Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Б) Институционализмдаги раҳнамолар


Download 0.76 Mb.
bet97/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Б) Институционализмдаги раҳнамолар
Институционализм йўналишига янги ҳаёт бағишлаган Америка иқтисодчилари Жон Коммонс (1862-1945) ва Уесли Митчелл (1874-1948) ҳисобланади.
Ж.Коммонс ўзининг «институционал иқтисодиёт» китобида хўжалик жараёнларга таъсир этувчи ҳар хил ноиқтисодий (аввало ҳуқуқий) омилларни тадқиқот қилди. У Америка ишчилар ҳаракати, касаба уюшмаларининг ва тадбиркорлар иттифоқининг ташкил топиши тарихини ўрганди, меҳнат ҳуқуқини таҳлил қилди. Ж.Коммонс фикрига кўра, жамиятнинг ҳуқуқий тизими хўжалик ҳаётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Унингча, битим (сделка) иқтисодий тизимнинг бош бўғини ҳисобланади. Битим иштирокчилари сифатида кўпроқ индивидлар эмас, балки касаба уюшмалари ва тадбиркорлар иттифоқлари қатнашадилар. Битим ўз табиатига кўра унинг иштирокчилари манфаатлари ихтилофли бўлишини тақозо этади. Бунда хакамлик вазифасини давлат ўз зиммасига олади. У вужудга келадиган қарама-қаршиликларни ечиб бериш учун ҳуқуқий механизмни ишлаб чиқиши лозим. Масалан, ёлланма ишчилар билан тадбиркорлар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган қарама-қаршиликлар касаба уюшмалари ва тадбиркорларнинг мақсадга мувофиқ ўзаро таъсири, самарали меҳнат ҳуқуқи ва махсус ҳукумат ҳайъати фаолияти туфайли ечилиши мумкин.
Ж.Коммонс ўзининг ижтимоий ҳаётга бўлган қарашларини тажрибада реализация қилиш мақсадида Америка меҳнат федерацияси билан фаол ҳамкорликда иш юритди. 1935 йили унинг таъсирида АҚШда пенсия таъминотига асос солган «Социал ҳимоя тўғрисида акт» қабул қилинди.
У.Митчелл фикрига кўра кишилар фаолиятида асосий ҳаракатлантирувчи куч пул ҳисобланади. Айнан молиявий институтлар инсон ҳатти ҳаракатининг характерини аниқлаб беради. У.Митчелл ўз асарларида ахборотларни ишлашда статистик таҳлил воситаларидан ва математик услублардан кенг қўлланди. Мазкур услуб бозор конъюктураси динамикасини эмпирик (тажрибага асосланган) тадқиқот қилишга, капиталистик хўжаликнинг бир қатор циклли тебраниш қонуниятларини очиб беришга имкон берди. Унингча, ҳар бир цикл ўзига хослиги билан ажиралиб турилади, уларнинг асосида жуда кўп сабаблар ётади, улар бетакрордир. Шунинг учун битта универсал цикллар назарияси бўлиши мумкин эмас.
У.Митчелл ўз тадқиқодларига асосланган ҳолда давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ёрдамида инқирозсиз цикл концепциясини асослаб беришга ҳаракат қилди. Махсус давлат режалаштирувчи органларини тузиш, унинг фикрига кўра, циклли тебранишни юмшатиш ва қулай иқтисодий конъюктурага эришиш воситаси бўлиши керак. Бунда режалаштириш мажбурий характерда эмас, балки тавсияли характерда бўлиб, у реал, эришиш мумкин бўлган пировард мақсадлар кўзда тутилган илмий прогнозлаштиришга асосланган.
У. Митчеллни АҚШда иқтисодий тадқиқодлар миллий бюроси асосчиси ва иқтисодиётдаги циклли ҳодисаларни биринчилардан бўлиб тадқиқот қилган иқтисодчи деб тан олиниши унга катта шуҳрат келтирди. У психологик таҳлилни ҳисобга олган ҳолда, социал-маданий муаммолар билан биргаликда пул, молия ва кредит омиллари соҳасидаги иқтисодиётга давлатнинг таъсир кўрсатиши мумкин ва зарур деб ҳисоблади.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling