Ириш (янги варақдан) Давлатов А
Download 318 Kb.
|
GTL1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Бензин
- 8. Дизель ёнилғиси
4. Пропан - СН3СН2СН3-тўйинган углеводород; рангсиз ҳидсиз ёнувчи газ; суюқланиш ҳарорати -187,70С; қайнаш ҳарорати-42,10С; алангаланиш ҳарорати 4650С. Табиий газларда, нефтни қазиб олишда ва қайта ишлашда ҳосил бўлади. Пропан эритувчи сифатида, қурум олишда, металл қирқишда, рўзғорда, автомобиллар учун тутунсиз ёнилғи сифатида қўлланилади. Саноатда пропанни каталитик дегидрирлаб пропилен, нитролаб эса нитрометан олинади.
5. Бензин - турлича тузилган углеводородлар аралашмаси, 30-2050С атрофида қайнайдиган рангсиз суюқлик. Музлаш температураси-600С, алангаланиш температураси 00С дан паст, зичлиги 700-780 кг/м3 (0,70-0,78 г/см2). Ҳавода бензин буғлари концентрацияси 74-123 г/м3 га етганда портлайдиган аралашмалар ҳосил бўлади. Бензин асосан, нефтни ҳайдаш ва каталитик қайта ишлаш йўли билан олинади: озроқ бензин тошкўмир ва ёнувчи сланецлар қайта ишлаш йўли билан (деструкция гидрогенлаш), шунингдек табиий ва йўлакай газлардан олинади. Бензин асосан, ички ёнув двигателлар учун ёнилғи сифатида ишлатилади. Қарийиб 10% бензин эритувчи, ювадиган суюқлик сифатида ва бошқа мақсадлар учун қўлланилади. Бензиннинг энг муҳим эксплуатацион хоссаси-детонацион турғунлиги (яъни двигателда турли шароитда нормал ёна олиши) дир. Бензиннинг антидетонацион хоссалари октан сони билан, авиация бензиннинг шундай хоссалари яна бензиннинг сортлилиги билан ҳам баҳоланади. Бензиннинг детонацион турғунлигини ошириш учун тетраэтилқўрғошин қўшилади. Бундай (этилланган) бензин заҳарли, шунинг учун у билан ишлаганда эҳтиёт бўлиш зарур; этилланган бензин этилланмаган бензиндан ажратиш учун бўяб қўйилади. Бензин организмга асосан ўпка орқали киради. Бензин буғларидан бир йўла заҳарланган кишининг боши оғрийди, томоғида нохуш сезги пайдо бўлади, йутал тутади, кўз ва бурун шиллиқ пардаси таъсирланади, қаттиқ заҳарланган киши боши айланади, гандираклайди, томир уриши сийракланади. Бензиндан сурункасига заҳарланган кишининг боши оғрийди, уйқуси бузилади, инжиқ, тез чарчайдиган бўлиб қолади, озиб кетади, юрак соҳаси оғрийди ва шу кабилар. Бир йўла заҳарланган киши соф ҳаводан баҳраманд қилинади, кислород берилади, юракни қувватлайдиган ва нерв системасини тинчлантирадиган дорилар буюрилади; нафаси тўхтаб қолган бўлса, сунъий нафас олдирилади. Бензин меъдага кетган бўлса, ўсимлик мойи (30-50 г) ичирилади. Сурункасига заҳарланган киши организмини мустаҳкамлаш мақсадида умумий даво қилинади, физиотерапия буюрилади. Бензин билан ишлашдан вақтинча четлатилади. Нерв системаси ва эндокрин безларнинг функционал касалликлари бўлган кишилар бензин билан ишлашга қўйилмайди. 6. Керосин- (инглизча –kerosene, юнонча-keros-мум) –углеводородлар аралашмаси (С9-С16) дан иборат суюқлик. Таркибида 23-60% тўйинган алифатик, 24-58% нафтен, 6-15% ароматик ва 1%гача тўйинган углеводородлар бор. Қайнаш ҳарорати 200-3000 , зичлиги 790 -846 кг/м3. Нефтни қайта ишлаш йўли билан олинади. Керосин илгари фақат ёритгич лампаларига ёнилғи сифатида ишлатилган. Шунинг учун уни қадимда фотоген (юнон тилида “ёруғлик бунёд этувчи” деган маънони англатади) деб юритилган. Кейинчалик у мотор ёғи сифатида дастлаб транзиторлар учун, сўнгра реактив учувчи қурилмалар учун кенг қўлланила бошлади. Ҳозирги Т-1 ва Т-5 русумли авиаёнилғилар нефтнинг керосин фракцияси асосида олинади. Суюқ ракета ёнилғисининг асосий таркибини ҳам керосин ташкил этади. 7. Дизель–оғир ёнилғи (дизель ёнилғиси) нинг сиқилган ҳавога пуркалишидан алангаланадиган ички ёнув двигатели. Дизель цилиндрида алангаланиш поршен ёрдамида қисиб юқори ҳароратгача қиздирилган тоза ҳавога ёнилғи пуркалганда содир бўлади. 8. Дизель ёнилғиси-нефтдан олинадиган суюқ ёнилғи; қисилишдан алангаланадиган ички ёнув двигатели (дизел) да ишлатилади. Уч гуруҳга бўлинади: 1) тезюрар транспорт двигателлари ва стационар двигателлар (айланиш сони минутига 1000 ва ундан ортиқ) учун мўлжалланган қовушоқлиги паст дистиллят ёнилғи; 2) кўп куч тушадиган стационар двигателлар ва кема двигателлари (айланиш сони минутига 600 дан 1000 гача) учун мўлжалланган қовушоқлиги ўртача дистиллят ёнилғи (соляр мой); 3) секин айланадиган двигателлар – стационар ва кема двигателлари (айланиш сони минутига 600 гача) учун мўлжалланган қовушоқлиги юқори, оғир фракцияли ёнилғи. Дизель ёнилғисининг энг муҳим хоссаларидан бири ўз-ўзидан алангаланиш ҳароратидир; унинг қандай ёниши ҳароратига боғлиқ. Ёнилғи сифати ундаги цитан сони (ўз-ўзидан қанчалик тез алангаланиши) га боғлиқ. Унинг ўз-ўзидан алангаланишини осонлаштириш ва тўла ёнишига эришиш учун тегишли кимёвий таркибга эга бўлган хом ашё танлаб олинади. Дизель ёнилғиси сифати хом ашёнинг яхши тозаланишига ҳам боғлиқ бўлади. Турли иқлим шароитлари учун қотиш ҳарорати, фракцияси таркиби ва бошқа кўрсаткичлари билан фарқ қиладиган (ўта совуқ жойларга мўлжалланган, қишки ва ёзги) ёнилғи хиллари бор. 1.3. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг саноат усуллари Кимёвий реактор – бу кимёвий ишлаб чиқаришнинг асосий қурилмасидир иқтисодий ва экологик самара кўп ҳолларда унинг тузилиши ва ишлаш кўрсаткичларига боғлиқ. Кимёвий реакторлар назарияси – бу кимёвий технологиянинг шундай бўлимики, бунда кимёвий реакцияларни мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилади. Кимёвий реакторларни синфларга бўлиш қуйидагилар аҳамият касб этади. 1. Реакторларда кечадиган жараёнлар а) даврий; в) узлуксиз; с) ярим узлукли; 2. Таъсирланувчининг ҳаракат тартиби: а) идеал сиқиб чиқарувчи; в) идеал аралаштирувчи. сиқиб чиқарувчи реакторлар кўпинча қувурли реакторлар деб аталади, чунки уларнинг тузилиши – шакли қувурга ўхшайди. Аралаштирувчи реакторлар эса маълум ҳажмда эга бўлади, баъзан улар кубли реакторлар дейилади. 3. Иссиқлик тартибига кўра қуйидагича турланади: а) адиабатик тартибда ишлайдиган реакторларга ташқи қоидадан иссиқлик алмашиниш жараёни содир этмайди. Кимёвий реакция иссиқлиги кимёвий реакция учун хизмат қилади. в) Изотермик тартиб – бу реакторларга иссиқликни бериш ёки пасайтириш ёрдамида доимий ҳароратини сақлаб туради. с) Политермик тартиб – бу реакторларга ҳарорат доимий эмас, бунда бир қисм иссиқлик берилади ёки олиб турилади. 4. Реагентларнинг фазавий ҳолатига боғлиқ равишда турли реакторлар ишлатилади. а) гомоген жараён реакторлари в) гетероген нокаталитик жараёнлар реакциялари. (г – г, с – г, г –с ва с – с). с) гетероген – каталитик жараёнлар учун реакторлар Реакторларни ясаш жараёни гидромеханик моделни ишлашдан бошланади. Сўнгра кимёвий реакция кинетикаси, иссиқ алмашиниш ва масса алмашиниш жараёни ўрганилади. Дифференциал шаклдаги кинетик тенгламалар реакторнинг борлиқ ҳажм бўйича интегралланади. Бу ҳолатда кўпинча қийинчиликка дуч келинади, тартиб ва реакция аралашмаси ҳарорати реакциянинг термодинамик ҳолатига ҳамда иссиқлик алмашинишига моддаларнинг реактор ҳажми бўйича тақсимланишига – реакторга суюқлик ҳаракатига ва реакторнинг геометрик тузилишига боғлиқ бўлади. Шунинг учун реакторнинг ўлчамини ва тузилишини аниқлашда кўп ҳолат ва шароитларни эътиборга олиш зарур. 1. Кимёвий реакция, масса алмашиниш ва иссиқлик алмашиниш жараёнлари тезлиги ва бошқа факторларнинг аниқ ўлчамлари. 2. Ташқи омиллар – реакторнинг гидромеханик ҳолатини ўлчайдиган реактор модели. Кимёвий жараён тезлигига масса алмашиниш таъсир этади. Реакторларга нисбатан қуйидаги талаблар жорий этилган. 1. Реакцион ҳажми бирлиги бўйича юқори маҳсулдорлик. 2.Энг кам энергетик харажат. 3. Мураккаб жараёнларга юқори селективлик. 4. Ишлатишда соддалик. 5. Тайёрлашнинг осонлиги ва техника хавфсизлиги. 6. Бошқаришнинг осонлиги ва технологик жараёнларнинг турғунлиги. 7. Маҳсулот таннархининг арзонлиги. Реакторларни лойиҳалашда оқибатдаги самарадорликни таъминловчи йўл тутилади. Реактор ишлашининг энг муҳим кўрсаткичи, бу унинг интенсивлиги бўлиб, у реакторнинг ҳажм бирлигидан чиқарган маҳсулот бирлиги билан белгиланади. Изотермик шароитдаги реакторларни. а) Даврий ишлайдиган реакторлар, уларга жараён уч босқичида ташкил этилади: хомашёни киритиш, уни қайта ишлаш ва маҳсулотни чиқариш Даврий равишда хомашё киритиладиган ва маҳсулот чиқариладиган қориштиргичли аппаратлар идеал аралаштирувчи даврий реакторлар дейилади. Бундай реакторларга қориштириш тезлиги шундай даражадаки, реакторларнинг ҳажми бўйича реагентлар концентрацияси муайян вақтда бир хил бўлади, фақатгина реакциялар кечишига боғлиқ равишда вақт бўйича ўзгаради. Даврий жараёнлар табиатан доимо ностационар бўлади, яъни кимёвий реакция кечиши натижасида жараён параметрлари йиғилиб боради. Узлуксиз идеал аралаштирувчи реактор бўлиб, реагентнинг унда кечиши ва чиқиши узлуксиздир. Узлуксиз идеал аралаштирувчи реактор реагент тизими билан реакцион масса билан реакцияга тез киришиб концентрацияси ўзгаради. Чунки аралашмада унинг концентрацияси камайиб қолган бўлади. Тез қориштириш натижасида ҳажми бўйича моддалар концентрацияси бир хил бўлади ва бошланғич моддалар концентрацияси вақт ўтиши билан ўзгариб боради. Ҳажми бўйича реакция тезлиги ва ўзгариш даражаси ҳам бир хил бўлади. Шундай қилиб, ушбу реактор учун вақт ҳамда ҳажми бўйича параметрлар градиенти бўлмаслиги характерлидир. Шунинг учун моддий баланс тенгламасини бутун реактор бўйича тузилади. Кимёвий жараённинг самарадорлигини белгиловчи реактор ишининг энг муҳим кўрсаткичлари қўйидагилар 1. Жараён интенсивлигини белгиловчи реактор ўлчами. 2. Реакторда кечадиган жараёнларнинг танланиши. 3. Маҳсулот чиқиши. Ҳар бир реактор ҳарорат, босим, аралаштириш даражаси ва бошқалар билан фарқланади. Фарқланиш омилларидан бири жараённи ҳаракатлантирувчи кучнинг реактор маҳсулдорлигига таъсиридир. Реакторнинг ҳаракат тартиби: ҳарорат тартиби бўйича реакторлар 3 – учта турга бўлинади; адиабатик, изотермик ва политермик реакторлар. Адиабатик реакторлар – идеал сиқиб чиқарувчи реакторлар бўлиб иссиқлик берилмайди ва атроф муҳитга ёки иссиқлик алмаштириш орқали системадан чиқарилмайди. Ажралиб чиқарувчи барча иссиқлик реактордаги реакция аралашмасига аккумляцияланади. Изотермик реакторларга жараён реакторининг бутун ҳажми бўйича ўзгармас ҳароратда кечади. Изотермик реагентларни кучли қориштириш йўли билан, реакторга иссиқлик бериш ёки уни совутиш орқали тутиб турилади. Политермик реакторларга бир қисм иссиқлик олиниши ёки берилиши, реактор узунлигига ёки баландлиги бўйича ҳарорат ўзгартирилиши мумкин, иссиқлик алмаштиргич тўла аралаштирувчи реакторлар ҳам бир пайтда изотермик ва интеграл адиабатик бўлиши мумкин. Download 318 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling