ҚИСҚа ва узоқ муддатли кредит оператсиялариниг расмийлаштирилиши ва ҳисоби
Download 26.36 Kb.
|
3 БАНКЛАРДА АНАЛИТИК ВА СИНТЕТИК ҲИСОБНИНГ ЮРИТИЛИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатиш
Ҳар бир Бош китоб материалларини алоҳида кўриб чиқамиз. Маъ-лумки, банкда баланс ҳар куни тузилади. Баланснинг ҳар икки актив ҳамда пассив қисмларининг ўзаро тенглиги банк иши куни якунланганлигини бил-диради. Бош китобнинг барча материаллари қатори кундалик баланс ҳозирги кунда банкда дастурий йўл билан компютер ёрдамида тайёрланади. Кунлик баланс қуйидаги шаклда тузилади:Демак, банкнинг кунлик балансида сана, баланс ичидаги ҳисоб-варақ номерлари, актив ва пассив ҳисобварақ қолдиқлари кўрсатилиб, банк иш фаолиятининг бир кунлик якунини билдиради. Бош китоб материалларидан яна бири баланс ҳисобварақлари бўйича айланмалар ва қолдиқларнинг жамлама маълумотидир Бундай жамлама маълумотда нафақат баланс ҳисобварақлари бўйича қолдиқ, балки ҳисоб-варақ дебетидан ва кредитидан ўтган айланмалар суммалари ҳам акс эттирилади. Шунинг учун, аниқроқ маълумот олиш учун ҳозирги кунда кўп банклар кундалик баланс билан биргаликда баланс ҳисобварақлари бўйича айланмалар ва қолдиқлари ҳақидаги жамлама маълумотларни ҳам тузиб борадилар. Ушбу Бош китоб материали ҳам дастурий йўл билан компютер ёрдамида тайёрланади. Жамлама маълумотлар қуйидаги шаклда тузилади. Айланмалар ва қолдиқлар қайдномасиБаланс ҳисобварақлари бўйича айланмалар ва қолдиқлар ҳақидаги жамлама маълумотларда банк номи, унинг филиаллараро айланмалар бўйича номери, сана, дебет ва кредит айланмалари, актив ва пассив ҳисобварақ-ларнинг қолдиқлари кўрсатилади. Бундай жамлама маълумотлар банк раҳ-бариятининг хоҳишига кўра, ҳар куни, шу билан бирга, айланма ва қол-диқ суммаларининг ўсиб бориш тартибида бир ойлик ва чораклик, яъни ҳисобот даври учун тайёрланиши мумкин. Бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатиш
Download 26.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling