Иргашова Марипат Абдиназаровна


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Download 0.52 Mb.
bet2/26
Sana30.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1411256
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Битирув иши Якуний вариант

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати......................................

69


МАВЗУ: “ЖАМОА – ТАРБИЯ ОБЪЕКТИ ВА СУБЪЕКТИ СИФАТИДА” МОДУЛИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Битирув ишининг мақсади “Жамоа –тарбия объекти ва субъекти сифатида” модулини ўқитишда инновацион таълим технологияларидан самарали фойдаланиш йўлларини аниқлашдан иборат. Ишнинг биричи бобида ўқувчилар жамоасини самарали шакллантириш ва бошқаришда синф раҳбарининг тутган ўрни ҳамда “Жамоа – тарбиянинг объеки ва субъекти сифатида” модулини ўқитишда интерфаол методлардан фойдаланиш масалалари юзасидан сўз юритилган. Ишнинг иккинчи бобида “Жамоа – тарбиянинг объекти ва субъекти сифатида” модулини ўқитишга доир назарий машғулот учун маъруза матни, амалий машғулот ишланмаси, кейслар, даражали тестлар, глоссарий, тақдимот, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати берилган.


THEME: USING INNOVATIVE EDUCATIONAL
TECHNOLOGIES IN TEACHING “A TEAM AS AN
OBJECT AND SUBJECT OF EDUCATION” MODULE

The aim of the thesis is to identify the ways of effective using the innovative educational technologies in teaching “A team as an object and subject of education” module. The first chapter of the work is about the role of a supervising teacher in effective organization and management of students’ team as well as the issues of using interactive methods in teaching “A team as an object and subject of education” module. The second chapter of the work includes lecture texts, a set of practical assignments, case studies, level-identifying test, glossary, power point presentation, conclusion and list of sources on “A team as an object and subject of education” module.




КИРИШ


Мавзунинг долзарблиги. Мустақиллик йилларида комил инсонни шакллантириш Ўзбекистон Республикасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Бинобарин, жамиятнинг истиқболи, миллий мустақилликнинг мустаҳкамланиши ва юрт ободлиги бевосита ёш авлоднинг маънавий етуклиги, камолотига боғлиқ.
Шахс комиллигининг энг муҳим асоси – унинг маънавий-ахлоқий, жисмоний ва эстетик билимларга эгалиги, мавжуд билимлар негизида ахлоқий, жисмоний ва эстетик сифатларнинг шаклланганлиги билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида “маънавият” тушунчасига берилган таъриф комил инсон образини яққол намоён бўлишини таъминлайди. “Маънавият – инсонни руҳан поклаш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.
Ёш авлодни ҳар томонлама камолга етказиш, маънавиятини юксалтиришда жамоа (болалар ёки ўқувчилар жамоаси)нинг таъсири катта. Чунки уюшган, аҳил, иноқ жамоа болага катта тарбиявий таъсир кўрсатади.
Ўқувчилар жамоасини шакллантиришда ҳар бир ўқувчининг ўз синфдошлари билан муносабати, ушбу муносабатларнинг маънавий асослари ўзига хос ўрин тутади. Жамоа муносабатлари муайян мақсадларга асосланган ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мақсадларни ифоаловчи ижтимоий муносабат саналади.
Жамоани ташкил этганда ўқувчилар ўртасида ўзаро ўртоқлик, дўстлик, ҳамжиҳатлиликни қарор топтира олиш зарур. Шу сабабли ўқувчилар жамоасини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида асосий ролни бажарувчи синф раҳбаридан гуруҳ хусусиятлари, гуруҳ фаолиятининг йўналиши, ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олиш талаб этилади. Ўқувчилар жамоаси фаолиятини ташкил этишда мазкур хусусиятларнинг ҳисобга олиниши, биринчидан, педагогик фаолият самарадорлигини оширади, иккинчидан, жамоа муаммоларининг индивиуал ҳолда ҳар бир ўқувчининг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда самарали ҳал этилишини таъминлайди.
Педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ташкил этилган жамоа фаолияти натижасида жамоа аъзолари ўртасида ишчанлик, бир-бири учун ғамхўрлик, ўзаро ёрдам, жамоа манфаати учун жавобгарлик ҳисси қарор топади. Биргаликдаги фаолият умумжамият иши учун масъулият ҳиссини уйғота бориб, жамоа аъзоларини бир-бирига яқинлаштиради, жамоага ҳурмат ҳиссининг қарор топишига кўмаклашади, жамоа билан муносабатда бўлиш эҳтиёжини оширади. Натижада жамоа аъзолари ўртасида ўзаро руҳий яқинлик, ҳиссий бирлик (бир-бирини ёқтириш) юзага келади. Ушбу муносабат кўпинча ўз-ўзидан пайдо бўлади ҳамда улар педагогик таъсир кўрсатиш учун қўл келади. Руҳий ва ҳиссий бирлик жамоа аъзоларининг биргаликдаги фаолиятини мазмунига улар орасидаги ҳосил бўлган ишчанлик фаолиятининг характерига бевосита боғлиқдир.
Аҳоли турар-жойларида ҳам ўзаро бириккан болалар гуруҳлари шаклланади. Мазкур гуруҳлар қанчалик аҳил ва иноқ муносабат заминида ташкил топган бўлмасин, ҳақиқий жамоа бўла олмайди. Бинобарин, чинакам жамоа ижтимоий аҳамиятга мойиллик фаолиятини ташкил эта олиши, жамоа аъзолари ўртасида ижтимоий аҳамиятли фаолият, мақсад, ишчанлик характеридаги алоқа ва муносабатларни ўрната билиши зарур. Жамоанинг мажбурийлик белгиси унга педагогик раҳбарликнинг бўлишидир.
Демак, жамоа истиқболини белгиловчи маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ўқувчиларнинг таълим муассасаси ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишлари, жамоавийлик ҳиссига эга бўлишлари, шахслараро муносабатларни тўғри уюштиришлари, синфдошлар билан дўстона муносабатларни шакллантира олишлари учун кенг имкониятларни яратади. Шу сабабли “Умумий педагогика” ўқув модули доирасида ўқувчилар жамоасини самарали шакллантириш масаласининг ўрганилиши долзарб педагогик аҳамият касб этади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling