“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali 284


Download 430.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/15
Sana05.02.2023
Hajmi430.15 Kb.
#1167369
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
30 Anorboyeva

286
 
 
 
 
 
 
 
 
http://iqtisodiyot.tsue.uz
 
тенденцияларни статистик усулларда таҳлил қилиш, унинг мамлакат иқтисодиётига 
таъсирини баҳолаш ҳамда истиқболдаги йўналишлари бўйича илмий таклиф ва 
амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади. 
Тадқиқотнинг вазифаси мамлакатимиз ва унинг ҳудудларида мева-
сабзавотчилик маҳсулотларини етиштириш жараёнларини статистик баҳолаш, 
иқтисодий фаолиятининг статистик усуллардаги таҳлилига оид тадқиқотларни ўрганиб 
чиқиш ҳамда Тошкент вилояти ҳудудларида мева-сабзавотчилик фаолиятининг 
ривожланиш ҳолати ва самарадорлигининг иқтисодий-статистик таҳлилини амалга 
ошириш ҳамда эришилган натижалар асосида хулоса ва таклифлар ишлаб чиқишдан 
иборат.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, республикамизда мева-
сабзавотчилик соҳасини ривожланиш жараёнлари, улардаги ўзгаришлар ва 
тенденцияларни комплекс статистик таҳлилини амалга ошириш ва самарадорлигини 
баҳолаш натижасида истиқбол учун муқобил бўлган бошқарув қарорларини қабул 
қилиш ва асосий йўналишларни белгилаш имкониятларини кенгайтиради.
Таҳлил ва натижалар 
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги тармоғи ва унинг соҳаларини
ривожлантиришга ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор бериб 
келинмоқда. Бу борада бир қатор қонунлар, Президент Фармонлари, Вазирлар 
маҳкамаси қарорлари ва бошқа соҳани ривожлантиришга оид меъёрий –ҳуқуқий 
хужжатлар қабул қилиниб, тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга ижобий таъсир 
кўрсатиб келмоқда [9,12]. 
Хусусан Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясида барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигини ҳам 
модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш учун “таркибий ўзгартиришларни 
чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш
мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли 
даражада ошириш[9]” борасида энг муҳим вазифалар аниқ белгиланиб, уларни изчил 
амалга ошириш улкан муваффақиятлар гарови бўлиб хизмат қилади. 
Президентимиз Ш.Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрида Олий Мажлисга 
тақдим этган Мурожаатномасида “Маълумки, ҳозирги кунда юртимизда 51 фоиздан 
зиёд аҳоли қишлоқ жойларда яшайди. Бироқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 
мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 17 фоиздан ошмайди. Аграр соҳа 
маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажми эса 10 фоизга ҳам етмайди. Ҳолбуки, 
ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 50 фоиздан ортиқни ташкил этади. Шу 
муносабат билан қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича комплекс дастур 
ишлаб чиқиш лозим”лигини[10] таъкидлаб, аграр соҳага илм-фан ютуқлари, 
инновацион ишланмаларни кенг жорий этишимиз зарурлигини алоҳида ўқтирдилар. 
Қишлоқ хўжалиги тармоғини ва унинг тузилмасини таҳлил қилишда 
статистиканинг муҳим қуролларидан бири ҳисобланган таснифлаш усулидан кенг 
фойдаланилади. Таснифлаш ўзи нима? Статистикада таснифлаш деганда ҳодисалар ва 
объектларнинг ўхшашлиги ва фарқи асосида секциялар, гуруҳлар, синфлар, вазиятлар 
ва турларга тартибланган ҳолда тақсимлаш тушунилади. Бунда кенгроқ 
маълумотларни ўз ичига олган гуруҳлаш усулидан оқилона фойдаланиш назарда 



Download 430.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling