Ирсиятнинг хромосома назарияси
Белгиларнинг бириккан ҳолда ирсийланиши ва
Download 0.66 Mb.
|
irsiyatning khromosoma nazariyasi
Белгиларнинг бириккан ҳолда ирсийланиши ва
кроссинговер Организмлар кариотипи (хромосомалари йиғиндиси)нинг аксарият қисмини жинсий бўлмаган хромосомалар, яъни аутосомалар ташкил қилади. Бинобарин, организм генотипи таркибидаги аксарият генлар ҳам аутосомаларда жойлашгандир. Шу сабабли, улар жинсга боғлиқ бўлмаган ҳолда ирсийланади, деган фикр пайдо бўлган эди. Морган ва унинг шогирдлари аутосомаларда жойлашган бириккан ҳолдаги генларнинг ирсийланишини ўрганиш ва унинг қонуниятларини очишга катта аҳамият берган. Бу соҳада амалга оширилган кўп тажрибалар натижасига асосланиб, бир хромосомада жойлашган генлар келгуси авлодларга бириккан ҳолда ирсийланади деган хулосага келинди. Бошқача қилиб айтганда, бундай генларнинг ирсийланиши Менделнинг учинчи қонунига бўйсунмаган ҳолда амалга ошади. Генларнинг бириккан ҳолда ирсийланиш ҳодисасининг моҳияти билан Морган томонидан ўтказилган тажрибалар мисолида танишиб ўтамиз. Танаси кул ранг, қаноти узун (нормал) дрозофила танаси қора, қаноти қисқа дрозофила билан чатиштирилиб, F1 дурагай авлоди олинган. Улар, ўша икки белги бўйича она организмларга ўхшаш, яъни танаси кул ранг ва қаноти узун бўлган. Бу икки жуфт белгининг ирсийланишини таъминловчи генларни қуйидагича ифодалайлик. Она организм: танаси кул ранг -АА қаноти узун -ВВ Ота организм: танаси қора -аа қаноти қисқа -bb F1 организмлар: танаси кул ранг -Аа қаноти узун -Вb Икки жуфт геннинг битта хромосомада ёки ҳар хил хромосомаларда жойлашганликларини бу генлар таъсирида ривожланувчи белгиларнинг келгуси авлодда, яъни Ғ2 да, ирсийланиб ажралишидаги қонуниятлар исбот қилади. Агарда бу икки белгини ривожлантирувчи генлар ҳар хил, гомологик бўлмаган хромосомаларда жойлашган бўлса, Ғ2 да генлар мустақил тақсимланиб, 4 та фенотипик синфга мансуб организмлар пайдо бўлиши керак эди ва уларнинг миқдорий нисбати қуйидагича бўлган бўлар эди: 9ғ16 қисм танаси кул ранг, қаноти узун пашшалар; 3ғ16 қисм танаси кул ранг, қаноти қисқа пашшалар; 3ғ16 қисм танаси қора, қаноти узун пашшалар; 1ғ16 қисм танаси қора, қаноти қисқа пашшалар. Морганнинг биз танишаётган тажрибаларида эса, Ғ2 да бутунлай бошқача қонуният кузатилган. Ғ2 да олинган пашшалар ўрганилаётган белгиларга қараб, фақат иккита фенотипик синфга ажралиш берган, яъни: 3\4 қисм танаси кул ранг, қаноти узун пашшалар; 1\4 қисм танаси қора, қаноти қисқа пашшалар. Демак, бу икки жуфт белги ғ2 да бириккан ҳолда ирсийланган ва ажралиш берган. Бу икки жуфт белгиларни ривожлантирувчи генларнинг, яъни А-В ҳамда а-в генлари, биттадан хромосомада жойлашганлигини исботлайди. Шу фикрга асосланиб, ота-она организмлар ва уларнинг дурагай авлодларининг генотипик асосларини қуйидагича ифодалаш мумкин: кул ранг тана, қора тана, узун қанот қисқа қанот Р. A A х a a B B b b г. А а В b
F1 A a кул ранг танали, узун қанотли пашшалар
B b
Р. кул ранг тана, кул ранг тана, узун қанот узун қанот A a х A a B b B b г. A a A a B b B b F2 A A A a à А a a B B B b b  b b 3 : 1 кул ранг тана, қора тана, узун қанот қисқа қанот Таҳлилий чатиштириш натижаси эса қуйидагича: Р. кулранг тана, қора тана, узун қанот қисқа қанот A a х a a B b b b г. A a a B b b FB A a a a B b b b кул ранг тана, қора тана, узун қанот қисқа қанот 1 : 1 ғв да, дидурагай ажралишда бўлгани каби, 4 тадан эмас, балки 2 тадан генотипик ва фенотипик синфлар ажралиб чиққан. Бинобарин, бу ерда А-В ва а-в генлари, бириккан ҳолда ирсийланиб хилма-хиллик берган. Баён этилган далилларга асосланиб Морган ирсиятнинг янги қонунини кашф этди. Бу қонун Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling