ҚИСҚа ва узоқ муддатли кредит оператсиялариниг расмийлаштирилиши ва ҳисоби
Download 26.36 Kb.
|
3 БАНКЛАРДА АНАЛИТИК ВА СИНТЕТИК ҲИСОБНИНГ ЮРИТИЛИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Add your company slogan
Тузатиш ордери матнида қачон ва қайси ҳужжатда хато ёзувга йўл қўйилгани кўрсатилиши керак. Агар унга мижоз аризаси сабаб бўл-ган бўлса, шу сабаб кўрсатилади. Бунда мемориал ордернинг тўртинчи нусхасининг орқа томонига кимнинг айби билан хатоликка йўл қўйилган-лиги қайд этилади, ижрочи, шунингдек, нотўғри ёзувни назоратдан ўт-казган шахснинг лавозими ва фамилияси кўрсатилади. Тузатиш мемориал ордерлари тузилишида асос бўлган аризалар китобга тикилган мемориал ордерлар билан бирга сақланиши лозим. Суммаси кейинчалик тескари бухгалтерия ўтказмалари билан туза-тилган шахсий ҳисобварақдаги хато ёзув қаршисига албатта “Тўғрилан-ган” белгиси қўйилиши, тўғрилаш киритилган сана ва тўғриланган ме-мориал ордернинг рақами кўрсатилиши шарт. Бу қайд тўғриланган ме-мориал ордерини имзолаган бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари (бўлим бошлиғи) имзоси билан тасдиқланади. Бош бухгалтер тўғриланган мемориал ордерларнинг китобчада қолган нусхаларидан фойдаланиб, ходимларнинг ишидаги хатолар ҳисобини юритади ва ушбу хатолар сабабларини ўрганиб, ишни яхшилаш чорала-рини кўради. Банклараро ва филиаллараро электрон тўловлар бўйича хатоларни ме-мориал ордерлар билан тўғрилаш қатъиян ман этилади. Банклараро ва филиаллараро электрон тўловлар бўйича хатоларни тўғрилаш учун хато-ликка йўл қўйган (ташаббускор) банк филиали хато электрон тўлови жў-натилган (бенифитсиар) банкка ”Лотус-Нотес” алоқа электрон почтаси орқали хато ўтказилган тўлов тўғрисидаги маълумотни кўрсатган ҳолда хато юборилган тўлов ҳужжатини қайтариш тўғрисида илтимоснома хати жўнатади. Бу ҳолда хато ўтказилган маблағ қайтарилмаслигидан қатъий назар, ташаббускор банк маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан “19997 – Бошқа активлар” ҳисобва-рағи орқали олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт.Thank You ! Add your company sloganDownload 26.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling