Iqtisodiyot” fakulteti “real iqtisodiyot” kafedrasi
Download 96.73 Kb.
|
Jamshidbek Avlayev
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Кредит маҳсулотлари учун таъминот (гаров)" ll-bo’lim "Гаровга қўйиладиган умумий талаблар"
Кредит картаси очиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати (сканерланган нусхалари тақдим этилади):
- Бошқарувчининг имзоси Банк юмалоқ муҳри билан тасдиқланган лойиҳа (лойиҳа паспорти) ҳақида маълумот. - Мустақил баҳоловчи корхонанинг баҳолаш ҳисоботи. - Қарз олувчининг охирги санадаги баланси (агар мижоз юридик шахс бўлса); - Товар/хизматларни етказиб бериш бўйича шартнома. 2.10.11. Бош офиснинг кредит берувчи бўлинмаси лойиҳа бўйича ҳужжатлар мавжудлигини, гаров таъминотини мустақил баҳолаш корхонаси томонидан баҳолаш ҳисоботини, Қарз олувчининг балансини, Қарз олувчининг айланмаларини, белгиланган кредит муддатларини, белгиланган фоиз ставкасини, белгиланган кредит лимитларига риоя этилишини, бир қарздорнинг филиалига белгиланган кредит лимитларига риоя этилишини, Registrstat.uz сайтида ва / ёки бошқа мавжуд манбаларда қарздорнинг, товарлар/хизматлар етказиб берувчининг боғлиқлик маълумотларини ўрганади. "Кредит маҳсулотлари учун таъминот (гаров)" ll-bo’lim "Гаровга қўйиладиган умумий талаблар" 3.1.1. Асосий тамойиллардан, шунингдек, кредитлаш шартларидан бири тақдим этиладиган кредитларнинг таъминотидир. Кредитни қайтаришнинг бирламчи манбаи кредитланаётган тадбир/лойиҳадан кутилаётган пул оқимлари бўлишига қарамай, кредитни қайтармаслик хавфини камайтириш учун гаров шаклида иккиламчи қайтариш манбаига эга бўлиш лозим. Шу билан бирга, кредит маҳсулотини тақдим этиш тўғрисидаги қарор фақат тақдим этилган таъминотнинг жозибадорлигига асосланган ҳолда қабул қилинмаслиги керак. 3.1.2. Берилган кредитларнинг қайтарилишини, асосий қарзни, ҳисобланган фоизларни, улар бўйича комиссия тўловларини ва бошқа тўловларни тўлашни таъминлаш учун тақдим этилган кафолат миқдори талаб қилинган кредит маҳсулоти миқдорининг камида 125 % ини ташкил қилиши керак (алоқадор томонлар билан операциялар учун, сўралган кредит маҳсулоти миқдорининг камида 130%). Банкдаги алоҳида гаров ҳисобварағида қайд этилган маблағлар билан тўлиқ қопланадиган, Банкнинг олинган даромадларини ҳисобга олган ҳолда, кафолат миқдорининг 100% миқдорида гаровни қабул қилишга рухсат берилади. 3.1.3. Кредит беришда Банк учун афзал таъминот ликвид мулк гаровидир, шунинг учун кафолатлар, суғурта полислари ва ҳ.к. кўринишидаги бошқа гаров турлари ўрнига ликвид мулк гарови тарзида гаров олишга интилиш лозим. 3.1.4. Гаровни қабул қилиш масаласини кўриб чиқишда гаровга берувчилар, кафилот берувчилар ва кафиллар ва уларнинг бошқарув органлари мол-мулкни гаровга қўйиш, кафолатлар ва кафилликлар бериш бўйича тегишли ваколатга эга эканлигини диққат билан ўрганиб чиқиш лозим. Ушбу масалани ўрганиш мазкур Низомнинг II бўлим, 4-боб "Ҳуқуқий масалаларни ўрганиш" талабларига мувофиқ амалга оширилади. Шу билан бирга, Банк ваколатли органларнинг таъминотни тақдим этиш бўйича қарорларининг асл нусхалари билан таъминланиши керак. 3.1.5. Таъминот шартномаси Қарз олувчининг кредит шартномаси бўйича Банкка берган мажбуриятларини тўлиқ амалга оширгунга қадар бўлган муддатга тузилади (асосий қарзни қайтариш ва кредит бўйича фоиз тўлаш, комиссиялар ва бошқалар.). 3.1.6. Таъминотни расмийлаштиришнинг ҳар қандай хизматлари (шартнома тузиш, гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш, нотариал тасдиқлаш ва қонун талаб қиладиган бошқа ҳаракатлар) Қарз олувчи томонидан Банк кредит тақдим этишидан олдин амалга оширилиши керак. 3.1.7. Айрим ҳолларда, банкнинг ваколатли коллегиал органининг қарорига биноан, гаров объекти кредит ҳисобидан ёки асбоб-ускуналар (/қурилаётган бино ва иншоотлар) шаклида кредитдан фойдаланиш даврида сотиб олиш/қурилишда назарда тутилган мулк бўлса, кредит (/кредитнинг бир қисми) берилгандан кейин гаров шартномаларини тузишга йўл қўйилади. Бундай ҳолларда тузилган кредит шартномаларида сотиб олинган (/қурилаётган) объект ларни гаров сифатида таъминлаш, уларни тақдим этиш муддатлари кўрсатилиши шарт. 3.1.8. Биргаликдаги (комбинирланган) таъминотни қабул қилишга рухсат берилади, яъни бир вақтнинг ўзида кредит суммасининг камида 125% ни ташкил этадиган турли хил таъминот турлари қабул қилиниши мумкин. Алоқадор шахсларга кредит берилган ҳолларда гаров суммаси кредит суммасининг камида 130% ни ташкил этиши керак. 3.1.9. Кредитдан фойдаланишнинг бутун даврида Қарз олувчи кредит таъминотининг энг камида 125% (Алоқадор томонлар билан тузилган битимлар учун камида 130%) даражасида сақланишини таъминлаши керак. Бирон-бир сабабга кўра (гаров объектининг қадрсизланиши натижасида, кафилнинг тўлов қобилиятини йўқотиши ва ҳоказо.), тақдим этилган гаров кредит суммасининг 125% қамраб олмаса (Алоқадор томонлар билан битимлар учун, камида 130%), Қарз олувчи банкни қондирадиган қўшимча таъминот билан таъминлаши шарт ёки таъминот билан қопланмаган кредит суммаси муддатидан олдин йиғиб олиш учун тақдим этилиши керак. Ушбу талаб кредит шартномаси шартларида назарда тутилн. 3.1.10. Кредит таъминоти шартномаларининг асл нусхалари МБРЦ / Банк филиалининг кассасига кирим қилиниши ва у ерда кредит шартномаси ва таъминот шартномаси шартларига мувофиқ, таъминот чиқарилгунга қадар сақланиши керак. Download 96.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling