Ирсиятнинг хромосома назарияси


Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ХО типи


Download 0.66 Mb.
bet3/8
Sana28.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1022425
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
irsiyatning khromosoma nazariyasi

Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ХО типи.

Жинсни белгилашнинг бу типи қандала ва чигирткаларда топилган. Уларнинг эркакларида жинсий хромосома фақат битта бўлади. Уларнинг жинс бўйича генотипи "ХО" тарзида ифодаланади Шунинг учун ҳам улар 50% "Х"-хромосомали ва 50-% "О"-хромосомасиз икки хил микрогамета ҳосил қилади.
Урғочи организмлар гомогаметали бўлиб, иккита, яъни бир жуфт гомологик (ХХ) хромосомага эга. Бу организмлар битта Х-хромосомали макрогамета ҳосил қилади. Уларнинг авлодларида жинс бўйича ажралиш 50% 0 ХХ:50% 0 ХО тарзида намоён бўлади.

  1. Ж инс белгиланиши ва ирсийланишининг n-2n (гаплоид-диплоид) типи.

Жинсни белгилашнинг бу типи арилар, асаларилар ва чумолиларда аниқланган. Уларнинг кариотипида махсус жинсий хромосомалар бўлмайди. Жинснинг намоён бўлиши улар кариотипидаги хромосомаларнинг умумий сонига, яъни 2n ёки n тарзда эканлигига боғлиқ. Ариларнинг урғочиларида хромосомалар диплоид (2n32), эркакларда эса гаплоид (n16) ҳолатда бўлади. Урғочилари мейоз бўлиниши орқали гаплоид сонга эга макрогаметалар ҳосил қилади. Эркаклари (n) эса, митоз бўлиниши орқали гаплоид сонга эга микрогаметалар (n16) ҳосил қилади.
Асалариларда, она ари уруғланган тухум ҳужайра (2n32) ва уруғланмаган тухум ҳужайралар (n16) қўяди. Уруғланган диплоид (2n32) зиготадан урғочи арилар пайдо бўлади. Лекин улардан ҳамма вақт ҳам насл берувчи урғочи арилар ҳосил бўлавермайди. Уларнинг айримлари онтогенезнинг дастлабки даврлариданоқ юқори сифатли озуқа-она "сути" олиб ривожланади, натижада, улардан авлод ҳосил қилиш қобилиятига эга, серпушт она арилар пайдо бўлади. +олган аксарият диплоид зиготадан (2n32) пуштсиз, кўпайиш қобилиятига эга бўлмаган урғочи ишчи арилар пайдо бўлади. Бундай ариларнинг личинкалари ривожланиш вақтида асал ва чанглар аралашмаси билан озиқлантирилган бўлади.
Уруғланмаган микрогамета (n16) партеногенез йўл билан ривожланиб, ундан эркак арилар (трутен) пайдо бўлади.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling