Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


А) Пулга бўлган талаб ва таклиф


Download 0.76 Mb.
bet88/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

А) Пулга бўлган талаб ва таклиф
Киши бозор иқцодиёти шароитида ўз бойликларини ҳар хил шаклларда (пул, қимматли қоғозлар, ер участкаси, кўчмас мулк ва бошқа кўринишларда) сақлаши мумкин. Ҳар ким ўз бойлигини кўпайтиришга ва айнан қайси шаклда сақлаш мақсадга мувофиқ келишига интилади.
Бойликнинг бир қисмини пул шаклида ушлаб туриш мақсадга мувофиқ. Негаки пул ликвидли, унга ҳар қандай товар сотиб олиш мумкин. М.Фридманнинг реал касса қолдиқларига бўлган талаб формуласи қуйидаги кўринишга эга:
Дм=М/П=Ф(Рб, Ре, Пе, К, Й/П, у)
Бу ерда: М/Р – реал касса қолдиқларига бўлган талаб, Рб ва Ре – облигациялардан олиниши мумкин бўлган номинал даромад нормаси, Пе – баҳолар ўзгариши суръатлари, К – моддий ашёвий шаклда жамғарилган бойликлар улуши, Й/П – реал даромад, у - ҳисобга олинмаган омиллар. Бундан ташқари реал даромад ҳажми пулга бўлган талабнинг бош омили ҳисобланади. Бошқача айтганда, бунда биз пулнинг миқдорий назариясининг кембридж вариантига мувофиқ келадиган (реал касса қолдиқларига бўлган талаб миллий даромад миқдори билан аниқланади) моделни кўрамиз.
Лекин М.Фридман бўйича, пулга бўлган талаб жорий даромад функцияси эмас, балки «доимий» даромад функциясидир. Доимий даромад бу жорий ва келажакда кутиладиган даромадларнинг ўртача йиғиндиси. Доимий даромад жорий даромадга қараганда анча барқарор. Мабодо жорий даромад пасайган тақдирда ҳам, индивид келажакда кўп пул тушумига эга бўлишга умид қилади ва, шу боисдан, пулга бўлган талабни унчалик камайтирмайди. Шундай қилиб, пулга бўлган талаб ва демак унинг айланиш тезлиги, анча мустаҳкам, барқарор ҳисобланди.
Шундай бўлса ҳам кучли инфляция шароитида «пулдан қочиш» каби ҳолат кузатилади. Филлип Кейган (1927) юқорида эслатиб ўтилган «Пулнинг миқдорий назариясига оид тадқиқотлар» китобига киритилган мақоласида, инфляциянинг кутилиши қандай қилиб иқтисодий субъектларни реал касса қолдиқлари миқдорини кескин камайтиришга мажбур қилишини кўрсатиб беради, бу пул массасининг айланиш тезлигини оширади. Масалан, Германияда 20-йиллари гиперинфляция даврида реал касса қолдиқлари миқдори инфляциягача бўлган даражадан 1/20 гача пасайган.
Пулнинг эски миқдорий назариясига мувофиқ, баҳолар даражасининг ўзгариш суръати пул массаси таклифининг ўзгариш суръатига тенглашади. Ф.Кейган, ишонч ҳосил қилганимиздек, пул қолдиқларига бўлган талабга нафақат баҳо даражаси, балки инфляция суръати ҳам таъсир этишини кўрсатиб берди. Бундан ташқари гиперинфляция шароитида реал пул қолдиқларига бўлган талаб фақат кутиладиган баҳолар ўзгаришининг (инфляциянинг кутилиши) функцияси ҳисобланади ва М.Фридман таклиф қилган формула қуйидаги кўринишни олади:

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling