Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Download 0.76 Mb.
bet66/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

A) Metodologiya


Маржинализм назариясига иқтисодий жараёнларни субъектив – психологик метод асосида таҳлил қилиш хосдир. Унда иқтисодий ҳодисаларнинг моҳияти эмас, балки уларнинг ўзгариши бошқа ҳодисаларнинг ўзгаришига боғлиқлигини ифодаловчи, янги ғоя – меъёрли (мах ёки мин) миқдор ёки ҳолат тушунчаларидан фойдаланиб иқтисодий жараён ва ҳодисалар тушунтирилади. Масалан, меъёрли фойдалилик назарияси нархнинг ташкил топишини маҳсулотларни истеъмол қилишдаги самаралилик билан боғлаб тадқиқот қилади ва ушбу баҳоланаётган маҳсулот бирлиги кўпайганда эҳтиёжларнинг қондирилиши қанчалик ўзгаришини кўрсатиб беради (харажатлар концепциясидан фарқ қилган ҳолда). Маржинализмнинг асосий категориялари: меъёрли фойдалилик, меъёрли унумдорлик, меъёрли харажатлар ва бошқалар. Бу назария ишлаб чиқариш харажатларини, талаб, таклиф, нарх ва бошқаларни субъектив баҳо бериш асосида тушунтиради.
У ёки бу муаммоларни муқобил тарзда ечиш амал қиладиган иқтисодий ҳаётни маржиналистлар турли бозорлар йиғиндиси кўринишида тасаввур қилганлар. Ишлаб чиқарувчи товар ишлаб чиқарганда турли ресурслардан ҳар бирининг меъёрли фойдалилигига баҳо берган ҳолда энг кераклисини танлайди. Истеъмолчи ўзининг чекланган даромадларини эҳтиёжларни кўпроқ қондирадиган қилиб товарларни сотиб олишга тақсимлайди. Демак, маржинализм назарияси марказида ўз фойдасини максималлаштиришга интилувчи фирма (ишлаб чиқарувчи) ва харид қилинган неъматлардан максимал фойдалилик олишга интилувчи алоҳида истеъмолчи туради.


Б) Меъёрли фойдалилик назарияси ва буюмнинг субъектив қиммати


Асосий эътибор ишлаб чиқариш ва таклифни ўрганишга қаратилган классик иқтисодий назариядан фарқли ўлароқ, маржиналистлар, энг аввало, истеъмол ва талабни таҳлил қилдилар. Шу боис улар иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишни кишиларнинг эҳтиёжини ўрганишдан, буюмнинг фойдалилик мезонини қидиришдан бошладилар. Буюмнинг қимматини аниқлашда маржиналистлар классикларга нисбатан бутунлай бошқача ёндашдилар. Агар классиклар товар қийматини (қимматини) уни ишлаб чиқаришга кетган харажатлар билан аниқлаган бўлсалар, маржиналистлар товар қиммати асосида икки омил – фойдалилик ва буюмларнинг камёблиги ётади деб ҳисобладилар. Бу билан А.Смитнинг буюмнинг қийматини (қимматини) фойдалилик билан аниқлаш мумкин эмас, негаки ҳаётда энг фойдали бўлган ҳаво ва сувнинг қиймати йўқ, деган «Смитча зиддият»га барҳам берилди. «Ҳеч бир нарса сувдан кўра фойдали эмас, - деб ёзади А.Смит, - лекин унга у – бу нарсани сотиб олиш амри маҳол… Бриллиант эса, аксинча, уни бевосита фойдаланиш нуқтаи назардан ниҳоятда қиммати кам, аммо унга жуда катта миқдордаги бошқа товарларни олиш мумкин». Маржиналистларнинг айтишича, ҳақиқатан ҳам, ҳаво ёки сувнинг умумий фойдалилиги бриллиантнинг умумий фойдалилигидан тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада кўп. Лекин ҳаво ва сувга қараганда қимматли тошлар анча камёб. Шунинг учун унинг қиммати анча юқори. «Қиммат, - деб ёзади Е.Бем-Баверк, - нарсаларнинг айнан чекланган миқдорда бўлишини тақозо этади, қимматнинг йўқлиги эса, уларнинг мўл-кўллигини тақозо этади». Қиммат эса умумий фойдалилик билан эмас, балки «охирги бирлик» билан аниқланади.
Шундай қилиб, биз янги қиймат назарияси – меъёрли фойдалилик назарияси «бўсағасига» қадам ташладик. Бу назариянинг бошланғич нуқтаси – эҳтиёжларнинг тўйиниш қонуни (Госсеннинг биринчи қонуни) билдиради: инсон эҳтиёжининг тўйиниш даражаси ошиб бориши билан истеъмолдан бўлган қониқиш пасайиб боради, ёки истеъмол қилинадиган товар миқдори кўпайиб бориши билан унинг фойдалилиги камайиб боради. Шунга мувофиқ истеъмол қилинадиган мазкур буюмнинг охирги қисмининг истеъмол учун бўлган фойдалилиги бошқа қисмларига насбатан анча паст. Буюмнинг охирги қисмининг фойдалилиги – бу меъёрли фойдалиликдир. Айнан у, маржиналистларнинг фикрига кўра, товар қиймати шаклланишининг асосини ташкил этувчи ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ҳатти ҳаракатини тартибга солиб турувчи куч ҳисобланади. Е.Бем-Баверкнинг ёзишича: «Меъёрли фойдалилик ғояси, - бу иқтисодий ҳаётнинг энг мураккаб кўринишларини ечишга калит ва илмнинг энг чигал муаммоларини ҳал этишга имкон берувчи формула – «Очил дастурхондир».
Меъёрли фойдалилик назариясига биноан товарлар нархи асосида меҳнат сарфлари билан аниқланадиган қиймат эмас, балки ушбу буюмнинг фойдалилиги ётади. Меъёрли фойдалилик назарияси тарафдорлари товарда мужассамлашган меҳнат натижаси сифатидаги қийматга фойдалилик категориясини, одамнинг нарсага бўлган муносабатини ифодаловчи субъектив баҳолашни қарши қўяди.
Қийматнинг меҳнат назариясида меҳнат сарфларининг бевосита ўлчови иш вақти ҳисобланади. Товар қиймати индувидуал иш вақти билан эмас, балки ижтимоий зарурий вақти билан ўлчанади. Ижтимоий зарурий иш вақти нормал ишлаб чиқариш шароитда, ўртача маҳорат ва меҳнат интенсивлигида муайян истеъмол қийматни ишлаб чиқаришга кетган вақт билан ифодаланади.
Қийматнинг меҳнат назариясига мувофиқ, фақат бозорда, айирбошлаш жараёнида ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари даражаси рўёбга чиқади. Фақат бозорда қиймат алмашув қиймат шаклида намоён бўлади. Оддий қилиб айтганда, қиймат ишлаб чиқаришда яратилади, бозорда эса намоён бўлади. Мана шу ерда меъёрли фойдалилик назариячилари эътироз билдирадилар. Унинг маъноси нимадан иборат? Агар товар бозорда харид қилинган бўлса, бу жараён ўша товарни ишлаб чиқаришга кимдир сарфлаган ижтимоий зарурий меҳнат харажатларини баҳолаш учун амалга оширилмайди, балки бу товар харидор учун муайян фойдали самарага эга бўлганлиги учун, харидор бу товарнинг қадр-қимматини билганлиги учун амалга оширилади. ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида «қиймат» сўзи немисчадан айнан «қиммат» деб таржима қилиниши ҳам бежиз эмас эди. Қиммат – бу кўп жиҳатидан субъектив категория. Шунга мувофиқ, австрия мактаби таълимотига кўра, қиймат (қиммат) ҳеч қачон буюмга хос бўлган объектив хусусият бўлиши мумкин эмас. Фақат харидор кўз ўнгида қимматли бўлган нарсаларгина қимматга эга. Харидорнинг субъектив баҳоси яратилган буюмга қиймат хоссасини беради. Демак, қиймат фақат бозорда юзага келади, ундан ташқарида амал қилмайди.
Одамлар томонидан турли моддий ва маънавий бойлик ва хизматларнинг қимматига баҳо берилиши, бу уларни ишлаб чиқаришга ижтимоий зарурий меҳнат сарфлангани учун эмас, балки бу буюмларнинг фойдалиликка эга бўлгани сабабидандир. Одамлар фойдалиликка эҳтиёж сезганлиги учун ҳам у ёки бу товарни ишлаб чиқаришга меҳнат сарфларини амалга оширадилар. У ёки бу меҳнат сарфларининг ижтимоий зарурийлигини ким ёки нима аниқлаб беради. Оддий қилиб бозор десак – бу тўғри, лекин у жуда умумий тушунча, шунинг учун етарли эмас. Меъёрли фойдалилик назарияси тарафдорлари фикри бўйича, фақат товарнинг фойдалилиги меҳнат сарфларига ижтимоий зарурийлик характерини бериши мумкин. Меъёрли фойдалилик назарияси намояндалари, қимматни фойдалиликдан келтириб чиқарар экан, фойдалиликни икки турга бўлиб кўрсатишни зарур деб ҳисоблайдилар.
Биринчиси товарларнинг (дон, алмаз, нефт) ўз хусусиятига кўра – умумий фойдалилиги. Иккинчиси истеъмолчи эҳтиёж сезадиган товарнинг конкрет фойдалилиги. Конкрет фойдалилик доимо бир хил бўлавермайди, у ҳар хил баҳоланади. Бу ердаги фарқ унга бўлган ёндашувда. Агар у ёки бу буюмларни эркин ва хоҳлагунча олиш мумкин бўлса, унда уларнинг фойдалилиги, чекланган миқдордаги бундай буюмларнинг фойдалилигичалик баҳоланмайди («Смитча зиддият»ни яна бир бор эсланг).
Буюмнинг умумий (ялпи) фойдалилиги билан конкрет (меъёрли) фойдалилиги ўртасидаги фарқ истеъмолчилар ҳатти-ҳаракатини таҳлил қилиш учун зарур.
Меъёрли фойдалилик муаммосини тушуниш учун маржиналистлар кўрсатиб берган ўрмонда яшовчи қария-дарвиш қўлидаги беш қоп донни мисол қилиб оламиз. Қария учун уларнинг аҳамияти қандай? Биринчи қопдаги дон очдан ўлмаслик учун керак, иккинчиси озиқ-овқат сифатини яхшилаш учун ишлатилади, учинчиси - уй паррандаларини боқиш учун, тўртинчиси - пиво тайёрлаш учун, бешинчиси эса вақтхушлик (тўти қушларга овқат бериш) учун ишлатилади. Барча қоплар бир хил қимматга эга. Аммо лекин уларни қария учун фойдалилиги пасайиб бориш тартибида жойлаштирсак, унда биринчи қопдаги буғдой энг юқори қимматга эга: у қариянинг ҳаёт кечириши учун зарур. Қария учун охирги, тўтиқушларни боқиш учун мўлжалланган қоп энг кам қимматга эга. Агар унга айирбошлаш таклиф қилинса (айтайлик, бир қоп дон болтага) у айнан шу бешинчи қопнинг фойдалилигига қараб иш тутади.
Шундай қилиб, истеъмол қилинадиган товар (дон) нинг миқдори кўпайиб бориши билан унинг охирги, меъёрли фойдалилиги пасайиб боради (меъёрли фойдалиликнинг пасайиш қонуни). Мазкур товар миқдорининг кўпайиб бориши билан меъёрли фойдалиликнинг (ТУ) пасайиб боришини қуйидаги график кўринишида акс эттириш мумкин (2-расм).




Демак, хулоса қилиш мумкинки, меъёрли фойдалилик миқдори мазкур товар миқдорига ва унга бўлган истеъмол даражасига боғлиқ. Ҳар бир алоҳида буюм (товар)нинг меъёрли фойдалилиги конкрет ва шу билан бирга субъективдир. Биринчи кўзадаги сувнинг фойдалилиги жуда юқори: агар чанқовни қондиришга бошқа биронта кўзада сув бўлмаса. Бешинчи ёки олтинчи кўзадаги сувнинг фойдалилиги анча кам: у гулларга сув қуйиш ёки пол ювишга ишлатилади. Ўнинчи кўзага келсак, у умуман ортиқча бўлиши мумкин. Уй жавонида унинг эгасига, мисол учун, етти жуфт этик етарли; қолганлари жавонда фақат жойни банд қилади ва уларни кийиб улгурмасданоқ модадан чиқиб қолиши мумкин.


Фойдалиликнинг пасайиб бориши буюмнинг ҳақиқий қиммати нима билан (унинг энг кўп, ўртача ёки энг кам фойдалилиги билан) аниқланишини тушунишда ёрдам беради. Австрия мактаби вакиллари назариясига кўра, конкрет қиммат энг кам, ёки меъёрли фойдалилик билан аниқланади.
Харидор ўзи учун ягона бўлган, бир жуфт этик учун еттинчи этикка қариганда кўп ҳақ тўлашга тайёр. Унга биринчи жуфт этикка қараганда, еттинчисининг фойдаси анча кам. Демак, фойдалиликка субъектив баҳо берилади, товар миқдори кўпайиб борган сари фойдалилик пасайиб боради ва бу миқдорнинг камайиб бориши билан фойдалилик ошиб боради. Бозорнинг товарлар билан тўйиниш даражасини ўрганаётган ишлаб чиқарувчи ҳам ушбу хусусиятни ҳисобга олган ҳолда иш юритади.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling