Ирсиятнинг хромосома назарияси


Download 0.66 Mb.
bet1/8
Sana28.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1022425
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
irsiyatning khromosoma nazariyasi


ИРСИЯТНИНГ ХРОМОСОМА НАЗАРИЯСИ

Генларнинг мустақил, ўзаро боғлиқ бўлмаган ҳолда тақсимланиб, ирсийланиши ҳақидаги Менделнинг учинчи қонуни, аллел бўлмаган генлар, яъни ҳар бири айрим-айрим хромосомаларда жойлашган генлар фаолиятидаги қонуниятни ўзида акс эттирган. Лекин, организмлардаги генлар сони кўп бўлиб, хромосомалар сони чекланган, солиштириб бўлмайдиган даражада кам. Организмларнинг ҳар қайси тури ўзига хос бўлган турғун сондаги хромосомалар (кариотип) га эга.


Ушбу далилларга асосланган ҳолда, ҳар қайси хромосомада кўплаб генлар жойлашган деган хулосага келина бошланди. Бир хромосомада жойлашган генлар қандай қонуниятлар асосида ирсийланади, деган савол кун тартибида кўндаланг турар эди. Унга жавоб топиш керак эди. Ўта муҳим бу муаммони америкалик олим Томас Морган ва унинг шогирдлари А. Стертевант, Г. Меллер, К. Бриджеслар еча олди.
Улар ўз тажрибаларини генетик тадқиқотлар учун жуда қулай мавжудот-Drosophila melanogaster деб аталган мева пашшаси-дрозофила устида олиб борди. Бу пашшада жуда кўп ва хилма-хил ўзаро кескин фарқ қилувчи белгилар мавжуд. Унинг хромосомалари оз бўлиб, диплоид ҳолатдаги сони 2n8. Бу хромосомалар ўзларининг кўриниши, катта-кичиклиги билан ҳам кучли фарқланади. Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, дрозофила лаборатория шароитида осонгина кўпаяди. Улар жуда серпушт бўлиб, 260-270С да ҳар 10-15 кунда янги авлод бериб кўпаяди.
Кўп йиллик тадқиқотларда генетиканинг гибридологик таҳлил методини цитогенетик метод билан боғлаб олиб борилди. Бу соҳадаги амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари асосан қуйидаги икки йўналишда бўлди:

  1. жинснинг генетик белгиланиши ва белгиларнинг жинс билан бириккан ҳолда ирсийланиши;

  2. организм белгиларининг бириккан ҳолда ирсийланиши ва кроссинговер.

Т. Морган ва шогирдларининг тадқиқотлари натижасида, генетиканинг тўртинчи фундаментал қонуни, яъни белгиларнинг бириккан ҳолдаги ирсийланиши қонуни кашф этилди.
Ушбу қонунга асосланган ҳолда, ҳамда кенг кўламда олиб борилган генетик ва цитогенетик тадқиқотлар натижасини умумлаштирган Т. Морган, ирсиятнинг хромосома назариясини яратди.
Энди, юқорида қайд этилган икки йўналишда қилинган тадқиқотлар устида тўхталамиз.



Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling