Iqtisodiyot” fakulteti “real iqtisodiyot” kafedrasi
"Фоиз ставкасини белгилаш"
Download 96.73 Kb.
|
Jamshidbek Avlayev
. "Фоиз ставкасини белгилаш"
2.8.1. Кредит ходими хулоса тайёрлаш жараёнида банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан тақдим этилаётган кредитлар турлари бўйича активлар ва пассивларни бошқариш Қўмитаси ва Банк Кредит қўмитасининг қарорида акс эттирилган фоиз ставкасидан фойдаланади. Кредит шартномалари бўйича (шу жумладан, МФИ) қарз маблағлари ҳисобига тақдим этилган кредитлар учун фоиз ставкаси Банк маржаси бўйича оширилган кредит шартномаси шартларида белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. 2.8.2. Кредит шартномалари бўйича қарз маблағлари ҳисобига тақдим этилган кредитлар бўйича фоиз ставкасини ҳисоблаш учун Банкнинг маржаси (шу жумладан, МФИ) Банк кредит Қўмитаси ва Банкнинг актив ва пассивларини бошқариш Қўмитасининг қўшма қарори билан тасдиқланган миқдорларда белгиланади. 2.8.3. Иқтисодий вазият ва / ёки бозор шароитлари ўзгарганда кредит Қўмитаси Банкнинг актив ва пассивларини бошқариш Қўмитаси билан биргаликда бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш учун фойдаланиладиган хатар мукофоти миқдорини ўзгартиришга қарор қилиши мумкин. 2.8.4. Кредитлар бўйича фоиз ставкасини бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари/фармойишлари ва/ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, ишчи гуруҳлари баённомалари ёки Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг норматив ҳужжатлари, шунингдек, ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурига ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларининг бажарилишини назорат қилиш электрон тизимига киритилган лойиҳалар учун ушбу ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 2.8.5. Банк активлари ва пассивларини бошқариш Қўмитасининг қарори билан белгиланган даражадан паст бўлган кредит бўйича фоиз ставкасини белгилаш Кичик кредит Қўмитаси ёки Банк активлари ва пассивларини бошқариш Қўмитаси қарори билан банкнинг режалаштирилган даромадлилик даражасини қамраб олган ҳолларда ва ушбу қарор қабул қилиш учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади Download 96.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling