Ириш (янги варақдан) Давлатов А


Хом ашё, ёрдамчи маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар тавсифи


Download 318 Kb.
bet2/5
Sana26.10.2023
Hajmi318 Kb.
#1724281
1   2   3   4   5
Bog'liq
GTL1

Хом ашё, ёрдамчи маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар тавсифи



1. Метан -рангсиз, ҳидсиз газ. Молекуляр массаси 16,04. Сувда кам эрийди, этанол, эфир, углерод (IV)-хлорид ва углеводородларда эрийди. Метан-тўйинган углеводород қаторининг дастлабки вакили бўлиб, бошқа алканлар сингари радикал ўрин алмашиниш реакциялари (галогенлаш, сульфохлорлаш, сульфооксидлаш, нитратлаш каби) га киришади. Сатурн, Юпитер ва унинг йўлдоши бўлган Титан атмосферасининг асосини ташкил этади. Метан саноат миқёсида табиий газлардан ёки крекинг газдан паст ҳароратли дистилляциялаш йўли билан ажратиб олинади. Лабораторияда ацетатлардан, карбид ёки металларнинг метилгалогенидларидан олинади. Метан ёнилғи, синтез-газ хом ашёси, водород, ацетилен, техник углерод, углерод (IV)-хлорид, хлороформ, фреонлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланади. Заҳарли эмас, аммо портловчи аралашмалар ҳосил қилади, кўмир конларида юз чиқадиган нохушликлар шунинг оқибатида келиб чиқади .
2. Углерод (IV)-оксид - карбонат ангидрид, СО2-углероднинг кислородли бирикмаси, рангсиз газ, ўзига хос салгина ачимсиқ ҳиди ва мазаси бор. 00 ва нормал шароитдаги зичлиги 1,977г/л, критик ҳарорати 31,30, критик босими 7,3 МПа. -78,50гача совитилганида қор каби оқ тусли қаттиқ жисмга - “қуруқ муз”га айланади. Суюқ СО2 тез буғланганида ҳам қаттиқ СО2 ҳосил бўлади. У одатдаги босимда, 78,50да суюқланмасдан тўғридан-тўғри газ ҳолига ўтади. Қаттиқ СО2 5 МПа босимда -56,70да суюқланади. Сув, спирт ва эфирда яхши эрийди.
Табиатда органик моддаларнинг чириши, бижғиши ва куйиши каби оксидланиш жараёнлари натижасида ҳосил бўлади. Ёқилғи ёнишида ҳам СО2 пайдо бўлади. Ҳавода СО2 ҳажм жиҳатидан 0,03%ни ташкил этади. СО2 организмда моддалар алмашинуви маҳсулотидир. У фотосинтез жараёнида ҳам иштирок этади.
Техникада оҳактош ёки бурни куйдириб, лабораторияда мармарни хлорид кислота билан парчалаб олинади.
СО2 озиқ-овқат саноатида, “қуруқ муз” тайёрлашда, ўт ўчиришда, кимё саноатида мочевина, сода, оксикарбон кислоталар ҳосил қилишда, портлатиш ишларида кенг қўлланилади.
Ҳавода СО2 миқдори 1,5-3% дан ошса, кишида бош оғриғи, бош айланиши ва кўнгил айниши пайдо бўлади. 6% дан ошса, киши иш қобилиятини йўқотади ва ҳаёти хавф остида қолади. Заҳарланган кишини очиқ ҳавога олиб чиқиш, сунъий нафас олдириш керак .
3. Водород - рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз газ. Сувда эрийди. Кислород, углерод, хром иштирокида портловчи аралашма ҳосил бўлади.
-ҳаводаги зичлиги -0,072;
-ишчи биносидаги зичлик -300 мг/м3;
-РЭК пастки – 4%;
юқори- 74%;
-ўз-ўзидан алангаланиш – 5100С;
-қайнаш нуқтаси – 252,70С;
-музлаш нуқтаси – 259,20С;
-суюқланиш ҳарорати – 259,140С.
Нафас олинганда буғадиган, заҳарловчи модда. Физиологик инерт газ, кучсиз (ўртача) концентрацияси бош оғриғи, уйқусизлик, бош айланиши, нохўшлик, сўлак ажралиши, қусиш ва ҳушсизланишга олиб келади.

Download 318 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling