Iqtisodiyot” fakulteti “real iqtisodiyot” kafedrasi


"Кредит маҳсулотини тақдим этиш / рад этиш


Download 96.73 Kb.
bet10/22
Sana28.01.2023
Hajmi96.73 Kb.
#1134778
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
Jamshidbek Avlayev

"Кредит маҳсулотини тақдим этиш / рад этиш
тўғрисида қарорлар қабул қилиш"

2.10.1. Андеррайтерга/ тегишли кредит Қўмитасига Кредит бўлинмасининг кредит маҳсулотини тақдим этиш тўғрисидаги хулосасини кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
2.10.2. Кредит маҳсулотини тақдим этиш/рад этиш тўғрисидаги қарор ваколатли кредит Қўмитасининг ёки андеррайтернинг навбатдаги мажлисида, банкнинг кредит сиёсати, банк/кичик кредит Қўмитасининг кредит бўлими хулосаси, бошқа зарур ҳужжатлар асосидаги қарорлари билан белгиланган лимитлар доирасида қабул қилинади.
2.10.3. Филиалнинг /ҳудудий филиалнинг/ Банкнинг Кредит қўмитаси / андеррайтери фаолияти Банкнинг ички низомлари билан тартибга солинади.
2.10.4. Кредит қўмитаси йиғилишида кредит ходими кредит қўмитаси аъзоларига кредит маҳсулотини тақдим этиш юзасидан кўриб чиқилаётган масала бўйича барча зарур маълумотларни келтиради. Йиғилиш давомида зарур ҳолларда қарз олувчининг фаолияти ва таклиф этилаётган гаров объектларининг фото ва видеолавҳаларини кўрсатиш мумкин. Андеррайтернинг қарорлари Банкнинг ички Низомларига мувофиқ қабул қилинади.
2.10.5.Кредит Қўмитаси томонидан кредит маҳсулотини тақдим этиш/рад этиш тўғрисида қарор қабул қилингач, расмийлаштирилган баённома Кредит қўмитасининг барча аъзолари томонидан имзоланганидан сўнг, қабул қилинган қарор аризачига ёзма равишда маълум қилинади. Андеррайтернинг қарори ҳам аризачига ёзма равишда юборилади.
2.10.6. Белгиланган лимитлар чегарасидан юқори бўлган кредитларни кўриб чиқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • Ҳудудий филиалнинг кредитловчи бўлими филиаллар ваколатидан ортиб кетган кредитларни кўриб чиқади;

  • Бош Бошқарманинг кредитловчи бўлими ҳудудий филиаллар ваколатидан ортиб кетган кредитларни кўриб чиқади.

2.10.7. Ҳудудий филиал бир Қарз олувчи учун белгиланган кредит лимитидан юқори миқдорда кредит бериш тўғрисида хулоса тайёрлаш учун Бош офиснинг тегишли кредитловчи бўлимига Кредит иши, шу жумладан кредит бўйича хулоса ва ҳудудий филиалнинг Кредит қўмитасининг ижобий қарорини юборади.
2.10.8. Кўриб чиқилаётган Кредит ишидa камчиликлар аниқланган тақдирда, Бош Бошқарманинг кредит бериш бўлинмаси уни ҳудудий филиалига шарҳлар ёзилган ҳолда қайтаради, уларни бўлинманинг чиқувчи ёзишмалари Журналида қайд этади.
2.10.9. Камчиликлар аниқланмаган тақдирда Бош Бошқарманинг Кредитловчи бўлими қабул қилинган ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси ва Банкнинг қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ кредит маҳсулотини тақдим этиш ёки бўлимга бир марталик лимитни ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда қарор қабул қилиш учун банкнинг Кредит қўмитасига чиқаради.
2.10.10. Бош Бошқарманинг кредит Қўмитаси томонидан қарор қабул қилингач, лойиҳа қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда кредит картасини очишни тасдиқлаш учун Бош Бошқарманинг тегишли кредитловчи бўлимларига юборилади.

Download 96.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling