Қисқартирилган номлар


ТЎЛДИРГИЧ БИЛАН ТЎЛДИРИШ ИШЛАРИ


Download 0.86 Mb.
bet26/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ТЎЛДИРГИЧ БИЛАН ТЎЛДИРИШ ИШЛАРИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Фойдали қазилма конларини қазиб олишда рудадан тозаланганда ҳосил бўлган бўшлиқларни тўлдириш учун қуруқ, гидравлик ва ўзи қатор тўлдиргичлар қўлланилади. Тўлдиргич турлари ва тўлдириш ишларини бажариш усуллари лойиҳада аниқланади.
Тўлдириш ишлари лойиҳасини тузишдан олдин тўлдиргич материаллари, аралашмалар ва боғловчи қоришмалар таркибини танлаш, ташиш тартибини ва тўлдириш материаллар ташилувчанлигини, қоришмалар билан тўйинтириш ўлчамларини ва зарарли қўшилмалар миқдорини аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб борилиши керак.
. Тўлдиргич материалларини тик стволлар, қия, горизонтал ер ости лаҳимлари бўйлаб ташиш ва материалларнинг жойлаштирилишини механизациялаш, мисол учун, бетон жойлаштиргичлар билан ишлаш ўранатилган тартибда тасдиқланган йўриқнома асосида амалга оширилади.
Рудадан тозаланган бўшлиқларни тўлдиргич билан тўлдириб конларни қазиб олганда, тўлдиргич материаллари билан таъминловчи доимий манбаи бўлиши керак. Тўлдиргич ва инерт материаллар сифатида қуйидагиларни қўллаш мумкин:
а) цементлар;
б) металлургия қайта ишлашнинг майдаланган шлаклари;
в) боғловчи хусусиятга эга туфлар, гипслар ва бошқа тоғ жинслари;
г) кимё ва алюминий ишлаб чиқариш қуйқумлари;
д) иссиқлик электростация, қозонхоналарнинг майдаланган кул шлаклари;
е) фаоллаштирувчи қўшимчалар (охак, клинкерни куйдирувчи печка чанглари, кимё моддалари, синтетик смолалар ва бошқалар).
Тўлдиргич материалллари таркибида ўз-ўзидан ёнишга хавфли ва зарарли газлар чиқарувчи қўшилмалар белгиланган меъёридан ошмаслиги керак.
Тўлдириш ишлари лойиҳага мос ва шахта, коннинг бош муҳандиси тасдиқлаган лойиҳа асосида тузилган календар график бўйича амалга оширилиши керак.
Камералар тўлдиргич материаллари билан тўлдирилгандан кейин чўкиш ёки қотиш натижасида сатҳи камайган бўлса, шахта бош муҳандиси тасдиқлаган график бўйича камералар тўлдиргич материаллари билан қайта тўлдирилади.
Бошқа ташкилотдан тўлдиргич материлларини олувчи конларда, тўлдириш ишларини узлуксиз равишда олиб борилиши учун, тўлдиргич материалларининг навбатидаги миқдори келганга қадар, керак бўладиган тўлдиргич материаллари заҳираси бўлиши керак.
Тўлдиргич материалларини сақлашда, унинг хусусиятлари ўзгариши (ҳўлланиши, музлаши,ёпишиши, қотиши ва бошқалар) га йўл қўймаслиги керак.
Тўлдиргич материалларини қазиб олиш ушбу ТФҚ га мос равишда амалга оширилади.
Тўлдириш ишлари жараёнида тўлдирувчи қоришмаларни тайёрлаш технологияси, сифати ҳамда тўлдиргичнинг массивдаги сифати устидан доимий назорат таъминланиши керак.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling