Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Н) Иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг чора-тадбирлари


Download 0.76 Mb.
bet84/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Н) Иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг чора-тадбирлари
Ж.М.Кейнс таълимотидаги асосий ютуқлардан бири шундан иборатки, унда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиб туришнинг зарурлиги кўрсатиб берилди. Бу ерда шу нарсани айтиб ўтиш жоизки, Ж.М.Кейнсдан олдинги иқтисдчилар (Д.Рикардо, А.Пигу, К.Викселл) ҳам бу борада назария яратганлар. Аммо Ж.М.Кейнс назарияси унинг ўтмишдошлари ва замондошлари назарияларидан шу билан фарқ қиладики, у ишсизлик ва ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари тасодифий, ўз-ўзидан юага келадиган ҳодисалар эмас, балки капиталистик бозор механизми ҳаракати туғдирадиган ҳодисалар эканлигини исботлагани ҳолда, биринчи марта иқтисодиётни давлат томонидан мунтазам, узлуксиз равишда тартибга солиб туриш зарурлигини эълон қилди. Ж.М.Кейнс назариясининг асосий хусусияти шундан иборатки, у биринчи бўлиб макроиқтисодий давлат тартиблаши фойдасига асосий далилларни баён қилиб берди, бунда у ҳукумрон бўлган тартиблашнинг микроиқтисодий ёндашувини рад этди. Фирманинг (микроиқтисод) ривожлааниши шароити бир бутун миллий иқтисодиётнинг (макроиқтисодий) ривожланиш шароитини белгилаб беролмаслигини кўрсатиб берди.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг кейнсча назарияси уч асосий ҳолатни ўз ичига олади: биринчидан, ўз-ўзидан ҳаракатга келадиган бозор механизмига баҳо берилади; иккинчидан, иқтисодиётнинг бошбошдоқлик асосида ривожланиши жараёнида бўладиган қийинчилик ва зиддиятларнинг сабаблари талқин қилинади; учинчидан, камчиликларни бартараф қилиш мақсадида иқтисодиётни тартиблаш тадбирлари тизими белгиланади.
Ж.М.Кейнс классикларнинг иқтисодиётнинг ўзини-ўзи тартиблаш механизмини танқид қилиб, бозор иқтисодиётида бундай механизм амал қилмаслигини, иқтисодиётни давлат ёрдамида тартиблаш мумкинлигини кўрсатиб, «давлат истеъмолга бўлган мойилликка ўзининг раҳбарлик таъсирини қисман мувофиқ равишдаги солиқ тизими, қисман фоиз нормасини белгилаш йўли билан ва эҳтимол, бошқа усуллар билан ўтказиши лозим бўлади», деб ёзади.
Ж.М.Кейнс фикрига кўра, иқтисодий жараёнларни давлат томонидан тартибланишининг самарадорлиги давлат инвестициялари ёрдамида воситаларни қидиришга, аҳолининг тўла иш билан бандлигига эришишга, фоиз нормасини пасайтириш ва белгилашга боғлиқ. Унинг таъкидлашича, давлат инвестициялари улар етишмай қолган шароитда қўшимча пул чиқариш билан кафолатланиши (бюджет камомадидан қўрқмаган ҳолда) керак, камомад эса иш билан бандликнинг ўсиши ва фоиз нормасининг пасайиши билан бартараф этилади. Бошқача айтганда, Ж.М.Кейнс концепцияси бўйича, ссуда фоизи қанча паст бўлса, инвестицияларга бўлган қизиқиш шунча юқори бўлади, бу ўз навбатида иш билан бандликни оширади, ишсизликни тугатишга олиб келади.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling