Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Д) Инсоннинг психологик мойиллиги


Download 0.76 Mb.
bet77/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Д) Инсоннинг психологик мойиллиги
Ж.М.Кейнс очиб берган психологик қонунга кўра, инсон даромадлари ошиб бориши билан истеъмол ва жамғармани кўпайтириб боришга мойил. Шунинг учун, истеъмол ва жамғарманинг миллий даромадга боғлиқлиги, уларнинг нисбати муҳим аҳамият касб этади. Истеъмол функцияси тенглама кўринишида ифодаланади:
C=C(Й)
Ж.М.Кейнс томонидан кашф қилинган асосий психологик қонун унинг истеъмол функциясини тадқиқ қилишда йўналтирувчи омил бўлади. «Асосий психологик қонун, - деб ёзади Ж.М.Кейнс, - шундан иборатки, кишилар, одатда, даромадлари ортиб бориши билан ўз истеъмолини кўпайтиришга мойилдирлар, лекин бунда истеъмол дармад ортган даражада ошмайди».
Бу ҳол шу нарсани билдирадики, агар даромад ўзгарса истеъмол ҳам шу йўналишда ўзгаради, лекин истеъмол ўзгариши даромад ўзгариши даражасидан паст бўлади. Ж.М.Кейнс истеъмол ўзгариши билан даромад ўзгариши ўртасидаги нисбатни истеъмолга бўлган меъёрли мойиллик деб атади ва уни қуйидаги формула билан ифодалади:
МПC=
Истеъмол ва умумий даромад ўртасидаги нисбатни эса, у истеъмолга бўлган ўртача мойиллик деб атади:
АПC=
Ж.М.Кейнс очиб берган психологик қонунга кўра истеъмолга бўлган меъёрли мойиллик миқдори 0 дан 1 гача бўлган оралиқда ётади:
0< <1
Юқорида қайд қилиб ўтганимиздек, Ж.М.Кейнс ўз назариясида истеъмолга бўлган мойиллик тушунчаси билан бирга жамғармага бўлган мойиллик тушунчасини ҳам илгари сурди. Жамғармага бўлган мойиллик – бу жамғарма (С) миқдори ўзгариши билан уни ўзгартирган даромад ўзгариши ўртасидаги нисбатдир:
МПС=
Жамғармага бўлган ўртача мойиллик эса жамғарманинг умумий даромадга бўлган нисбати билан ифодаланади:
АПС=
Бу ерда шу нарсани қайд қилиб ўтиш керакки, агар умумий даромад ошса, унда кишилар ушбу ошган даромаднинг бир қисмини истеъмолга сарфласалар, иккинчи қисмини жамғарадилар. Шунинг учун жамғарма ва истеъмол ўзгаришлари йиғиндиси даромад ўзгаришига тенг, яъни

Ж.М.Кейнс назариясига мувофиқ, даромаднинг бир қисмини жамғаришга бўлган инсоннинг психологик мойиллиги капитал қўйилмасини камайтириши сабабли даромад ўсишини секинлаштиради. Инсоннинг истеъмолга бўлган меъёрли мойиллигига келсак, Ж.М.Кейнс фикри бўйича, у доимий ҳисобланади ва шунинг учун инвестицияларнинг кўпайиши ва даромадлар даражаси ўртасида барқарор нисбатни келтириб чиқариши мумкин.
Бу айтилганлар шу нарсадан далолат берадики, Ж.М.Кейнснинг тадқиқот методологиясида ноиқтисодий омиллар - давлат (ишлаб чиқариш воситаларига ва янги инвестицияларга бўлган истеъмол талабни рағбатлантирувчи сифатида) ва одамларнинг психологияси (хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро муносабатларини олдиндан белгилаб берувчи сифатида) ҳам иқтисодий ўсишда муҳим аҳамият касб этади.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling