Ирсиятнинг хромосома назарияси


Жинс генетикаси, белгиларнинг жинс билан


Download 0.66 Mb.
bet2/8
Sana28.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1022425
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
irsiyatning khromosoma nazariyasi

Жинс генетикаси, белгиларнинг жинс билан
боғлиқ ҳолда ирсийланиши.


Жинс генетикаси. Жинс, яъни организмларнинг эркак ва урғочилик хусусияти, уларнинг бошқа белгилари каби, моддий ирсий асосга эга бўлиб, наслдан-наслга берилади ва ривожланади. Жинснинг намоён бўлиши ва ирсийланишида хромосомаларнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги исботланди.
Ҳайвон турлари ҳамда айрим жинсли ўсимлик турларида, эркак ва урғочи жинсга мансуб организмларнинг миқдорий нисбати ўзаро тенг, яъни 50%:50% га яқин эканлиги аниқланган. +уйида ҳар хил тур организмларидаги эркак жинсга мансуб авлодлар миқдори, фоиз ҳисобида келтирилган.



одамларда-51

чўчқаларда-52

ўрдакларда-50

отларда-52

итларда-56

каптарларда-50

қорамолларда-50-51

сичқонларда-50

наша ўсимлигида-45

қўйларда-49

товуқларда-49




Бундай натижа таҳлилий чатиштиришда кузатиладиган 1Аа:1аа ажралишга ўхшайди. Шунга асосланиб, дастлабки даврда, ота-она организмлардан биттаси, масалан, урғочи жинс гомозиготали, эркак жинс гетерозиготали бўлса керак, деб фараз қилинди. Цитогенетик тадқиқотлар, хромосома даражасида бу фикрнинг тўғри эканлигини тасдиқлади. Аксарият ҳайвон турлари ва айрим жинсли ўсимликларда, жинсни белгиловчи бир жуфт махсус жинсий хромосомалар борлиги аниқланди. Бу жуфт хромосома бир жинсга (масалан урғочи) мансуб организмларда бир хил-гомологик, иккинчи жинс (масалан эркак) га мансуб организмларда ҳам бир жуфт бўлгани билан уларнинг бир-бирига ўхшаш эмаслиги, яъни ногомологик бўлиши кўрсатилди. Генетик тадқиқотлар натижасида хромосома орқали жинс белгиланишининг бир неча типлари аниқланди.
1. Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ХУ типи.
Дрозофила пашшалари устида ўтказилган тадқиқотларда жинсни белгилашнинг ХУ типи аниқланди. Дрозофиланинг эркак ҳамда урғочиларида диплоид ҳолдаги хромосомалар сони тўрт жуфт (8та) бўлади. Уларнинг 3 жуфти (6таси), ўлчами ва шакли билан, эркак ва урғочи организмларда бир хил бўлади. Бу хромосомалар аутосомалар (жинсга боғлиқ бўлмаган хромосомалар) дейилади. +олган бир жуфт хромосома эса улардан фарқ қилади. Бу жуфт хромосомалар жинсий хромосомалар деб юритилади. Урғочи организмларда бу жуфт бир хил кўлам ва бир хил шаклдаги хромосомалардир. Улар жинсий "X"-хромосомалар дейилади. Улардан, мейоз жараёнида жинсий хромосомаси бўйича фақат бир хил, битта X-хромосомали гаметалар ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам бундай жинсни гомогаметали жинс дейилади. Пашшанинг эркакларида эса, жинсий хромосомаларнинг бир жуфти бўлсада, уларда, ўлчам ва шакл жиҳатидан фарқ кузатилади. Уларнинг бири урғочи организм жинсий хромосомаларига ўхшаш бўлиб, у ҳам жинсий "Х"-хромосома дейилади. Эркак организмнинг иккинчи жинсий хромосомаси "Х"-хромосомага нисбатан анчагина кичик бўлиб, у "У"-хромосома деб аталади. Шунинг учун эркак пашшаларда, мейоз жараёнида, икки хил тенг миқдордаги гаметалар ҳосил бўлади. Уларнинг 50% "Х"-хромосомали ва 50% "У"-хромосомали бўлади. Шу боисдан бундай генотипга (ХУ) эга жинс гетерогаметали жинс деб юритилади.
Агарда уруғланиш жараёнида, оналик гаметаси (уларнинг ҳаммасида биттадан "Х"-хромосома бор) билан "Х"-хромосомали оталик гаметаси қўшилса, ундан ҳосил бўлган зигота, яъни янги авлод жинсий хромосомалари бўйича "ХХ" генотипга эга бўлади ва уларнинг жинси урғочи бўлади. Агар уруғланиш жараёнида, макрогамета "У"-хромосомали микрогамета билан қўшилса "ХУ" генотипга эга эркак авлод пайдо бўлади. Натижада эркак ва урғочи организмларнинг миқдорий нисбати 50:50 (1:1) га яқин бўлади. Бинобарин, келгуси авлодларнинг қайси жинсга мансуб бўлиб ривожланиши, дрозофилада эркак организм гаметалари генотипига боғлиқ экан.
Одамда ҳам жинс ХУ типида белгиланади ва ирсийланади. Уларнинг кариотипини ҳам икки гуруҳга бўлиш мумкин.

  1. Аутосомалар-жинсга боғлиқ бўлмаган хромосомалар, уларнинг диплоид ҳолатдаги сони 44 (22 жуфт) бўлади. Аутосомалар эркак ва аёлларда бир хил.

  2. Ж инсий хромосомалар-уларнинг диплоид сони 2 та (1 жуфт). Жинсий хромосома бўйича, аёл организм гомогаметали жинс бўлиб, унинг генотипи "ХХ" тарзида ифодаланади. Эркак организм эса гетерогаметали жинс ҳисобланиб, улар "ХУ" генотипга эга. Одамда жинснинг келгуси авлодларига ирсийланиши ва ривожланишини қайд этилган жинсий хромосомалар таъмин этади. Жинс белгиланишининг бундай (0 ХХ : 0 ХУ) типи ҳамма сут эмизувчи ҳайвонлар, қўшқанотли ҳашаротлар, баъзи балиқлар ва икки уйли айрим жинсли ўсимликларда топилган.

2. Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ZW типи.
+ушларда, сувда ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчи ҳайвонларда, капалаклар, жумладан, ипак қуртида урғочи организм гетерогаметали (ХУ), эркак организм эса гомогаметали (ХХ) бўлади. Генетик адабиётда, жинсни белгилашнинг бу (иккинчи) типини биринчи (ХУ) типдан ажратиш мақсадида гомогаметали эркак жинсни-ZZ тарзида, гетерогаметали урғочи жинсни-ZW шаклида ифодаланади.


  1. Download 0.66 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling