Иргашова Марипат Абдиназаровна
Download 0.52 Mb.
|
Битирув иши Якуний вариант
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқувчилар жамоасининг ривожланиш босқичлари 4. “Ўқувчилар жамоаси” мавзусига оид кластерни шакллантириш.
- И ш қоғози “ Ўқувчилар жамоаси” мавзусидаги кластер 5. “Ўқувчилар жамоаси” мавзусига оид кроссвордни ечиш.
- Ўқувчилар жамоаси” мавзусидаги кроссворд
- Кроссворд саволлари Бўйига
- 2.3.2. Кейслар тўплами 1-кейс баёни
- Кейс саволи Салиманинг бундай хатти-ҳаракатини, у гарчи гуруҳининг ғолиб бўлиши учун қилинган бўлса ҳам оқлаш мумкинми Ўқитувчининг ечими
- Кейс саволи Жамоа Комил ва Рустамнинг ўзаро муносабатларини яхшилаш учун қандай чора-тадбир белгилаши мумкин Ўқитувчининг ечими
- Кейс саволи Сизнинг-ча, бу вазиятда Тўлқин қандай йўл тутган Ўқитувчининг ечими
Иш қоғозлари
1 -гуруҳга берилган иш қоғози 2-гуруҳга берилган иш қоғози Топшириқларнинг бажарилиши (намуналар) Ўқувчилар жамоасининг ривожланиш босқичлари 4. “Ўқувчилар жамоаси” мавзусига оид кластерни шакллантириш. Талабалар иккита гуруҳда топшириқни бажаради. Гуруҳларга бир мазмундаги топшириқ берилади. Ўқувчиларга кластерни тахминий ифодаловчи иш қоғози берилади. И ш қоғози “ Ўқувчилар жамоаси” мавзусидаги кластер 5. “Ўқувчилар жамоаси” мавзусига оид кроссвордни ечиш. Талабалар иккита гуруҳда топшириқни бажаради. Ҳар икки гуруҳга бир мавзудаги кроссворд берилади. Яъни: “Ўқувчилар жамоаси” мавзусидаги кроссворд
Кроссворд саволлари Бўйига: 1. Ўқувчилар жамоасининг ўзаро боғлиқликдаги элементлари бирлиги. 2. Ўқувчилар жамоасида қарор топган ёки топаётган удумлар. 3. Жамоа фаолиятини ташкил этишда жонбозлик кўрсатувчи ўқувчилар уюшмаси. 4. Ўқувчилар жамоасининг босқичма-босқич шаклланишини ифодаловчи давр. Энига: 1. Ўқувчилар жамоаси анъаналарининг тури. 2. Ижтимоий мақсад асосида бирлашган бир неча аъзолардан иборат гуруҳ. 3. Ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқаришини таъминловчи уюшма. 4. Ўқувчилар жамоаси анъаналарининг яна бир тури. Кроссворднинг жавоби
Машғулотнинг якунланиши Ўқитувчи барча гуруҳларнинг фаолиятини алоҳида қайд этади ва баҳолайди. Машғулотга умумий якун ясалади. Талабалар учун уй вазифалари берилади. 2.3.2. Кейслар тўплами 1-кейс баёни Шаҳардаги мактаблардан бирининг 3-синфида шундай ҳодиса содир бўлди. Синфдаги ўқувчилар икки гуруҳга бўлиниб, тувакларда гул ўстириб, синф хонасини безатиш учун мусобақа ўтказишди. Болалар уйларидан гул тувак, гул кўчат келтириб, гул ўстиришга киришди. Мусобақа (ўйин)ни якунлашга бир ҳафта қолганида биринчи гуруҳга тегишли туваклардаги гуллар сўлиб қолди. Болалар ҳар қанча уринсалар ҳам фойдаси бўлмади. Мактабнинг биология ўқитувчисига мурожаат қилишга тўғри келди. Биолог муаллим гул кўчатларидан бирини тортиб кўрса, унинг илдизи кесилган экан. Бу ишни иккинчи гуруҳнинг етакчиси Салима қилганлиги маълум бўлди. Салима буни нима қилиб бўлса ҳам, ўз гуруҳи ғолиб чиқиши учун қилган экан. Кейс саволи Салиманинг бундай хатти-ҳаракатини, у гарчи гуруҳининг ғолиб бўлиши учун қилинган бўлса ҳам оқлаш мумкинми? Ўқитувчининг ечими Болаларнинг ҳаммасида бир хил мақсад – гул ўстириб, синф хонасини безаш мақсади бўлган. Лекин улар мусобақа жараёнида турли сабабларга кўра ҳаракат қилган. Гуруҳдаги бир ўқувчининг худбинлиги туфайли кўнгилсиз ҳодиса рўй берди. Бошланғич синф ўқувчиларининг ҳулқида ҳиссиётнинг таъсири кучли бўлади. Шу сабабли улар кўп ҳолатларда ўз хатти-ҳаракатларининг мотивларини тўла англаб етмайди. Болаларнинг ҳулқини баҳолашда хатти-ҳаракатларнинг натижасига қараб хулоса чиқариш лозим. Муаллим ўқувчининг ўз хатти-ҳаракатларига, ҳулқига шахсий муносабатини ҳам эътиборга олиши керак. Ўқитувчи боланинг хулқини, хатти-ҳаракатини объектив баҳолаш учун болани бу ишга нима даъват этганини, нималар сабаб бўлганини ҳам аниқлаши лозим. Шундагина ахлоқий баҳо тарбиявий қимматга эга бўлади. 2-кейс баёни 8-синф ўқувчилари Комил ва Рустам 1-синфдан бошлаб бир синфда ўқишади. Улар негадир бир-бирларини ёқтирмайди. Ташқаридан қараган киши буни сезиши қийин. Бироқ, мана икки йилдирки, уларнинг ўзаро муносабатлари кесатиқ, истеҳзоли кулгига асосланган. Бу ҳолат синф жамоаси томонидан ижтимоий топшириқларни бажариш жараёнида ҳам кузатилади. Улар ўзларига юклатилган топшириқларни бажаришда ҳам бир-бирлари билан узоқ тортишади. Уларнинг адовати кўп ҳолларда синф жамоасини мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари олдида ноқулай вазиятга солиб қўйган. Синф жамоаси Комил ва Рустамнинг ўзаро муносабатларини яхшилаш имкониятига эга. Кейс саволи Жамоа Комил ва Рустамнинг ўзаро муносабатларини яхшилаш учун қандай чора-тадбир белгилаши мумкин? Ўқитувчининг ечими Энг самарали йўл синф жамоаси томонидан Комил ва Рустамга ўзаро ҳамкорликни талаб этадиган топшириқни юклаш бўлади. Улар бир-бирларини яхши билганликлари учун топшириқни бажариш жараёнида бир-бирларини қўллаб-қувватлашга мажбур бўлишади, натижада улар ўртасидаги салбий муносабат барҳам топади. 3-кейс баёни Академик лицей ўқувчиси Тўлқин дарсларни қолдирадиган одат чиқарди. Гуруҳ раҳбари билан муносабатда ҳам қўполлик қила бошлади. Синф жамоаси ушбу вазиятда Тўлқинга таъсир этишга ҳаракат қилди. Бироқ, натижа бўлмади. Шунда жамоа фаоллари синфда йиғилиш чақириб, Тўлқинга таъсир этиш масаласини муҳокама қилди. Муҳокама якунида шундай қарорга келинди: синф жамоаси белгилаган икки нафар ўқувчи Тўлқинларнинг уйларига бориб, бу ҳақида унинг ота-онасига билдиришаи. Ташрифи чоғида маълум бўлдики, Тўлқиннинг онаси оғир бетоб экан. Буни кўрган вакил жамоа аъзолари Тўлқиннинг онасидан ҳол-аҳвол сўрашди ва унинг кўнглини кўтариш учун Тўлқин жуда яхши ўқувчи эканлигини, унинг қўлидан турли буюмларни таъмирлаш келишини, шу сабабли жамоа томонидан унга таъмирлашга оид топшириқлар берилишини айтишди. Тўлқин онаси ва синфдошлари ўртасидаги суҳбатни эшитди... Кейс саволи Сизнинг-ча, бу вазиятда Тўлқин қандай йўл тутган? Ўқитувчининг ечими Тўлқин синф жамоасига салбий муносабатда бўлганлигидан пушаймон бўлди. Эртаси куни синф жамоаси олдида ўз қилмишларидан пушаймон эканлигини айтди ва бундан буён интизомсизлик қилмасликка ваъда берди. Шу кундан бошлаб, Тўлқин ваъда қилганидек, унинг хатти-ҳаракатларида ижобий ўзгаришлар кўрина бошлади. Синф жамоаси томонидан ўзига берилган барча топшириқларни сидқидилдан бажарди, жамоадошларига ҳурмат билан муносабатда бўлади. 4-кейс баёни Синфда навбатчилик қилаётган Акмал ва Равшан ўртасида вазифаларни ўзаро тақсимлашда келишмовчилик юзага келди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам гулларга сув қуйишни хоҳлашаётган бўлишса, ҳеч бирлари ёзув тахтасини тозалашни истамасди. Бу тортишув кескин тус олиб, ўқувчилар бир-бирлари билан урушиб қолишди. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling