилик қобилиятининг пастлиги, технологик жараённи билмаслиги ва б.); ташқи муҳит билан боғлиқ хатарлар ва у ҳақидаги маълумотлар (саноатдаги иқтисодий вазиятнинг ўзгариши, бозор тадқиқотлари маълумотларининг етишмаслиги, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва б.); Қарз олувчининг фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий хатарлар (шартномаларни нотўғри олиб бориш, тегишли ваколати бўлмаган тақдирда қарор қабул қилиш, талаб этилаётган лицензия, сертификатлар, контрактлар, шартномалар ва б.нинг йўқлиги); бевосита Қарз олувчи билан боғлиқ кредит хатарлари (кредит тарихи ва бошқа мажбуриятларнинг мавжудлиги ва сифати); бошқа хатарлар. 2.7.3. Хатарлар рўйхати аниқлангандан сўнг, зарур ҳолларда ушбу омилларнинг молиявий натижага таъсир даражасини аниқлаш мақсадида кредитланадиган тадбир (лойиҳа) нинг аниқланган хатарларга таъсирчанлигини таҳлил қилиш амалга оширилади. Бунинг учун, стресс-синов ўтказиш мумкин, бунда нохуш ҳодиса юзага келиши ҳақида тахмин қилинади ва унинг лойиҳани амалга оширишга қандай таъсир қилиши кўриб чиқилади.. Масалан, қарз олувчининг бизнес-режасига ҳар ойда маълум миқдорда маҳсулот сотиш бўйича маълумотлар киритилади ва тегишли ҳисоб-китоблар асосида лойиҳанинг рентабеллиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Стрессни синаш жараёнида рақобатчининг ўхшаш маҳсулот турини ишлаб чиқариш ва уни бир хил маҳсулот бозорида сотиш эҳтимоли белгиланиши мумкин. Бундай тадбир натижасида потенциал қарздорнинг сотишдан тушган даромади камайиши мумкин, натижада лойиҳани амалга ошириш натижаларини кўриб чиқиш зарур. 2.7.4. Хатарлар рўйхатини шакллантириш ва уларнинг лойиҳага таъсирининг мумкин бўлган натижаларини аниқлагандан сўнг уларни минималлаштириш бўйича, уларни амалга ошириш харажатларини ҳисоблаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш лозим. Бундай чора-тадбирлар ўз ичига олиши мумкин: тузиладиган шартномаларга товар-моддий бойликларни етказиб бермаслик, уларни ўз вақтида, талаб қилинадиган сифатда етказиб бермаслик хавфини минималлаштиришга имкон берадиган ҳисоб-китоб шаклларини киритиш; етказиб берилаётган асбоб-ускуналар учун кафолат олиш ва ҳ. к.; қарз олувчи фаолияти, асбоб-ускуналар, шартнома мажбуриятларини бажариш, учинчи шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, табиий офатлар юз бериши фаолиятини суғурта қилиш; хом ашё таъминотини диверсификатсия қилиш, истеъмолчилар рўйхатини кенгайтириш; энергия ресурсларини марказлаштирилган етказиб беришдан ёки муқобил энергия манбаларига ўтишдан қатъи назар, лойиҳанинг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган ускуналарни сотиб олиш Download 96.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling