Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


А) Буюк турғунлик ва иқтисодий фаннинг ривожланиши


Download 0.76 Mb.
bet74/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

А) Буюк турғунлик ва иқтисодий фаннинг ривожланиши
Саноати ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларни ларзага солган 1929 – 1933 йиллардаги буюк турғунлик даври иқтисодий фаннинг ривожланишида катта рол уйнади. 1929 йилдан 1933 йилгача АҚШда ишсизлик даражаси 3%фоиздан 25% фоизгача ошди. 1941 йилга қадар у 14,3 % фоиздан (1937 йил) пастга тушмади. 1937 – 1938 йилларда янги иқтисодий пасайиш кузатилди ва у иккинчи жаҳон урушига келиб тўхтатилди. Фақат 1942 йили ишсизлик даражаси 5 % фоиздан пастга тушди. Бундай ҳолатни дунё ҳали кўрган эмас.
Эвропада ҳам инқироз жуда катта салбий оқибатларга олиб келди. Фаол иш фаолиятининг пасайиши, таҳминан, 1929 йил август ойидан бошланди, сентябрдан эса у фонд бозорида ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Октябрда фонд бозори ҳалокатга учради. Бу вазият банк ваҳимасига, ўз активининг асосий қисмини қимматли қоғозларда сақлаб турган банкларнинг оммавий банкротликка учрашига олиб келди ва натижада муомалада пул массасининг кескин камайиши келиб чиқди. Буларнинг ҳаммаси иш фаолиятининг пасайишини анча кучайтирди. Ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми кескин пасайди.
Буюк турғунлик нафақат эркин рақобатга ва давлатнинг пассив ролига асосланган эски иқтисодий тизимни ҳалокатга олиб келди, балки янги классик макроиқтисодий назарияни ҳам инқирозга учратди. Содир бўлаётган воқеалар ўша даврда кўпчилик иқтисодчилар ишонган нарсаларга зид бўлиб чиқди. Бозор иқтисодиёти янги шароитга жиддий ўзгаришлар қилиш ҳисобига мослаша олди. Худди шундай қайта, кескин ўзгаришлар иқтисодий фанда ҳам юз берди. Бундай қайта ўзгариш «кейнсча инқилоб» номи билан аталади. Унинг асосий моҳияти – бозор хўжалигида иқтисодиётни давлат тартиблашидир. Ж.М.Кейнс ва унинг издошлари тавсия этган давлатнинг иқтисодиётга аралашуви чора-тадбирлари иқтисодиётда алоҳида йўналиш сифатида – кейнсчилик деб аталади.
Атоқли инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнснинг 1936 йили чоп этилган «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асари иқтисодиётни макро даражада таҳлил қилишда инқилобий тўнтариш ясади. Ж.М.Кейнснинг бу асарини тадқиқотчилар А.Смитнинг «Одамлар бойлиги…», К.Маркснинг «Капитал» асарлари билан бир қаторга қўядилар. У ХХ асрдаги энг атоқли иқтисодий асарлардан биридир.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling