Ирсиятнинг хромосома назарияси


кроссинговерланмаган организмлар


Download 0.66 Mb.
bet8/8
Sana28.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1022425
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
irsiyatning khromosoma nazariyasi

кроссинговерланмаган организмлар дейилади. Учинчи ва тўртинчи хил пашшаларда қайд этилган икки ген жойлашган хромосомалар эса кроссинговер туфайли айрим қисмларини алмаштирган ҳолатда бўлади.
Бошқача айтганда, бириккан генлар ажралиб хромосомаларда ўзгарган комбинацияда бирлашган бўлади. ғВ даги бу тўрт хил синфга кирувчи пашшалар сон жиҳатдан ҳам кучли фарқланади. Биринчи ва иккинчи хил пашшалар ғВ даги организмларнинг энг кўп қисмини (83%) ташкил этади. Миқдор жиҳатдан эса улар ўзаро тенг бўлади (ҳар бири 41,5%). Учинчи ва тўртинчи хил пашшалар эса, жуда кам учраб, уларнинг умумий миқдори ғВ нинг фақат 17% ни (ҳар бири 8,5% дан) ташкил қилади. Бу кўрсаткич кроссинговер фойизи деб аталади. Бундай ирсийланиш генларнинг тўлиқсиз бириккан ҳолда ирсийланиши дейилади.
Юқорида келтирилган тажрибалар натижасининг генотипик асоси қуйидагича:


кул ранг тана, қора тана,
узун қанот қисқа қанот
Р. A A х a a


B B b b

г. А а


В b

F1 A a кул ранг танали, узун қанотли пашшалар


B b



кул ранг тана, қора тана,
узун қанот қисқа қанот
Р. A a х а a


B b b b

г. A a A a а




B b b B b

FÂ


A a a a A a a a


B b b b b b B b
41,5% 41,5% 8,5% 8,5%

83% 17%


Хромосомаларда генлар бир-бирига қанчалик яқин жойлашган бўлса, бу кўрсаткич шунчалик кичик бўлади. Аксинча, генлар бир-биридан қанчалик узоқ жойлашган бўлса, бу кўрсаткич шунчалик катта бўлади. Шу қонуниятларга асосланиб генетик жиҳатдан яхши ўрганилган организмлар (дрозофила, нейроспора, маккажўхори, помидор, нўхат) хромосомаларининг генетик харитаси тузилган. Харитада, ҳар қайси хромосомада генларнинг жойлашиш тартиби, уларнинг сони, генлар орасидаги масофалар кўрсатилади. Масалан, дрозофила пашшасининг тўртта хромосомасида 500 та геннинг жойлашиш харитаси тузилган.
Бириккан генларнинг ирсийланиши ва уларнинг кроссинговер натижасида ажралиб, мустақил ирсийланишини ўрганиш натижалари хромосома назариясининг яратилишида яна бир катта аҳамиятга эга бўлган далилий манба бўлиб хизмат қилди.
Бу назариянинг асосида генларнинг бириккан ҳолда ирсийланиши ҳақидаги қонун ётади. Морган яратган хромосома назариясининг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат.

  1. Ирсиятнинг моддий бирлиги бўлган генлар хромосомаларда муайян турғун тартибда жойлашган.

  2. Бир хромосомада жойлашган генлар одатда бириккан ҳолда ирсийланади. Уларни бириккан генлар деб атайдилар.

  3. Бириккан генлар, гомологик хромосомаларнинг конъюгацияси даврида, баъзан содир бўладиган кроссинговер-чалкашишлар натижасида бир-биридан ажралган ҳолатда, мустақил ирсийланиши мумкин.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling