Iqtisodiyot va ta'lim / 2023-yil 2-son 354 туризмда хавфсизликнинг айрим тамойиллари ва


Download 108.78 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana22.06.2023
Hajmi108.78 Kb.
#1647258
1   2   3   4   5   6   7
Тадқиқот методологияси.
 Мақолада тад-
қиқот давомида илмий абстракция, таҳлил ва 
синтез, индукция, дедукция, статистик ва моно-
график кузатув, таққослаш, шунингдек, бошқа 
усуллардан фойдаланилган. 
REKREATSIYA VA TURIZM


Iqtisodiyot va ta'lim / 2023-yil 2-son 
356
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Ту-
ризмда хавф-хатарнинг умумий даражасини қу-
йидагича гуруҳлаш мумкин: 
1. Биологик хавф: 
а) санитария (чивин, малярия пашшаси, 
тараканлар, замбуруғ, моғор); 
б) тиббий-эпидемиологик хавф (сариқ 
лихорадка, малярия, дизентерия, грипп, COVID). 
2. Ижтимоий хавф: 
а) криминал вазият (киссовурлик, фоҳи-
шабозлик, наркомания); 
б) маданий антоганизм (ислом анъанала-
ри, хулқ-атворда консерватизм); 
в) ксенофобия, чет элликларни ҳуш кўр-
маслик. 
3. Сиёсий хавф: 
а) тартибсизликлар, намойишлар, сиёсий 
конфликтлар (фашистик юришлар, миллатлар-
аро тўқнашувлар); 
б) полиция, чегара назорати, куч ишлатар 
тизимларнинг таъқиби (ҳужжатларни текши-
риш, регистрация бўлмаса, пул талаб қилиш); 
в) божхона тўсиғи. 
4. Иқтисодий хавф: 
а) валюта сиёсати (курсдаги фарқ); 
б)товар ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт 
ва сут маҳсулотлари муаммоси); 
в) транспорт ва меҳмонхона нархлари да-
ражаси; 
г) инфратузилма (алоқа, автопрокат, 
овқатланиш, дўкон); 
д) туристлардан солиқ. 
5. Инфратузилма хавфи: 
а) тоғларда қутқарув хизматининг мавжуд 
эмаслиги; 
б) тезкор алоқанинг мавжуд эмаслиги. 
Туризмда хавфсизлик масаласига, шу-
нингдек, яна қуйидагилар киради: 
− туристларни маршрут категориясига му-
вофиқ тайёрлаш; 
− туризм бўйича гидлар, инструкторлар, 
маршрутда туристларни кузатувчиларнинг 
юқори малакага эгалиги; 
− туристлар ҳаракатланадиган хавфсиз 
трассаларнинг талаб даражасида жиҳозланиши. 
Терроризм меҳмондўстлик индустрияси-
нинг тўла қувват билан фаолият юритишига 
салбий таъсир кўрсатадиган бош омилдир. Бун-
га Филиппин, Миср, Покистон, Жазоир ва 
Исроил мамлакатларидан кўплаб мисоллар кел-
тириш мумкин.
Хавфсизлик кенг тушунча бўлиб, у бир 
неча йўналишларда амалга оширилади. Оддий-
гина ҳолат. Ўзбекистонлик сайёҳ ўзи билан 220 
вольт кучланиш ва 50 Гц частотали электро-
приборни олиб борди деяйлик (электробритва, 
фен, уяли телефон). Аммо бу стандарт бошқа 
мамлакатлар амалиётига тўғри келмайди. Маса-
лан, бу стандарт Австралияда –240/250, 
Бразилияда – 110/120, Буюк Британияда – 240, 
Доминикан Республикасида – 110, Ямайкада – 
110, Испанияда – 50, 100 ва 200, Кубада – 110, 
Кипрда – 240, ЖАРда – 220/250, Янги Зеландия-
да – 230 Вт [8]. Кўпинча турист бундай фарққа 
эътибор бермасдан, ўз электроприборларидан 
фойдаланмоқчи бўлиб, ўзининг ҳаёти ва меҳ-
монхона мулкини хавф остига қўйиши мумкин. 
Хавфсизликнинг яна бир тури бегона мам-
лакатда автотранспортни бошқариш (карше-
ринг – қисқа муддатли автомобиль ижараси ва 
прокат) билан боғлиқ. 
Иккинчидан, “молиявий хавфсизлик” де-
ган тушунча мавжуд. Бу қўшимча овқат ва ичим-
ликка буюртма бериш ёки миллий валюталар 
курси бўйича фарқларни яхши тушунмасликдан 
келиб чиқиши мумкин. Бундай вазиятларда ту-
рист нафақат компьютердан чиқадиган квитан-
цияни талаб қилиши, балки уни имзолаши ҳам 
шарт. Яна бир муаммо харид ёки қўшимча овқат 
ва ичимлик учун ҳисоб-китоб билан боғлиқ. 
Деярли барча мамлакатларда Visa ва MasterCard 
қабул қилинади. Аммо ундан нақд пул чиқар-
моқчи бўлсангиз, фоиз ушлаб қолинишини ҳам 
назардан қочирмаслик керак. Бу хизмат учун 
ҳақ айрим мамлакатларда 15 фоизгача етади. 
Борган мамлакатдаги аҳоли турмуш дара-
жасини ҳам ҳисобга олиш зарур. Аҳоли турмуш 
даражаси юқори давлатларда, масалан, Европа-
да нархлар анча баланд, бу эса саёҳатчининг 
харид қобилиятига таъсир кўрсатади. 
Таклиф қилинадиган экскурсиялар сони 
ва сифатига ҳам эътибор бериш керак. Чунки 
ҳаддан ташқари экскурсияларга берилиб кетил-
са, бу асосий таассуротнинг аҳамиятини пасай-
тиради ҳамда аксарият ҳолатларда экскурсияга 
тўлов тур пакетга кирмайди, унга алоҳида тўлов 
қилиш керак бўлади. Одатда, биринчи кунларда 
туристда энергия ва молия етарли бўлади, кўп 
экскурсия объектларига бориш мажбуриятини 
олиб қўяди. 
Яна бир аспект туристнинг меҳмонхонада 
у ёки бу предметларни эсдан чиқариб қолдири-
ши билан боғлиқ. Бу предметлар тиш пастаси-
дан “Ferrari”нинг калитигача, баъзан эса шахсий 
ҳужжатларигача бўлиши мумкин.
Йўл қоидасига қатъий риоя қилишни ҳам 
эсдан чиқармаслик зарур. Италия ва Туркия 
автойўлларидаги ҳалокат бўйича олдинги ўрин-
ларда туради. Кўчаларда пиёда ёки рулда ҳара-
катланишда ҳалокатлар сони камаймасдан, бал-
ки ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда. Уларнинг 
13-15 фоизи ўлим билан тугаётганлиги янада 
аянчлидир. Булардан ташқари қабул қилган 
мамлакат ва унинг ҳудудлари бўйича эпидемио-
логик вазиятни билиш ва уни ҳисобга олиш 
ҳозирги шароитда жуда ҳам муҳим аҳамиятга 
эга. Энг хавфли жойлар бўйича йўл харитасини 
талаб қилиш керак. 

Download 108.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling