Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi
Download 0.76 Mb.
|
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фишер тенгламаси
В) Айирбошлаш тенгламаси
М.Фридман концепцияси гарчи ўзига хослиги билан ажралиб турса ҳам, у пулнинг миқдорий назарияисга асосланади. Пулнинг миқдорий назариясига кўра, пул миқдори билан баҳолар даражаси ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд, баҳолар муомаладаги пул миқдори билан аниқланади, пулнинг сотиб олиш қобилияти эса баҳо даражасига боғлиқ. Пул массаси кўпайса баҳолар ўсади, ва аксинча, пул массаси камайса баҳолар пасаяди, яъни бошқа барча шароитлар бир хил бўлганда товарларнинг баҳолари пул миқдорига мутаносиб тарзда ўзгаради. Бир қанча ўртача ҳисоб китобларга мувофиқ, товар айланишини таъминловчи нақд пул тахминан бир йиллик даромаднинг ўндан бир қисмини ташкил этади. Бошқача айтганда пул йилига ўн марта айланади. Пул бир йилда 10 марта айланса, унда мисол учун 10 млн. сўмлик бир йиллик даромадни (маҳсулотни) сотиш учун муомалада 1 млн. сўм бўлиши керак. Агар муомаладаги пул миқдори 1 млн. сўмдан 2 млн. сўмга орца, унда (бошқа шартлар ўзгармаган ҳолда) баҳолар ҳам икки баробар ошади. Айирбошлаш тенгламаси (уни Фишер тенгламаси деб аташади) монетаризмнинг асосий тенгламаси ҳисобланади: МВ=ПҚ бу ерда М – пул миқдори; В – муомаладаги пулнинг айланиш тезлиги; Р – баҳолар даражаси; Қ – ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг миқдори. Тенгламанинг чап томонидаги МВ жами ишлаб чиқарилган бойликларни сотиб олишга кетган харидорларнинг умумий сарфларини билдирса, ўнг томонидаги ПҚ эса ушбу бойликларни сотишдан тушган сотувчиларнинг умумий даромадини билдирди. Агар МВ бир йилда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларга сарфланган умумий харажатлар бўлса, унда у номинал соф миллий маҳсулотга (СММ) тенг бўлиши керак, яъни СММ=ПҚ. Айирбошлаш тенгламаси функционал боғлиқликларни анча аниқ тасаввур этишга имкон беради. Агар пул массаси орца ёки (Р) баҳолар, ёки (Қ) ишлаб чиқариш миқдори ўзгаради. Классиклар муомаладаги пулнинг айланиш тезлиги (В), ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдори (Қ) пул массаси (М) ўзгаришига боғлиқ бўлмайди деб ҳисоблаганлар. Уларнинг фикрига кўра, ишлаб чиқаришнинг реал миқдори давлатнинг меҳнат ресурслари ҳолати билан, ишлаб чиқариш қувватлари билан аниқланади, пулнинг айланиш тезлиги эса ишчиларга ҳар йили тўланадиган иш ҳақи миқдорига ўхшаш омиллар билан ифодаланади. Монетаристлар жуда кўп амалий материалларга асосланган ҳолда (бу ҳақида юқорида айтиб ўтилди) пул таклифи номинал СММ ишлаб чиқаришда ҳал қилувчи омил ҳисобланади, деб хулоса қиладилар. Пул массаси ва соф миллий маҳсулот ўртасидаги ўзаро ўзвий боғлиқлик, уларнинг қайд қилиб ўтишича, Мдан номинал СММ йўналиши томон боради. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling