Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Н) Пул бозори ва фоиз ставкаси


Download 0.76 Mb.
bet83/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Н) Пул бозори ва фоиз ставкаси
Кейнсча моделда баҳолар ўзгарувчан эмас. Шунинг учун пул массасининг кўпайиши ишлаб чиқариш даражасига баҳоларнинг ўсиши орқали эмас, балки фоиз ставкаси орқали таъсир кўрсатади. Агар янги классиклар пул массаси макроиқтисодий жараёнларга фақат «тўғри» таъсир кўрсатиш механизмини, Викселл - ҳам «тўғри» ҳам «егри» механизмларини тадқиқот қилган бўлсалар, Ж.М.Кейнс эса эътиборни фақат «егри» механизмга қаратди.
Фоиз ставкаси иккита сабабга кўра ўзгариши мумкин: ё кишиларнинг ўз активларининг бир қисмини пул шаклида ушлаб туришга бўлган хоҳишига нисбатан уларнинг психологик кайфиятидаги ўзгариш оқибатида (пулга бўлган талаб эгри чизиғининг силжиши), ёки пул массасининг ўзгариши натижасида (пул таклифи эгри чизиғининг силжиши). Агар фоиз ставкаси Р1 даражада ўрнатилган бўлса (9-расмга қаранг), унда унинг Р2 даражага пасайиши фақат пулга бўлган талаб эгри чизиғи чапга (Д2) силжигандагина, ёки пул таклифи эгри чизиғининг ўнгга (С2) силжиши натижасида содир бўлади.
Юқорида айтилганлардан хулоса қилиб, пул таклифи миқдори фоиз ставкасига ва демак, инвестициялар ҳажмига ҳам таъсир кўрсатади дейиш мумкин. Масалан, муомаладаги пул миқдорининг М1 дан М2 га ўсиши фоиз ставкасини Р1 дан Р2 га пасайтирди ва инвестициялар даражасини И1 дан И2 га оширди (10-расмга қаранг).

Аммо фоиз ставкаси жуда паст бўлганда пулга бўлган талаб мутлақо эластик ҳолатда бўлади, негаки одамлар барча бошқа актив турларига қараганда нақд пулни афзал кўрадилар. Ж.Робинсон бу вазиятни «ликвидлик тузоғи» деб атаган. Бундай вазиятда пул эмиссияси бефойда, негаки фоиз ставкасини пасайтириш мумкин бўлмай қолади. Иқтисодчилар, Ж.М.Кейнснинг ўзи реал ҳаётда ликвидлик тузоғининг амал қилиш мумкинлигига ишонганми ёки бундай вазиятни мушоҳада (ўй–хаёл) деб ҳисоблаганми, ханузгача бахслашиб келмоқдалар.


Ж.М.Кейнс асарида ликвидлик тузоғининг икки тушунчасини топиш мумкин. Биринчидан, фоиз ставкаси паст бўлганда (ва демак, облигация қиймати юқори бўлганда) қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари унинг ошишини кутадилар (облигациялар қийматининг пасайишини). Шунинг учун улар бугунги кунда қиммат облигацияларни сотиб олмайдилар ва ўз активларини ликвидли шаклда сақлайдилар (чайқовчилик сабаби). Иккинчидан, паст фоиз ставкаси пулни қимматли қоғозлар кўринишида сақлаш хатарини қопламайди ва эҳтиёткорлик сабабидан келиб чиққан ҳолда одамлар ўз жамғармаларини хавфсиз бўлган нақд пул кўринишида ушлаб туришни афзал кўрадилар.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling