Iqtisodiyot” fakulteti “real iqtisodiyot” kafedrasi
"Кредит ходими хулосасини тайёрлаш"
Download 96.73 Kb.
|
Jamshidbek Avlayev
"Кредит ходими хулосасини тайёрлаш"
2.9.1. Кредит аризасини кўриб чиқаётган кредит ходими потенциал қарз олувчи томонидан ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандан сўнг, ушбу Низомнинг 2-иловасидаги рўйхатга мувофиқлиги учун жавобгардир. 2.9.2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш ва олиб борилган таҳлиллар асосида кредит ходими талабларни ҳисобга олган ҳолда ва 8А-илова шаклида кредит маҳсулотини тақдим этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди. 2.9.3. Кредит ходимининг ҳисоботида потенциал Қарз олувчи, кредитланаётган тадбир/лойиҳа, унинг молиявий ҳолати, кредит тарихи, тақдим этилаётган таъминот ва бошқалар ҳақида барча зарур маълумотлар бўлиши керак, уларнинг таърифида қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур: Сўралаётган кредитнинг миқдори, муддати, мақсади, фоиз ставкаси ва кредитлашнинг манбалари ҳақида қисқача маълумот. Қарз олувчи ҳақида маълумот ўз ичига олиши керак: i) корхона рўйхатга олинганлиги сони ва санаси, мулк шакли, таъсис ҳужжатлари бўйича устав капитали миқдори, шакллантирилган устав капиталининг тўлиқлиги, таъсисчилар таркибининг таърифи ва уларнинг устав капиталидаги улуши; ii) ваколатли органнинг кредит олиш ва / ёки тақдим этиладиган таъминот тўғрисида қарорининг мавжудлиги; iii) корхона раҳбари ва бош ҳисобчи ҳақида маълумот; iv) Қарз олувчининг жорий / назарда тутилган фаолияти, бу соҳадаги тажрибаси, чиқариладиган маҳсулот / хизмат / ишларнинг асосий турлари, мавжуд қувватлари ҳақида маълумот; v) Банк билан алоқанинг мавжудлиги ва бошқалар. Кредит тарихи. Олинган ва қайтарилган кредитлар, шунингдек кредитлар бўйича мавжуд қарзлар тўғрисида, кредитларнинг мақсади, миқдори, муддатлари ва ҳақиқий қайтарилишини кўрсатган ҳолда маълумот (манбалар: филиал/Банкдаги мавжуд маълумотлар, бошқа Банклар томонидан тақдим этилган маълумотномалар, АСОКИ "Кредит бюроси" маълумотлари); Молиявий ҳолатнинг таҳлили. Корхоналарнинг молиявий ҳисоботлари асосида асосий молиявий кўрсаткичлар: бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботи, уларнинг динамикаси, дебиторлик ва кредиторлик тўловларини ўрганиш, кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини аниқлаш, рентабеллик кўрсаткичлари ва бошқалар таҳлил қилинади. Пул оқимларии ҳаракати таҳлили. Ҳисобварақлар ва уларнинг айланиши мавжудлиги (асосий, иккиламчи ҳисобварақлар), тушумларнинг таркиби, ҳисобварақларга ўртача ойлик тушумлар, мавсумийликнинг пул оқимларига таъсири ва қарзларнинг 2-картотека бўйича мавжудлиги (йўқлиги) таърифи берилган. Валюта тушумлари мавжуд бўлганда уларни таҳлил қилиш натижаларини, уларнинг тузилиши ва динамикасини таъминлаш ва б. тақдим этиш. Лойиҳа таърифи. Молиялаштириш режаси таърифи ва унинг тузилиши, молиялаштириш манбалари, истиқболлари ва уларни киритиш муддатлари берилади. Ўтказилган скрининг асосида мавжуд ишлаб чиқариш, омбор (савдо) хоналари, технологик жиҳозлар, товар-моддий бойликлар қолдиқлари, бошқа активлар ва фаолиятнинг бошқа жиҳатлари тўғрисида маълумотлар берилади. Меҳнат ресурслари, профессионал ходимлар билан таъминланганлиги. Агар лойиҳа қурилиш билан боғлиқ бўлса, капитал қўйилмаларни ўрганиш натижалари, зарур қурилиш-монтаж ишлари, етказиб бериш, ўрнатиш, ускуналар ва бошқа активларни ишга тушириш, ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш. Сўралаётган кредит ҳисобидан лойиҳа бўйича товарлар/хизматларни сотиб олиш контракти/шартномаларини ўрганиш натижалари Бизнес-режа кўрсаткичларини таҳлил қилиш натижалари. Маҳсулот (товар, хизмат) ларни келгусида сотиш, харажатлар ва ишлаб чиқариш харажатларини бахолаш прогнози кўрсатилади. Қарз олувчи томонидан лойиҳанинг қопланишини ҳисоблаш: лойиҳани амалга ошириш учун сарфланган харажатларни тахмин қилинаётган қўйилмалар таркибида ажратиш билан тўлиқ ҳисоблаш, маҳсулотларни (товарларни, хизматларни) якуний сотиш миқдорини ҳисоблаш. Молиявий-иқтисодий экспертиза натижалари. Лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилиш натижалари, лойиҳанинг тахмин қилинган даромадлари ва харажатларини ҳисоблашнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги, кредитни тўлаш ва у бўйича фоизлар, лойиҳанинг келажакдаги фойда (зарар) прогнози, пул оқимлари таърифланади. Кредитлаш фаолиятининг нормал бажарилишини таъминлайдиган шартномалар (шартномалар лойиҳалари, мақсад баённомалари), хомашё ва материаллар етказиб берувчилар билан шартномалар мавжудлиги (/ хизматлар), харидорлар билан маҳсулот сотиш бўйича шартномалар ( / товарлар, ишлар, хизматлар)ни ўрганиш натижалари. Кредит учун гаров. Ушбу бўлимда тақдим этилган таъминотнинг бутун рўйхатини тақдим этиш керак. Мулк эгаларини, гаровга берувчи/кафилдан рухсатномалар/ваколатларнинг мавжудлигини кўрсатиш лозим. Таклиф этилаётган гаров объектлари, уларнинг таърифлари ва хусусиятларини батафсил баён этиш. Гаров сифатида таклиф этилаётган мол-мулк қийматини, шунингдек унинг гаров сифатида қабул қилинган келишилган қийматини мустақил баҳолашнинг мавжудлиги. Гаров сифатида таклиф этилаётган мол-мулкка, шу жумладан, "Гаров реестри" Давлат унитар корхонасидан маълумот олиш йўли билан юкламалар йўқлигини текшириш натижаларини тақдим этиш. Кредитни қайтармаслик хатарида кафолат / суғурта полисини тақдим этишда кафил/суғурта корхонасининг молиявий таҳлили натижаларини таърифлаш зарур. Кўриб чиқилаётган лойиҳанинг якуний қисмида кредит бериш имконияти ҳақидаги хулосаларни кўрсатиш, зарур ҳолларда кредит бериш шартлари бўйича тавсиялар бериш лозим. Агар кўриб чиқилган лойиҳа кредит беришнинг номувофиқлигини белгиласа, бундай хулоса чиқариш сабабларини асослаб бериш лозим. Download 96.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling