Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Б) Конвергенция концепцияси


Download 0.76 Mb.
bet99/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Б) Конвергенция концепцияси
Нобел мукофоти соҳиби, голландиялик олим Ян Тинберген 60-йиллари илгари сурган конвергенция концепцияси кўпчилик иқтисодчилар томонидан қўллаб қувватланди. Ушбу концепцияга кўра капитализм билан социализм ривожлана борган сари ҳар иккаласида ўхшаш белгилар юзага келади (капитализмда режали иш роли ошиб боради, социализмда бозор муносабатлари ривожланади), тафовутлар аста-секин йўқолиб боради. Ишлаб чиқариш шароитлари, маданият ва фан-техниканинг ривожланиши умумий тараққиёт натижасида ҳар иккаласида тобора бир хиллашиб боради. Капитализм ҳам, социализм ҳам айни бир хил муаммоларни ҳал қилишга, уларни ҳал этишнинг бир хил услубларини қўллашга интилади.
Конвергенция техникада, иқтисодиётда, сиёсатда, социал соҳада кузатилади. Я.Тинберган ҳозирги пайтда ҳеч қаерда «соф капитализм» йўқ деб ҳисоблайди. Бу борада фикр юритган Ж.К.Гелбрейт техника тараққиётини капитализм ва социализмнинг яқинлашуви негизи сифатида илгари суради. У конвергенция мойиллигини йирик ишлаб чиқаришнинг ўсишида, жами талабнинг давлат томонидан тартибга солиниб туриши ва ҳакозоларда кўради. «Биз, - деб хулоса қилади Гелбрейт, - гўё турлича бўлган иккита индустриал тизимнинг конвергенцияси ҳамма энг муҳим соҳаларда содир бўлаётганлигини кўриб турибмиз».
Иқтисодиётни давлат йўли билан тартибга солиб туришни биринчи ўринга қўйган А.Бергсон «ҳар иккала тизим унчалик хилма-хил эмас ва кейинчалик улар ўртасидаги тафовут янада кўпроқ камайиб бориши мумкин», деб ёзади.
Америка социолиги П.Сорокин барча асосий йўналишлар бўйича табиацҳунослик ва техника, ижтимоий фанлар, маориф, санъат, дин, никоҳ ва оила, иқтисодий тизим, ижтимоий муносабатлар, сиёсий тизим соҳаларида капитализм билан социализмнинг яқинлашувини тарғиб қилди. Унинг фикрича, капитализм ва социализмнинг ўзаро конвергенцияси оқибатида улардан фарқ қиладиган қандайдир оралиқ жамият юзага келади.


В) «Халқ капитализми»
Урушдан кейинги йиллари институционистлар ўзлари олдин таклиф қилган «бошқарувчилар инқилоби» ва «жамоа капитализми» концепцияларини давом эттирдилар. Мазкур концепцияга биноан ҳозирги замон ғарб мамлакатларида ҳокимият айрим шахслар қўлида эмас, балки жамоалар, энг аввало технократлар ва менежерлар қўлида бўлади. Бу мулкнинг жуда кўп майда акционерлар ўртасида бўлиниб кетиши билан ва ишлаб чиқариш жараёнининг қийинлаши билан боғлиқ. Институционалистлар томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий фандаги бошқа йўналиш – иқтисодий ривожланиш назариясидир. Бунда асосий эътибор иқтисодий ўсишнинг техникавий-хўжалик омилларига (техниканинг ривожланиши даражаси, ижтимоий маҳсулотдаги инвестициялар улуши ва б.) қаратилган.
40-йиллари «халқ капитализми» концепцияси шаклланди, унда XIX аср охиридан бошлаб капиталистик тизимда юз берган ўзгаришлар қайд этилади. Йирик корпорациялар ва давлат томонидан бозорнинг тартибга солиниб турилиши бозордаги беқарорликни ва ортиқча ишлаб чиқариш инқирозини бартараф этишга имкон беради. Акцияларнинг кенг тарзда тарқалиши ёлланма ишчиларни капитал эгаларига айлантиради, бу ҳол аста-секин капиталистлар билан ёлланма ишчилар ўртасидаги қарама-қаршиликка барҳам беради. Давлатнинг фаол қайта тақсимлаш сиёсати, кенг аҳоли қатламининг мулкчиликда ва кичик бизнесда қатнашиши, юқори иқтисодий ўсиш суръатлари туфайли умумий фаровонлик даражасининг ошиши - булар ҳаммаси социал гуруҳлар ўртасидаги тафовутни йўқотади, синфий ихтилоф асосини бартараф этади.
Мазкур ўзгаришлар жамиятнинг социал-психологик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатди ва иқтисодий ривожланишга имконият яратиб берди. Бу хусусида Р.Хейлбрунер тасдиқлаганидек: «капитализм янги тизим туфайли анча диққатга сазовор ва ҳеч қачон бошидан кечирмаган узоқ муддатли иқтисодий ўсиш йўлига ўтди… Ушбу тизим туфайли саноати ривожланган мамлакатларда аҳолининг кенг қатламини ўз ичига олган мислсиз ривожланиш қўлга киритилди».



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling