Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi
Download 0.76 Mb.
|
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Г) Самарали талаб
Ж.М.Кейнс «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асарида ўз тадқиқотларини классиклар назариясини, жумладан Сей қонунини танқид қилишдан ва самарали талаб назариясини исботлаб беришдан бошлади. Сей қонуни классиклар ўртасида тўғри деб эътироф этилган ва унга амал қилиб келинган. Бу қонунга кўра таклиф автоматик тарзда ўз талабини юзага келтиради. Ж.М.Кейнс эса унга қарши ялпи талаб ўз таклифини юзага келтириш ғоясини илгари суради ва ўзининг самарали талаб назариясини ишлаб чиқади. Самарали талаб назариясига мувофиқ муайян миқдордаги маҳсулот (ёки меҳнат) таклифининг баҳоси шуни билдирадики, у тадбиркорни ушбу маҳсулот (ёки меҳнат) миқдорини таклиф қилишга рағбатлантириш учун етарли ҳисобланади. Ялпи талаб баҳоси ва маҳсулот (ёки меҳнат) ҳажми ўртасидаги нисбат ялпи талаб функциясини билдиради. Маълумки, тадбиркор муайян миқдордаги маҳсулотни сотгандан кейин даромад олишлари мумкин. Кутилаётган даромад ва маҳсулот (ёки меҳнат) ҳажми ўртасидаги нисбат ялпи таклиф функциясини билдиради. Агар муайян миқдорда ишлаб чиқарилган муҳсулот учун кўзда тутилган даромад ялпи талаб баҳосидан ошиқ келса, унда тадбиркорлар янада юқори фойда олиш мақсадида маҳсулот миқдорини (ва иш билан бандликни) орттирадилар ва агар кутилаётган даромад таклиф баҳосидан паст бўлса, у ҳолда тадбиркорлар маҳсулот миқдорини (ва иш билан бандликни) камайтирадилар. Фақат кўзда тутилаётган даромад ва таклиф баҳоси ўртасида тенглик бўлган шароитдагина оптимал ҳолат юзага келади. Шунинг учун тадбиркорлар маҳсулот ишлаб чиқаришни ушбу даражада ушлаб туришга интиладилар. Демак, тадбиркорлар учун қулай бўлган ишлаб чиқариш даражаси ялпи талаб функцияси билан ялпи таклиф функцияси кесишган нуқта билан белгиланади, ушуб нуқтадаги ялпи талаб функциясининг қиймати самарали талабни билдиради. Ж.М.Кейнс таълимоти бўйича, ишлаб чиқариш ва иш билан бандлик «самарали талаб» ўзгариши (динамикаси) билан аниқланади, у истеъмол харажатлари ва инвестицияларни ўз ичига олади, яъни миллий даромад миқдори ялпи харажатлар миқдори билан ифодаланади: Й=C+И Бу ерда: Й - миллий даромад; C - истеъмол харажатлари; И - ялпи инвестициялар. Бунда Ж.М.Кейнс фойдаланилмаган ресурслар мавжуд бўлган шароитида баҳолар ўзгарувчан эмас деб мушоҳада қилади. Хусусан, меҳнат баҳоси ўзгармас деб қаралади – номинал иш ҳақи касаба уюшмаси ва бошқа ижтимоий омиллар сабабли пасайиши мумкин эмас. Шу билан бирга муаллиф бу ерда ишлаб чиқариш ресурсларидан унумли фойдаланиш имкониятлари очиб берилганлиги тўғрисида қайд қилиб ўтади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling