ҚИСҚа ва узоқ муддатли кредит оператсиялариниг расмийлаштирилиши ва ҳисоби


Батафсил ахборот Ёрдамчи китоб маълумотлари асосида оли-ниши мумкин, чунки бирламчи бухгалтерия оператсиялари Ёр-дамчи китобда акс эттирилади


Download 26.36 Kb.
bet2/6
Sana31.01.2024
Hajmi26.36 Kb.
#1832612
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3 БАНКЛАРДА АНАЛИТИК ВА СИНТЕТИК ҲИСОБНИНГ ЮРИТИЛИШИ

Батафсил ахборот Ёрдамчи китоб маълумотлари асосида оли-ниши мумкин, чунки бирламчи бухгалтерия оператсиялари Ёр-дамчи китобда акс эттирилади.


Ёрдамчи китобдаги ҳисобварақлар гуруҳи ҳар бир алоҳида опе-ратсия бўйича ўтказилган суммалар ҳақида керакли ахборот беради. Ёрдамчи китоб ҳисобварақларига нисбатан олганда Бош китоб ҳисоб-варақлари назорат ҳисобварақлари вазифасини бажаради.
Ёрдамчи китоблар-даги якуний суммалар ҳар кун охирида, шунингдек, ой охирида янги ойнинг биринчи кундаги ҳолатига кўра уларнинг Бош китобдаги назорат якунлари баланси билан бир хил чиқиши лозим. Бош китоб назорат ҳисоб-варақларининг маълумотлари Ёрдамчи китобдаги тегишли ҳисобварақлар якуний суммалари билан таққосланади.
Агар дастлабки ёзувларда хато-ларга йўл қўйилмаган бўлса, Бош китоб ва Ёрдамчи китоб сумма-лари тенг чиқади.
Ҳозирги кунда кўпгина тижорат банклари мижозларга “сўмда юрити-ладиган ҳисобварақлар билан бир қаторда хорижий валутадаги оператсиялар ҳисобини юритиш мақсадида хорижий валутадаги ҳисобварақларни очишлари мумкин. Хорижий валутадаги оператсиялар бўйича Бош ва Ёрдамчи китоблар ҳар бир валута тури бўйича алоҳида юритилади

Бош китоб бўйича кодлаш тизими беш хонали бўлиши белгилан-ган. Дастлаб актив ҳисобварақ кодлари тоқ, пассив ҳисобварақларнинг код-лари эса жуфт сонлардан иборат қилиб белгиланган эди. Бу тартиб осонроқ қа-бул қилиш ва эслаб қолиш учун кўзда тутилган эди. Лекин янги ҳисоб-варақлар киритилиши муносабати билан бу тартиб бир оз ўзгарди. Баланс ҳисобварақларида ҳисоб такрорланадиган ёзув усулида юритилади. Опе-ратсиялар улар бўйича маблағлар ҳаракатланган кундан қатъий назар бажарилган куни бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Умуман, синтетик ҳисоб юритишда Бош китобдан ва аналитик ҳисоб юртишда Ёрдамчи китоблардан фойдаланилади. Бош китобда банк оператсияларини ҳисобини юритиш, гуруҳлаш ва уларга доир ҳисоботларни тузишда қўлланиладиган жамланма маълумотлар қайд этилади. Унда ҳар бир ҳисобварақ бўйича кун бошига қолдиқ, кун давомида амалга оширган оператсияларнинг айланмаси ва кун охирига қолдиқ суммалари акс эттирилади. Ёрдамчи китобларда бухгалтерия оператсиялари батафсил ва тўлиқ акс эттирилади. Ёрдамчи китобларнинг шакли ва турлари ҳар бир банк томонидан мустақил белгиланади. Бош китоб ва Ёрдамчи китоб ҳисобварақларида ҳисоб оператсия-лари албатта иккиёқлама ёзув қоидасига амал қилган ҳолда қайд этиш ёки ушбу ҳисобварақлар билан корреспонденсия бўлган ҳисобварақлар рақамлари кўрсатилиши шарт.


Download 26.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling