Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Б) «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» даги бош ғоя


Download 0.76 Mb.
bet75/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Б) «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» даги бош ғоя
Кўпчилик иқтисодчиларнинг айтишича Ж.М.Кейнснинг «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» ХХ аср иқтисодий фанида бурулиш ясади ва кўп жиҳатдан ҳозирги даврда ҳам мамлакатлар иқтисодий сиёсатни ифодалайди.
Унинг бош ва янги ғояси шундан иборатки, бозор иқтисодий муносабатлари такомиллашган ва ўзини -ўзи тартиблаб турувчи тизим ҳисобланмайди ва шунинг учун фақат давлатнинг иқтисодиётга аралашуви иш билан бандликни максимал ошириши ва иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкин.
Ҳақиқатан ҳам 1929-1933 йиллардаги буюк турғунлик даври классикларнинг бозор иқтисодиёти ўзини-ўзи тартибловчи иқтисодиёт деган ғояси айни шароитда нотўғри эканлигини кўрсатди. Давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг зарурлиги ва унинг ёрдамида иқтисодиётни тартиблаш мумкинлигини илмий жиҳатдан асослаб берган буюк иқтисодчи Ж.М.Кейнс ҳисобланади.


В) Ўрганиш предмети ва услуби
Ж.М.Кейнсгача бўлган иқтисодий назарияда хўжалик жараёнларини таҳлил қилишнинг микроиқтисодий ёндашуви ҳукумронлик қилиб келган. Фирмаларнинг самарали амал қилиши бир бутун иқтисодиётнинг самарали амал қилиши билан деярли бир нарса деб қаралган. Хўжалик фаолиятини миллий иқтисодиёт даражасида таҳлил қилиш фақат пул массаси ва баҳонинг умумий даражасининг ўзаро алоқаси муаммосигагина келиб тақалган, холос. Бунинг устига эътибор фақат узоқ муддатли жиҳтларга қаратилган. Ж.М.Кейнс биринчи бўлиб макроиқтисодий услубни қўллади, яъни халқ хўжалиги ялпи миқдорлари (ижтимоий маҳсулот, ялпи жамғарма, жами инвестиция, жами истеъмол харажатлари ва б.) ўртасидаги боғлиқлик ва нисбатларни тадқиқот қилди. Макроиқтисодий услуб айрим фирмаларнинг ривожланиш шароитлари бир бутун иқтисодиётнинг ривожланиш шароитлари билан мос тушмаслигини тақозо этади.
Ўрганиш предмети ва услубий жиҳатдан Ж.М.Кейнс иқтисодий таълимотидаги новаторлик, биринчидан, ана шу микроиқтисодий ёндашувдан кўра макроиқтисодий таҳлилга устунлик беришида, иккинчидан, «психологик қонунга» асосланган ҳолда «самарали талаб» аталмиш (талабнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши) концепциясини асослаб беришида ўз аксини топади.
Ж.М.Кейнс ўз таҳлилининг бошланғич нуқтаси қилиб иш билан бандлик муаммосини танлади. Чунки ишсизлик ўша пайтда ниҳоятда кўпайган эди. У юқори ривожланган бозор иқтисодиётида ҳаётий зарур муаммолар (шу жумладан иш билан бандлик муаммоси) ечимини таклифдан эмас, балки талабдан қидириш керак деган хулосага келди. Айнан истеъмол буюмларига ва ишлаб чиқариш ресурсларига бўлган талабнинг камлиги баҳонинг пасайишини ва таклифнинг қисқаришини келтириб чиқаради, бу эса иш жойларининг камайишига олиб келади. Ялпи талабнинг ялпи таклифдан орқада қолиб кетиши – бу капиталистик жамиятнинг сурункали касаллигидир. Ялпи талаб ҳаракати ва ижтимоий маҳсулот миқдорининг ўзгариши ўртасидаги боғлиқлик кейнсчилик тадқиқотиниг марказий объектини ташкил этади.
Агар ялпи талаб камайса, унда у ишлаб чиқаришнинг пасайишига ва меҳнатга бўлган талабнинг қисқаришига олиб келади. Бунинг натижасида мажбурий ишсизлик вужудга келади. Нега талаб таклифдан орқада қолиб кетади, жами харажатлар ва жами даромадларнинг доимий мувофиқлигини таъминловчи Сей қонуни амал қилмайдими?
Ж.М.Кейнс моделида жамғарма ва инвестиция, янги классиклар тасдиқлаганидек, фоиз ставкасининг ўзгариши туфайли эмас, балки, энг аввало, миллий даромаднинг тебраниши туфайли тенглашади. Жамғарма фоиз ставкасига қараганда ижтимоий маҳсулот миқдорига кўпроқ боғлиқ. Инвестиция эса миллий даромаддан автоном тарзда бўлади. Шунинг учун жамғарма ва инвестицияларнинг тенглиги ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлиқ фойдаланишни ва тўла иш билан бандликни таъминлаши шарт эмас. Ж.М.Кейнс бунинг устига бозор тизимининг энг заиф бўғинини кўрсатиб берди: инвестор иқтисодиётда келажакда бўладиган вазиятни мўлжаллаб қарор қабул қилади, жамғарувчи қўлга киритилган даромад даражасидан келиб чиққан ҳолда, яъни иқтисодиётнинг аввалги ҳолатига қараб иш юритади. Шу боисдан жамғарма ва инвестицияларнинг бир-бирига мос тушмаслиги амал қилади.
Ж.М.Кейнс фикрига кўра, инқироз пайтида давлат ялпи талабни пул-кредит ва бюджет сиёсати воситаси ёрдамида тартиблаб туриши керак. Ж.М.Кейнс, энг аввало, хусусий инвестицияларни рағбатлантиришга асосий эътиборни қаратди. Ялпи талабни рағбатлантириш воситасига у реал иш ҳақининг ўсишини тўхтатишни (бу инвестицияга сарфланадиган фойдани кўпайтиради), ссуда фоизи даражасини пасайтиришни (фоиз қанча паст бўлса, инвестиция шунча кўп бўлади), экспортни кўпайтиришни, давлат харажатларининг ўсишини (шу жумладан ноишлаб чиқариш учун ҳам) киритди. «Пирамидалар қурилиши, ер қимирлаши, ҳатто урушлар бойликни кўпайтиришга хизмат қилиши мумкин», - деб ёзади Ж.М.Кейнс.
Шу билан бирга у одамларнинг истеъмолга бўлган мойиллигига ҳам катта эътибор беради. Ялпи талабни рағбатлантирувчи воситалардан бири қамбағаллар (жамғармайдиганлар) учун солиқни камайтириш, бойлар учун эса солиқ ставкасини ошириш (бу жамғармани камайтиради) ҳисобланади. Шу билан бирга у ўзининг ўша даврдаги «инқилобий» методологик тадқиқотига асосланган ҳолда ўтмишдошларидан фарқли ўлароқ ва ҳукумронлик қилиб турган иқтисодий кўз қарашларга қарши ишсизликни камайтиришнинг асосий шарти сифатида давлат ёрдамида иш ҳақини пасайтиришга йўл қўймасликнинг зарурлигини, шунингдек инсоннинг жамғармага бўлган мойиллиги туфайли истеъмол даромадлардан анча секин ўсишини тасдиқлаб берди.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling