Iqtisodiyot va menejment” kafedrasi «Qurilish iqtisodiyoti va smeta ishi» fanidan


Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)


Download 0.66 Mb.
bet81/134
Sana17.03.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1279566
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   134
Bog'liq
умк СМЕТА 22

Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)

Қурилиш иқтисодиёти ва смета иши” фанининг предмети, мақсади, мазмуни ва вазифалари
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг “Замонавий уй-жой қурилиши-қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзусида халқаро конференция, “Соғлом она ва бола йили”, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” йили Давлат дастурларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармон асосида эълон қилинган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиққан ҳолда фаннинг вазифалари. Давлат дастурларининг амал қилишидаги ижтимоий-иқтисодий масалалар. Фаннинг предмети, объекти, мақсади, мазмуни, назарий ва амалий вазифалари, унинг бошқа ижтимоий-иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги.


Қурилиш - миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида
Миллий иқтисодиётни товар ишлаб чиқаришга йўналтиришда қурилишнинг тутган ўрни ва аҳамияти. Миллий иқтисодиётнинг мустақил тармоғи сифатида қурилишнинг шаклланиши ва техник-иқтисодий хусусиятлари. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қурилиш ва ҳаракатдаги корхоналарни реконструкция қилишнинг ҳозирги аҳволи ва ривожланиш истиқболлари. Қурилиш маҳсулоти ва унинг иқтисодий аҳамияти. Қурилиш маҳсулотининг хусусиятлари. Қурилиш маҳсулотнинг тайёрлик босқичлари. Қурилаётган бино ва иншоотлар сифатини ошириш муаммолари. Хорижий мамлакатлардаги қурилишнинг илғор тажрибалари ва унинг миллий қурилиш амалиётида қўлланиши.


Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни
чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ва муаммолари
Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий тамойиллари, уларнинг аҳамияти ва капитал қурилиш соҳасида қўлланиши. Қурилишда бозор механизмининг асосий элементлари. Қурилиш маҳсулотининг “сотувчи”си ва “харидори”. Капитал қурилиш соҳасини ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий ва меъёрий асоси. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида қурилиш соҳасида институционал ўзгаришлар ва инфраструктурани такомилаштириш. Қурилишда объектларни лойиҳалаштириш тизимини такомиллаштириш. Қурилишда тендер савдолари ва баҳони белгилаш тизимини такомиллаштириш. Қурилишда кадрлар салоҳиятини такомиллаштирш. Қурилишни контракт асосида ташкил этиш ва объектларни “калитгача” тайёрлик даражасида қуриш, қурилишда шартнома баҳоларини аниқлаш тартиби. Қурилишда мулкчилик шакллари. Қурилиш соҳасида корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва бу жараённи давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари. Қурилиш иқтисодиётини ислоҳ этишда кичик ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида қурилишда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва имкониятлари. Қурилишда тадбиркорликни ривожлантиришда банклар, солиқ ва бошқа молиявий муассасаларнинг ўрни, аҳамияти.



Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling