Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi
А.Маршалл ва янги классик вазият
Download 0.76 Mb.
|
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- А) Қиймат (қиммат) ва нархнинг шаклланиши назарияси
2. А.Маршалл ва янги классик вазият
Янги классиклар, маржинализм методологиясига суянган ҳолда, иқтисодий фаннинг асосий бўлимларини ўз ичига олувчи бир бутун назарий система яратдилар. Хусусан, фирма даромадларни тақсимлаш, бозор мувозанати назариялари анча такомиллаштирилди, истеъмол танлови, умумий (барча бозорлар учун) мувозанат назариялари яратилди. Ўша даврдаги янги классикларнинг илмий қарашлари унинг атоқли вакилларидан бири, кембридж мактабининг раҳномаси Алфред Маршаллнинг (1842-1924) «Экономикс принциплари» (1890) китобида анча системалаштирилган кўринишда ифодаланган. Мазкур асар биринчи катта дарслик вазифасини ўтаган. Унда талаб ва таклиф тўғрисидаги концепциялар бирлаштирилган ва айрим бозорларни ўрганиш учун математик дастаклардан кенг қўлланилган. А.Маршалл ва унинг ҳамфикрлари хизмати туфайли янги классик назария ХХ асрнинг 30 - йилларигача иқтисодий фанда етакчи ўринни эгаллаб келди. А.Маршалл маржинализм ғояларини мустақил (Жевонсга боғлиқ бўлмаган ҳолда) ва ўзига хос услубда ривожлантирди. Классик мактаб (Смит, Рикардо, Милл) ва маржинализм (Менгердан Валрасгача) ютуқларини бирлаштирувчи бир бутун назарий система яратди. А) Қиймат (қиммат) ва нархнинг шаклланиши назарияси Иқтисодий фикрлар тарихида энг қийин ва мураккаб муаммолардан бири - қиймат муаммоси ҳисобланади. А.Маршаллнинг асари вужудга келгунга қадар товар қиймати муаммосига бўлган икки хил ёндашув мавжуд бўлган: қиймат ё ишлаб чиқариш харажатлари билан, ёки товарнинг фойдалилиги ва ноёблиги билан аниқланган. Биринчи ёндашувга мувофиқ, бойликнинг ўсиши ё ресурслар (меҳнат, капитал ва ер)нинг унумдорлиги натижаси, ёки ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг келгусида даромадларни кўпайтириш мақсадида бугунги неъматлардан воз кечиши оқибатидир. Иккинчи ёндашувга (меъёрли фойдалилик назарияси) кўра, қийматнинг асосида бозор қатнашчилари томонидан буюмнинг фойдалилигига берилган субъектив баҳо ётади. Бу борада турли ёндашув вакиллари ўртасидаги бахслар кўпинча абстракт, беҳуда, самарасиз ва қуруқ сафсатадан иборат бўлган. Кўпчилик мутахассисларнинг фикрига кўра, А.Маршалл бу бахсларга нуқта қўйди ва замонавий микроиқтисодий таҳлил асосини яратди (иқтисодий фикрлар тарихи бўйича баъзи китобларда эса, ҳатто фандаги «маршалл инқилоби» тўғрисида ҳам гап юритилади). Унинг хизмати шундан иборатки, у қийматнинг биринчи (асосий) сабабини қидиришни таҳлил қилишдан талаб ва таклифнинг шаклланиш ва ўзаро таъсир кўрсатиш қонуниятларини ўрганишни таҳлил қилишга ўтишнинг зарурлигини асослаб берди. Бошқача сўз билан айтганда, А.Маршалл қиймат назариясини баҳо назарияси (ёки бозор мувозанати назарияси)га турлантирди. А.Маршалл маржиналистлар ютуғига юқори баҳо берган ҳолда, уларнинг классик мактабни ва Д.Рикардонинг харажатлар назариясини бир томонлама танқид қилганини кўрсатиб ўтди. Маржиналистлар қийматни ишлаб чиқариш харажатлари билан боғлаб тушунтиришни рад этгач, товар қийматининг (қиммат) асосини унинг фойдалилиги ташкил этади деб, мазкур муаммога бир томонлама ёндашдилар (улар қимматни фақат меъёрли фойдалилик билан тушинтирдилар). А.Маршалл меъёрли фойдалилик назариясини талаб ва таклиф назарияси билан ва ишлаб чиқариш харажатлари назарияси билан бирлаштирди. А.Маршаллнинг тасдиқлашича, ишлаб чиқариш харажатлари принциплари ва меъёрли фойдалилик – талаб ва таклиф қонуннининг таркибий қисмларидир. Уларнинг ҳар қайсисини «қайчининг тиғларидан бирига қиЁслаш мумкин. Агар бир тиғ қўзғалмас бўлиб ва қирқиш иккинчисининг ҳаракати туфайли амалга оширилаётган бўлса, биз бепарволик билан лўнда қилиб иккинчиси қирқаяпти деб айтишимиз мумкин…». Маржиналистларнинг хатоси талаб ва таклиф симметриясига етарлича баҳо бермасликдан иборат, ютуғи эса уларгача менсилмасдан келинган талаб муаммосига эътиборни қаратганлигидадир. Ўз моҳиятига кўра, А.Маршалл бўйича, реал қиймат – бу талаб ва таклиф таъсирида шаклланадиган мувозанат баҳо. Бунда талаб ҳам, таклиф ҳам тенг ҳуқуқли омил сифатида амал қилади. А.Маршалл ё таклифни (классик назария), ёки талабни (меъёрли фойдалилик назарияси) ҳал қилувчи омил сифатида кўрсатишга бўлган уринишларнинг ҳар иккаласи нотўғри эканлиги кўрсатиб берди. Шу асосида А.Маршалл олдинги қиймат назарияларидан энг муҳим қоида ва концепцияларни олиб бир бутун системага бирлаштирди. Масалан, сарфли қиймат назарияси бозор таклифининг шаклланиш қонуниятларини тушунтириб бериш учун фойдаланилди, меъёрли фойдалилик назарияси эса бозор талабининг шаклланиш қонуниятларини тушунтириб бериш учун ишлатилди. А.Маршалл товар қиймати (қиммати)ни аниқлашда меъёрли фойдалилик ва ишлаб чиқариш харажатларини синтезлаштирди. Унинг фикрига кўра, товар қиммати бир ҳилда фойдалилик ва ишлаб чиқариш харажатлари билан аниқланади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling