Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet23/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ҚАВАТНИ ҚУЛАТИШ ТИЗИМИ
Қаватни қулатиш тизимини ётиш қиялик бурчаги кескин, қалинлиги 10 метр ва ундан ортиқ, ётиш қиялик бурчаги ҳар қандай жуда қалин, ёпишишга мойил бўлмаган, рудани қамраб олган тоғ жинслари турғун ва ўртача турғун бўлган камбағал рудаларни қазиб олиш учун қўллаш мумкин. Рудани қамраб олган тоғ жинслари катта бўлакларга бўлиниб қўлаши керак.
Қаватни қулатиш тизими икки асосий вариантда амалга оширилади: руданинг табиий ҳолда қулаши ва мажбурлаб қулатиш йўли билан. Табиий ҳолда қулашда блокда қирқиш ишлари тугагандан кейин руда кичик ва ўртача бўлган бўлакаларга бўлиниб қулайди. Мажбурлаб қулатишда руда ҳар қандай мустаҳкамлик ва турғунликда бўлиши мумкин.
Қаватни қулатиш тизимида қаватни қазиб олиш тартиби бир босқичли (панелли) ва икки босқичли (блокли) бўлиши мумкин.
Блок заҳирасини икки босқичда, яъни аввало компенсацион камерасини ташкил қилиб, кейин эса қолган руда заҳирасини қазиб олиш, ёки руда заҳираси “сиқилган” ҳолда ажратилиб бир босқичда қазиб олиш мумкин. Қазиб олиш усули техник-иқтисодий солиштириш йўли билан танланади. Агарда руда жисмлари нотурғун ва дарзликлар кўп бўлса, тизимнинг бир босқичда қазиб олиш вариантлари афзалроқдир. Агарда тизимнинг икки босқичли варианти қўлланилганда компенсацион камераси ҳажмини рудани массивдан ажратилганда руданинг юмшатувчанлигини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш лозим.
Ётиш қиялиги ётиқ ва қия (35 градусгача) конларни қазиб олишда ва рудани тозалаб қазиб олиш кўлами ривожланган бўлганда, блокларнинг ўлчамлари ва уларни қазиб олиш кетма-кетлигини шундай танлаш керакки, улар руда усти тоғ жинсларининг мунтазам равишда ўзи қулашини таъминласин.
Қаватни мажбурлаб қулатиш тизимида рудани массивдан ажратишни чуқур қудуқ зарядларини портлатиш билан амалга оширилади.
Бир босқичда қазиб олишда, ҳамда компенсацион камераларни ташкил қилиб қазиб олишда рудани массивдан ажратиш қатламма-қатлам ёки бир неча қатламни портлатиб амалга ошириш мумкин.
Компенсацион камерасига целиклар ва шип целикларини қулатиш кўпинча бир вақтда амалга оширилади. Ёппасига портлатишда портлатишнинг қисқа секинлатиш усули қўлланилади.
Қават табиий ҳолатда қулатилганда руданинг бўлакланиши, унинг қулаш ва рудани блокдан чиқариш тезлиги билан тартибга солинади. Чиқарилаётган руда юзасидан руда қулашининг жуда орқада қолишига йўл қўйилмайди.
Қаватни қулатиш тизимига ушбу ТФҚ 163, 259-параграфларида баён қилинган талаблар жорий қилинади.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling