Иргашова Марипат Абдиназаровна
Download 0.52 Mb.
|
Битирув иши Якуний вариант
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамоа анъаналари
5. Жамоа анъаналари. Ўқувчилар жамоасини шакллантиришда анъаналар муҳим ўрин тутади. Жамоа анъаналари – жамоа аъзолари томонидан қўллаб-қувватланувчи барқарорлашган одатлар бўлиб, уларда муносабатлар хусусияти ва жамоанинг ижтимоий фикри ёрқин ифодаланади.
Жамоа анъаналари шартли равишда иккига бўлинади (3-расм): Кундалик фаолият анъаналари ўқувчиларнинг ўқув фаолияти (ўзаро ёрдам турлари) ва меҳнат фаолияти (кўчатлар ўтказиш, ҳашарлар уюштириш ва бошқалар)ни ўз ичига олади. Байрам анъаналарига ижтимоий аҳамиятга эга турли воқеа ҳамда ҳодисалар билан боғлиқ саналар (хусусан, “Алифбе байрами”, “Мустақиллик байрами”, “Наврўз байрами”, “Хотира ва қадрлаш куни” ва бошқалар)ни нишонлаш мақсадида ташкил этилган фаолият киради. Ш ахс ва жамоа ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши қуйидагича кечади (4-расм): Ўқувчилар жамоаларида расмий етакчилар билан бирга норасмий йўлбошчиларнинг мавжудлиги кўзга ташланади. Одатда расмий йўлбошчилар таркибини аъло баҳоларга ўқийдиган, жамоа ишларида фаол иштирок этувчи ўқувчилар ташкил этса, норасмий лидерлар гарчи бу каби сифатларни намоён этмасаларда, айрим сифатларига кўра тенгдошларини ўз ортларидан эргаштира оладилар. Норасмий лидерларнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси бошқа ўқувчиларга жиддий таъсир кўрсатади. Синф раҳбари ва мактаб педагогик жамоаси бундай лидерлар фаолиятини доимий назорат қилиб боришлари зарур. Ўқувчилар уюшмасига педагогик раҳбарлик синф раҳбари томонидан амалга оширилади. Шу сабабли синф раҳбари гуруҳнинг умумий ҳамда ҳар бир аъзосининг индивидуал хусусиятларини билиши, уларни инобатга олган ҳолда жамоага ёндашиши зарур. Демак, жамоа бир неча аъзо (киши)лардан ташкил топган муайян гуруҳ бўлиб, у ижтимоий аҳамиятга эга бўлган умумий мақсад асосида бирлашади ҳамда мазкур мақсадни амалга ошириш учун йўналтирилган фаолиятни ташкил этади. Жамоа ўзида бир неча хусусият (белги)ларни намоён қилади. Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ муддатли, мураккаб жараён бўлиб, у кўпчилик тадқиқотчиларнинг эътироф этишларига кўра тўрт босқичдан иборат бўлади. Жамоани шакллантириш ўзига хос методика асосида амалга оширилади. Жамоанинг мустаҳкам бўлиши, аъзолари ўртасида ўзаро ёрдам ҳамда ҳамкорликнинг қарор топишида жамоа анъаналари муҳим аҳамият касб этади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling