Демак, ҳужжатлар бухгалтерия қайдидан ўтказилаётганда шахсий ҳисобварақларга қўйиладиган оператсиялар турининг шартли белгилари (шифр-лари) қўйилади. Қуйидаги жадвалда шартли рақам белгиларини келтирамиз.
Банк кассаси билан боғлиқ бўлган Ёрдамчи китоб материаллари иккита бўлиб, улар:
– кассанинг кирим журнали;
– кассанинг чиқим журнали.
Қуйида кирим касса журналининг шаклини келтирамиз
Кирим касса журналида бир неча мижознинг кирим касса опе-ратсиялари қайд этилади. Чиқим касса журналининг ҳам кўриниши шундай бўлиб, унда чиқим касса ҳужжати санаси, номери ва серияси кўрсатилади. Касса журналлари дастурий йўл билан алоҳида касса кирими ва чиқими бўйича икки нусхада тузилади. Баланс ҳисобварағи ва бутун журнал бўйича якунлар чиқарилади. Якунлар касса маълумотлари билан тақ-қослангандан сўнг биринчи нусхалар Ёрдамчи китоб маълумотларини Бош дафтар маълумотлари билан таққослаш, шунингдек, кирим ва чиқим ҳужжатларини таққослаш учун ишлатилади. Оператсион кун тугагандан сўнг, улар йиғмажилдга, яъни алоҳида папкага тикилиб, ҳар куни ҳужжатларни архивга топширишга тайёрловчи ходимга тақдим этилади. Банк асосий воситалари, номоддий активлари, материаллари сотиб олин-ганда уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида карточка очиб, қаул қилиш санаси, суммаси, ҳисобланиб борилаётган эскириш суммаси, уларнинг қолдиқ суммаси, яъни баланс қиймати кабилар кўрсатиб борилади. Ушбу карточкадаги маълумотлар асосида моддий бойликлар ҳақида батафсил ахборот олиш мумкин бўлади. Ҳисобга олиб боришнинг синтетик усули (Бош китоб) ва унинг материаллари Бош китоб банкларда умумлашган ҳисоб ҳақида ахборот бериб, банк молия ҳисоботларида кўрсатиладиган ҳисобварақлар гуруҳи бўлиб ҳисобланади. Бош китоб материаллари қуйидагилар ҳисобланади: – ҳисобварақлар қолдиқларининг кунлик баланси; – баланс ҳисобварақлари бўйича айланмалар ва қолдиқлар ҳақидаги жамлама маълумотлар; – ойлик ҳисобот баланслари; – чораклик ва йиллик салдо айланма -салдо қайдномалари. Булардан ташқари бош бухгалтернинг хоҳишига кўра, эмиссия-касса оператсиялари, хорижий оператсиялар, шунингдек, “кутилмаган ва-зиятлар” ҳисобварақлари бўйича жамлама карточкалари юритилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |