Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Г) Пул массаси ва иқтисодий цик


Download 0.76 Mb.
bet92/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Г) Пул массаси ва иқтисодий цикллар
М.Фридман Анна Шварц билан бирга ёзган «Қўшма Штатларнинг монетар тарихи (1867-1960 йил)» асарида катта ҳажмдаги материаллар ёрдамида пул массасининг кўчайиши билан иқтисодий цикл фазалари ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатиб берди. У пул массаси ўсишнинг тезлашуви ёки секинлашувини кузатиб, деярли 100 йил мобайнида АҚШ нинг барча хўжалик динамикаси пул массаси ҳаракати билан аниқланиб келинган, деган хулосага келган. Пул массасининг ўсиш суръатининг ўзгариши ижтимоий маҳсулот ўсишида ўзгариш келтириб чиқаради. Пул массасининг юқори ўсиш чўққиси ишлаб чиқаришнинг ўсишини, пул массасининг қуйи нуқтаси ишлаб чиқаришнинг пасайишини келтириб чиқаради. Шундай қилиб, пул массаси (муомаладаги пул миқдори) иқтисодий ҳаётга истеъмолчилар ва фирмалар сарф-харажатлари орқали бевосита таъсир кўрсатади.
Пул таклифи ўсиши унинг «арзонлашувига» олиб келади (фоиз ставкаси пасаяди) . Кредит олиш фойдали ҳисобланади, инвестиция товарларига бўлган талаб кенгаяди. Капитал қўйилмасининг ортиши билан ялпи ички маҳсулот кўпайиб боради, иш билан бандлик ҳам ошади.
Пул таклифининг кўпайиши билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар фақат миқдор кўрсаткичларида ўз ифодасини топмайди. Маҳсулотларнинг баҳоси ошиб боради, лекин уларнинг ошиб бориши бир ҳил тарзда бўлмайди. Турли товарлар гуруҳлари ўртасидаги нисбатлар ўзгаради. Таклиф ишга тушади: у олдин-арзон товарларга, ундан сўнг янги товарларга, кейинчалик хизмат кўрсатишга ўтади. Баҳоларнинг ўзгариши таркибий ўзгаришларга олиб келади, натижада эса узоқ муддатли барқарор ривожланиш учун шарт-шароитлар яратади.
Баҳоларнинг ўзини-ўзи тартиблаб туриши ва пулларнинг сотиб олиш қобилиятининг тенглашуви натижасида пул сектори билан товар сектори ўртасида зарурий алоқа ўрнатилади.
Демак, монетаристлар пулнинг бош функцияси - иқцодий ривожланишнинг молиявий асоси ва муҳим ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб хизмат қилади деган қоидага асосланади. Пул массасиинг кўпайиши банклар тизими орқали ресурсларнинг тармоқлар ўртасида тақсимланишига таъсир кўрсатади, техника тараққиётига «ёрдам беради», иқтисодий фаолликни қўллаб - қувватлашга имкон беради.
Пул дастакларидан ниҳоятда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак. Пул массаси билан иқтисодий ўсиш ўртасида мувозанат бўлиши зарур. Шу боис М.Фридман монетар қоидаларни қонун йўли билан белгилаш таклифи билан чиқди, унга кўра пул таклифи ҳар йили ялпи ички маҳсулот ўсиши мумкин бўлган суръатда ошиши, яъни пул таклифи барқарор равишда йилига 3-5% га кўпайиши лозим. Агар пул массасининг ўсиш суъати ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суъатидан паст бўлса, унда қисқа муддатли даврда ишлаб чиқариш пасаяди, лекин узоқ вақт ўтиши билан иқтисодий ўсиш ўзининг «табиий» ҳолатига келади.
М.Фридман фикри бўйича, Буюк турғунлик даври энг аввало федерал резерв тизимининг (ФРТ) иқтисодиётда пул миқдорининг камайиб кетишини бартараф этишга қурби етмаганлиги билан боғлиқ (фонд бозорининг синиши ва банкларнинг хонавайрон бўлиши сабабли). Пул массасининг етишмаслиги эса талабга салбий таъсир кўрсатди, реал ишлаб чиқариш ҳажми эса пасайиб борди. Бу ерда шу нарсани айтиш керакки, монетаристларнинг танқиди беҳуда бўлгани йўқ, у кейинчалик ўз фойдасини кўрсатади. 1987 йил 17 октябрда фонд бозори синиши кўзатилди. Аммо ФРТ ва бошқа марказий банкларнинг қатъий ҳатти ҳаракати тезда ўз самарасини берди, рағбатлантирувчи пул сиёсати амалга оширилди. Фоиз ставкаси пасайди, бу банк ишидаги саросимани тўхтатди.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling